3.Арматура ишлари таркиби. Объектда арматура ишларини бажариш.
Арматура - бу думалоқ ёки профилли кесимли прокат усулида олинган стерженли ёки симли ёки улар асосида тайёрланган буюмлар тарзидаги чўзувчи (чўзиладиган буюмларни чўзилиш қисмида), сиқувчи (устун ёки вертикал юкларни қабул қилишда) кучларни қабул қилувчи бетон ичига ўрнатиладиган пўлат (ойна пластик) буюм.
Фойдаланиш мақсадига кўра улар: ишчи арматура, улар темирбетондаги юк таъсиридан зўриқишни эътиборга олиб ҳисоблаш йўли билан ўрнатилади; юкни тарқатувчи арматура, яъни юкни арматура каркасидаги ишчи арматураларига тенг тақсимлаб берувчи; монтаж арматураси - каркасдаги ишчи арматураларни ўзаро бирлаштириб турувчи турларига бўлинади (расм 6.23. а,б,в).
|
Расм 6.23. Арматура буюмлари
а-ясси пайвандланган каркас; б-фазовий пайвандланган каркас; в- тукилган каркас;
1-остки ишчи арматура, 2- устки монтаж арматура; 3-кундаланг ишчи ва монтаж арматуралар; 4- бирлаштирувчи; 5-устки ишчи ва монтаж; 6- арматура охири илгаги,
7- кундаланг боғловчи (хомут); 8- эгилган ишчи арматура.
|
Темирбетон тузилмалар корхона шароитида ишлаб чиқарилган ясси, фазовий ва турли деталлардан ташкил топган бўлади (расм 6.24).
Расм 6.24. Арматура буюмлари.
а- ясси тур; б, в - ясси каркас; г- хажмий каркас; д, е- тавр ва қўш тавр кесимли хажмий каркас; ж - букилган тур; з- турни букиб ҳосил қилинган каркас; и-ўрнатма (қўйма) деталлар.
Ҳар хил буюмлар учун арматура элементларини УзРСТ 733-96 ва ГОСТ 2 586.1.83* нинг талабларига мос келадиган аниқлик билан ўрнатилган технологик қоида ва меъёрларга риоя қилган ҳолда тайёрлаш лозим.
Темирбетон буюмларини арматуралаш учун арматуранинг қуйидаги турлари: стерженли, симли ва арқонсимон ўрамали мавжуд.
Қўлланилиш шароитига қараб зўриқтирилмаган ва зўриқтирилган арматураларга бўлинади. (6.7-жадвал).
Юзалари тузилишига қараб арматуралар қуйидаги (расм 6.25) да келтириш турларига бўлинади.
Расм 6.25. Арматура турлари
а- силлиқ думалоқ; б, в- иссиқ ҳолда юмшатилган даврий изли; А-II ва А-III синфли; г, д- совуқ ҳолда ишлов берилган; е- арқонсимон ўралган.
Стерженли арматуралар ишлаб чиқарилгандан сўнг қайта мустаҳкамлаш талаб қилинмайдиган А-I, А-II, А-III, А-IV, А-V синфларга бўлинади.
Ишлаб чиқарилгандан сўнг уларни иссиқлик ёрдамида мустаҳкамлигини ошириш имкони бўлган арматуралар синфига Ат-IV, Ат-V, Ат-VI ва Ат-VII ларга киради. Шунингдек, мустаҳкамлашни чўзиш орқали амалга оширилган арматураларга: А-IIв ва А-IIIв синфлар киради.
Совуқ ҳолатда чўзиб тортилган арматураларга: оддий силлиқ В-I, яъни кам углеродли олдиндан зўриқтириб бўлмайдиган; В-II - углеродли, олдиндан зўриқтириладиган арматура, агар сим даврий изли бўлса «р» индекси қўйилади, яъни Вр - II.
Металл буюмлар заводлари арматура ярим фабрикатларни ясси ёки ўрама турлар тарзида ҳам тайёрлаб беради. (Расм 6.26)
Расм 6.26. Арматура ярим фабрикатлари: пайвандланган ясси тўр ва ўрама тўр
Арматуранинг маркалари
Арматура пўлати
|
Синфи
|
Сортамент учун давлат стандарти
|
Пўлат маркаси
|
Пўлат учун давлат стандарти
|
Ҳисоб диаметри мм.
|
Зўриқтирилмаган арматура пўлати
|
Иссиқ ҳолатда
юмалатиб тайёрланган арматура
|
А-I
|
5781-75
|
Ст-3
|
380-71*
|
6-40
|
Худди шундай даврий изли.
|
А-II
A-II
Aс-II
A-III
|
5781-75
5781-75
5781-75
5781-75
5781-75
5781-75
|
Ст-5
18Г2с
10Гт
25Г2с
35Гс
18Г2с
|
380-71*
5058-65*
4МТУ-1-89-67
50-58-65*
5058-65*
5058-72
|
10-40
40-80
10-32
6-40
6-40
6-9
|
Худди шундай чўзиб 5,5% га мустаҳкамлик орттирилган
|
А-II в
|
-
|
Ст-5
|
380-71*
|
10-14
|
Силлиқ арматура сими
|
В-I
|
6727-53*
|
-
|
380-71*
|
3-8
|
Худди шундай зўриқтирилган арматура пўлати даврий изли
|
Вр-I
|
ТУ-14 4-659-75
|
-
|
380-71*
|
3-5
|
Даврий изли иссиқ усулда тортиб тайёрланган
|
A-IV
A-V
|
5781-75
5781-75
5781-75
|
20хГ2Қ
80С
23х2Г2Т
|
5058-65*
5058-65*
4МТУ-1-177-67
|
10-22
10-18
10-22
|
Термик усулда мустаҳкамланган даврий излар
|
Ат-IV
Ат-V
Ат-VI
Ат-VII
|
-
-
-
-
|
20ГС2
20ГС
20ГС
20ГС
|
10884-71
10884-71
10884-71
10884-71
|
10-40
10-40
10-32
10-32
|
Чўзиб 3,5% гача мустаҳкамланган арматура
|
A-IIIв
|
-
|
25Г2С; 35ГС
|
5058-65*
|
6-40
|
Юқори мустаҳкам-ликдаги силлиқ арматура сими
|
В-II
|
7348-63
|
-
|
-
|
3-8
|
Худди шундай даврий изли
|
Вр-II
|
8484-63
|
-
|
-
|
3-8
|
Спиралсимон арматура арқони
|
К-7
|
13840-68
|
-
|
-
|
4,5-15
|
Худди шундай
|
К-13
|
ТУ 14-4-22-77
|
-
|
-
|
14
|
Do'stlaringiz bilan baham: |