“Архитектура шаклларини уйғунлаштириш ва безашнинг энг долзарб масалалари



Download 1,67 Mb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#137191
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Baroqxon madrasasi mustaqil ish


Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги
Тошкент Архитектура Қурилиш Институти
“Архитектура” факултети
“Архитектура тарихи ва назарияси” йўналиши
“Архитектура шаклларини уйғунлаштириш ва безаш” фанидан

Кейс: Архитектура шаклларини уйғунлаштириш ва безашнинг энг долзарб масалалари


МУСТАҚИЛ ИШ
Мавзу: Бароқхон мадрасасининг бадий безаклари ва конструкцияси

Гуруҳ: АНТ – 19


Магистрант: Абдувахобова М.Б.
Қабул қилди: Пўлатов Х.Ш.
Тошкент – 2020

Мундарижа


Кириш ..........................................................................................................
Асосий қисм.................................................................................................

  1. Бароқхон мадрасаси архитектураси..................................................

  2. Бароқхон мадрасаси безаклари..........................................................

  3. Бароқхон мадрасаси конструкцияси.................................................

Хулоса...........................................................................................................
Илюстрациялар..........................................................................................
Манбалар.....................................................................................................



Кириш
Кўҳна Шош бағрида тарихнинг неча минг йиллик сирлари яшириниб ётибди. Бугунги ёруғ кунларга етгунча унинг қанчадан-қанча халқпарвар, ватанпарвар фарзандлари, улуғ алломалари меҳнати, уларнинг буюк хизматлари ҳам ана шу тарих қатида эди. Халқимиз ўз эрки, истиқлолига эришгач, аждодлардан қолган маданий-маърифий меросни тиклаш, юзага чиқариш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Маънавий қадриятларимиз тикланиб бораётганига жаҳон афкор оммаси, бутун
мусулмон олами ҳам гувоҳ бўлди ва буни эътироф этди. Ислом Конферентсияси Ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича муассасаси – АЙСЕСКО 2007 йилда Тошкентни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилгани ана шу эътирофнинг тасдиғидир. Бундай мақомга эришгунча юзлаб эзгу ғоялар амалга оширилди, қанчадан-қанча бунёдкорлик ишлари олиб борилди, улуғ аждодлар, азиз авлиёларнинг номлари қайта тикланиб, улар мангу қўним топган муборак қадамжолар обод қилинди. Минг йиллардан буён яшаб келаётган Ҳазрати Имом мажмуаси ҳам ана шундай осори-
атиқалардан биридир. Кексаларнинг гапига қараганда, яқин ўтмишда ушбу даҳадаги масжид-мадрасалар ва бошқа тарихий ёдгорликлар авайлаб асралмаган, тор, эгри-бугри кўчалар кўпда тозаланмас, чиқинди уюмлари тўпланадиган қаровсиз аҳволда бўлган. Ҳазрати Имом мақбараси атрофи аввал мол бозори, сомон бозори бўлган, кейинчалик бу ерда, чайқов бозори очилган. Бароқхон мадрасаси ҳужраларида оврупалик ногирон ва сўққабошлар яшаган. Бошқа меъморий ёдгорликлар, қадамжоларнинг ҳолати ҳам бундан яхши бўлмаган, албатта. 2007 йил бошида Ўзбекистон Президентининг фармони билан Ҳазрати Имом жамоатчилик жамғармаси ташкил этилиб, мажмуанинг асл тарихий қиёфасини тиклаш учун кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободончилик ишлари олиб борилди. Мажмуада учта қадимий иншоот бор. Булар – XVI асрда қурилган Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари ва Ҳазрат Қаффол аш-Шошийнинг мақбараси. Ушбу мақбаранинг ер қисми XI, тепа қисми XIV асрда қурилган, – дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг музей-кутубхонаси бош мутахассиси Мурод ўуломов. – Президент фармони эълон қилингач, олти ой мобайнида мажмуа янгича қиёфада қад кўтарди. Дастлаб тўрт ой ичида Ҳазрати Имом жоме масжиди барпо этилди. Сўнг Ўзбекистон
Мусулмонлари идорасининг янги биноси, кейин 1969 йилда очилган Имом Бухорий номидаги олий маъҳад, яъни ислом институти биноси қайта таъмирланди, атрофлари ободонлаштирилиб, талабалар учун ётоқхоналар қурилди. Бундан ташқари, шу учта иншоот ва “Тилла Шайх”, “Намозгоҳ” масжидлари ҳам қайта таъмирланди, янги майдонлар, йўллар барпо этилди. Ушбу иншоотларнинг барчаси мазкур мажмуага киради. Унинг янги кўриниши қадимий анъаналар асосида яратилган.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish