ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
Бино ва иншоотлар қурилиши факультети
“Қурилиш конструкциялари” кафедраси
“Бино ва иншоотларни техник ҳолатини баҳолаш” фанидан
Мустақил иш
Мавзу: Toshkent вилоят Chirchiq tumani Yumaloq МФЙ худудида
жойлашган №22- сонли умумтаьлим мактабига қарашли
бинонинг техник холатини бахолаш
Гуруҳ:110-20
Бажарди:Polvonnazirova Sh
Қабул килди: Азимов А.
Тошкент – 2022
Кириш
Бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, турғунлиги, ишончлилиги ва умрбоқийлиги улар таркибидаги конструкцияларнинг ҳолатига боғлиқ. Ўз навбатида конструкциялар ҳолати уларни ташкил этган материалларга, қурилиш-монтаж ишларининг сифатига, бинони ишлатиш жараёнидаги турли таъсирларга бевосита боғлиқдир.
Ҳар қандай бино ёки иншоотнинг барча лойиҳавий кўрсаткичлари улардан фойдаланиш жараёнида тўлиқ сақланиши лозим. Ушбу лойиҳавий кўрсаткичларнинг узоқ вақт мобайнида сақланиши бинонинг ишончлилигини белгилайди. Аммо бино ёки иншоотнинг ишончлилиги, бенуқсон хизмат қилиши ва умрбоқийлигини таъминлаш учун уни доимо назорат қилиш, салбий таъсирлардан сақлаш, юзага келган шикастлар ва нуқсонларни вақтида бартараф қилиб бориш лозим бўлади.
Бино ва иншоотларнинг барча конструкциялари тегишли аниқлик ва сифат даражасида ишланади ҳамда монтаж қилинади. Конструкциялар ўлчами, шакли, сифати ва бошқа кўрсаткичлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари томонидан белгиланади.
Бино ва иншоотлардан фойдаланиш жараёнида конструкциялар, уларнинг элементлари ва бирикиш жойларида юзага келадиган дастлабки лойиҳавий ўлчам ва шакллардан оғиш ҳоллари, салбий таъсирлар натижасида нуқсонлар пайдо бўлиши унинг шикастланиши дейилади. Бинонинг бузилиши ва қулаб тушишига олиб келадиган йирик шикастлар авария дейилади.
Конструкциялар шикастланиш даражасини баҳолаш қурилиш меъёрлари ва қойидалари томонидан у ёки бу нуқсонларнинг руҳсат этилган миқдорига қараб белгиланади. Юзага келган оғишлар ва нуқсонлар руҳсат этилган миқдордан ошиб кетса, конструкция муддатидан илгари ишдан чиқиши, юк
кўтариш қобилияти ва турғунлигини йўқотиши мумкин.
Биз техник ҳолатини баҳолаётган бино Toshkent вилоят Chirchiq tumani Yumaloq МФЙ худудида жойлашган №22-сонли умумтаьлим мактабига қарашли эски бино.
Ишнинг мақсади:
а) бинонинг қурилиш конструкцияларини текшириш ҳамда шикастланган ва дефектли конструкцияларни кўрсатиш;
б) аниқланган шикаст ва дефектларни ўрганишга тақдим қилиш;
в) конструкцияларни техник ҳолатини баҳолаб чиқиш;
д) бинодан фойдаланиш учун конструкцияларини қайта таъмирлаш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |