биринчидан,
тарихни ишлаб чиқариш
усулларига қараб даврлаштириш йўқ эди. Ўзбекистонда, умуман Ўрта
Осиѐда ибтидоий жамоа даври бўлганлигига шубҳа билан қаралган эди.
Иккинчидан,
Ўрта Осиѐга аҳоли Эрон ва Шимолий Ҳиндистон томонидан
кўчириб келтирилган, деб таҳмин қилинар эди. Қулдорлик даври ҳам гўѐ
бўлмаган, энг қадимги замондан тортиб, сўнгги Бухоро амирлари замонигача
Ўрта Осиѐ халқларининг ҳаѐтида ўзгариш бўлмаган, дея уқтирарди.
Тарихни даврлаштириш масаласининг қўйилиши тарихчилар ва
археологларни ишга солиб юборди. Биринчи беш йиллик охиридаѐқ собиқ
СССР тарихини шу жумладан, Ўзбекистон тарихини даврлаштириш
масаласи юзасидан ѐзма манбаларни ўрганишга киришиш билан бирга,
археология ѐдгорликларини қазиб топишга ҳам жиддий эътибор берила
бошлади. Бу ишнинг бошида Москва, Санкт-Петербург ва Ўзбекистон
археологлари:
А.Якубовский, Г.В.Григорьев, С.П.Толстов, М.Е.Массон,
В.А.Шишкин, Я.Ғ.Ғуломов
ва
бошқалар
турдилар.
Биринчи
иш
Ўзбекистоннинг алоҳида туманларида археологияга оид тадқиқотлар
ўтказишдан бошланди.
Масалан, 1925 - 1930 йилларда
Самарқандда В.Л.Вяткин,
1926 -
1928 йиларда
Термизда Б.П.Денике,
1929 - 1930 йилларда
А.А.Потапов
лар
Фарғона водийсида ҳамда 1932 - 1933 йилларда Наманган вилоятининг
Учқўрғон райони Норин дарѐси бўйида электротанция қуриш таѐргарлиги
муносабати билан Санкт-Петербург археологларидан
Б.А.Латинин
Фарғона
водийсининг шимоли-шарқий районларида; 1934 йили Санкт-Петербург
археологи
Г.В.Григорьев
Янги йўл районида; ўша йили профессор
А.
Якубовский
бошлиқ Санкт - Петербург ва Ўзбекистон археологлари Бухоро
вилоятининг шарқий қисмида, яна ўша йили археолог
М.Е.Массон
бошлиқ
археологлар
Оҳангарон водийсида
жиддий археологик қидирув ишларини
ўтказдилар.
1936 - 1937 йилларда бу иш кенгайиб, қадимги Термиз шаҳрини
қазиш
юзасидан
илмий
ишлар
кучайтирилиши
билан
бирга
проф.
С.П.Толстов
бошчилигида
Хоразмда, В.А.Шишкин
бошчилигида
Бухоро вилоятининг ғарбий қисмида
янгидан текширишлар бошланди. Бу
илмий сафарлар катта миқѐсда уюштирилиб, буларнинг ҳаммасида Москва,
Санкт-Петербург ва Ўзбекистон археологлари ҳамкорлик қилдилар. Бу
илмий сафарлар 1939 - 1940 йилларда Ўзбекистонда суғориш соҳасида халқ
қурилишлари бошланиши муносабати билан археологик кузатишларни
ўтказди, бу борада Фарғона водийсида катта натижаларга эришилди.
ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиѐ чор аскарлари тарафидан
босиб олингач, бу ерга рус олимлари келиб, кўплаб тадқиқот ишларини
олиб бордилар. Шундай мураккаб ва оғир шароитда ҳам ўлкашунослар ўз
фикр мулоҳазаларини эркин баѐн этишга ҳаракат қилганлар. Ўрта Осиѐга
келган олимлар ўлкадаги илғор маҳалий зиѐлиларнинг намоѐндалари билан
яқин алоқада бўлардилар.
Мустамлака маъмурияти Ўрта Осиѐ халқ оммасининг миллий онгини
ўстиришга ѐрдамлашишини асло маъқул иш деб билмасди, аксинча,
маҳаллий халқ оммаси ўртасида тарихий билимларни бироз даражада кенг
тарғиб этиш, улар диққатини қадимги замон ѐдгорликларини ўрганишга
тортиш ва ҳоказолар чоризмнинг мустамлакачилик сиѐсатига фақат зарар
етказиши мумкин, деб қўрқарди.
Ҳолбуки,
Ўрта
Осиѐнинг
янги-янги
ҳудудларида
Россия
хукмронлигининг ўрнатилиши, уларнинг Умумроссия иқтисодий тараққиѐти
йўлига қўшиб юборилганлиги муносабати билан турмушнинг ўзи илмий
тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини тақозо қиларди. Ўрта Осиѐнинг дурустроқ
ўрганилмаганлиги мустамлака маъмуриятининг ишларини қийинлаштирди.
Илмий тадқиқотлардан баъзи бирлари ўзларининг кўп йиллик тарихига, ўз
урф-одатлари, ҳусусиятлари, турмуш тарзига эга бўлган миллион - миллион
Ўрта Осиѐ халқлари оммасини эксплутация қилиш тизимини тўғридан -
тўғри уюштиришга ѐрдам бериши лозим эди.
Табиий бойликлари, маданий мероси ғоят бой бўлган ва кам
текширилган бу ўлка рус зиѐлиларнинг тараққийпарвар қисмини жуда
қизиқтиради. Машҳур рус зоологи, зоогеографи ва сайѐҳи, дарвинизмнинг
эътиқодли
тарафдорларидан
бўлган
Н.А.Северцов
(1827-1886)
Туркистоннинг кўп жойларини физик - географик жиҳатдан ўрганди, Помир
тизма тоғларининг орографиясини тадқиқ қилди.
Табиатшунос ва сайѐҳ А.П Федченко (1844 - 1873) Туркистон
табиатини ўрганишда катта рол ўйнади. У Фарғона водийси билан Олойни
биринчи марта текшириб чиқди. Олой орқасидаги тизма тоғлар ва унинг энг
баланд чўққисини очди, у Зарафшон водийси билан Қизилқумни хам
текшириб чиққан.
Геолог ва географ И.В. Мушкетов (1850 - 1902) шимолий Тяншан
тизма тоғининг тузилишини кўрсатиб беради. У Туркистондаги кўпгина
фойдали қазилма конларини таърифлаб, Туркистон менералларининг
дастлабки рўйхатини тузиб чиқди. 1877 - 1879 йилларда Мушкетов геологик
текшириш мақсадида Олой, Помир, Бухоро, Ҳисорга, Амударѐ бўйлаб ва
Қизилқумга саѐҳат қилди. 1880 йилда эса, Зарафшон музлигига илмий сафар
уюштирди. Мушкетов 1881 йилда (Г.Д.Романовский билан ҳамкорликда)
Туркистоннинг биринчи геологик харитасини тузди. Ўрта Осиѐ геология
тузилишининг биринчи концепциясини таклиф қилди, уни ўрганиш
босқичларини кўрсатиб берди. И.В.Мушкетов ўз тадқиқотларини ва
Туркистонни ўрганган бошқа олимларнинг илмий ишларини ўзининг машҳур
Do'stlaringiz bilan baham: |