Аргументлашнинг мантиқий асослари Режа



Download 39,08 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi39,08 Kb.
#32864
  1   2   3   4   5
Bog'liq
argumentlashning mantiij asoslari


Aim.Uz

Аргументлашнинг мантиқий асослари


Режа:
1. Аргументлаш (далиллаш) ва ишонч-эътиқоднинг шаклланиши.
2. Исботлаш ва унинг структураси, исботлаш турлари.
3. Раддия, рад этиш усуллари.
4. Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар.

Ватанимиз-ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаши, барқарор, мустахкам бўлиши маълум бир даражада ёшларнинг онгли, билимли комил инсон бўлишларига боғлиқ. Бу хақда Президентимиз И. А Каримов шундай деб таъкидлаган: «Комил инсон деганда биз аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўла оладиган, билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. Онгли, билимли одамларни олди-қочди гаплар билан алдаб бўлмайди. У хар бир нарсани ақл, мантиқ тарозисига солиб кўради. ўз фикр-ўйи, хулосасини мантиқ асосида қурган киши етук одам бўлади»1.


Чуқур тахлилга, мантиққа асосланмаган бир ёқлама фикр одамларни чанғитади. Фақат бахс-мунозара, тахлилга асосланган тўғри хулосаларгина хақиқатни билишга йўл очади.
Бахс, мунозара юритишнинг, чин фикрларни исботлай билишнинг, хато фикрларни рад этишнинг ўзига хос қонун қоидалари мавжуд. Бу қоидаларни билиш хар бир инсонга, шу жумладан талабаларга чин фикрни хато фикрдан ажрата билиш, тўғри тафаккурлаш маданиятини шакллантириш имконини беради.


1. Аргуметлаш (далиллаш) ва ишонч-эътиқоднинг шаклланиши.

Мантиқ илмида исботлаш ва далиллаш тушунчалари ўзаро фарқланади. Далиллаш деб, бирор фикр, мулохазани ёки мулохазалар тизимини воқеликка бевосита мурожаат қилиш йўли билан (кузатиш, тажриба-эксперимент ва хоказо асосида) ёки чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулохазалар ёрдамида асослаб беришга айтилади. Далиллаш бевосита ёки воситали бўлади. Бевосита далиллаш хиссий билишга, яъни кўриш, тажриба-эксперимент орқали амалга оширилади. Воситали далиллаш эса, чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулохазаларга асосланади ва хулоса чиқариш кўринишида намоён бўлади. Далиллашнинг биринчи усули эмпирик, иккинчи усули назарий билимларга асосланади. Назарий ва эмпирик билимларнинг чегараси нисбий бўлганлиги каби, далиллашнинг юқоридаги икки усулга ажратилиши хам нисбийдир.


Далиллашнинг хусусий кўриниши мантиқий исботлашдир. Мантиқий исботлаш деб, бирор фикр, мулохазанинг чинлигини, чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулохазалар орқали асослашга айтилади. Исботлашдан мақсад-бирор фикрнинг чинлигини аниқлаш бўлса, далиллашдан мақсад хам фикрнинг чинлигини аниқлаш, унинг ахамиятини ва муайян фаолият учун қўллаш мумкинлигини асослашдир. Исботлаш жараёнида қўлланиладиган чин мулохазалар (асослар) берилган фикрнинг чинлигини тасдиқлаш учун хизмат қилса, далиллаш, бундан ташқари, далилланаётган фикрнинг бошқа шу каби фикрлардан афзалроқ эканлигини асослаш учун хам хизмат қилади. Далиллаш учун келтирилган аргументлар (асослар) исботлаш учун келтирилган аргументларга нисбатан ранг-баранг бўлади. Далиллаш шакллари билан исботлаш шакллари бир-бирига айнан мос тушмайди.
Исботлаш хулоса чиқариш кўринишида амалга ошади. Далиллаш кўпроқ сухбат (диалог) кўринишида бўлиб, унинг иштирокчиларидан хар бири ўз фикрининг чинлигини исботлашга, рақибининг фикрини рад этишга ва тингловчиларнинг ўзини хам фикр қилишга, ўз фикрларига ишонтиришга харакат қилади.
Далилиллаш жараёнида реципиентларга (лот - қабул қилувчи) – тингловчиларга бирор фикрнинг тўғри ёки хатолиги асослаб берилади ва уларда шу фикрга нисбатан ишонч туйғуси шакллантирилади. Далилловчи шахснинг сўз санъатини қай даражада эгаллаганлиги, яъни нотиқлик махорати тингловчиларда ишонч-эътиқоднинг шаклланишида мухим рол ўйнайди.
Фактлар ва бошқа далилларга таяниб юритиладиган фикр юксак ишонтириш кучига эга бўлади, кишиларда ишонч-эътиқодни шакллантиради. Билишнинг мақсади илмий асосга эга бўлган эътиқодни яратишдан иборат. Далиллаш ва исботлаш ишонч-эътиқодни шакллантириш воситасидир.
Ишонч-эътиқод бу кишиларнинг хулқ-атвори ва хатти-харакатларини белгилаб берадиган қарашлари ва тасаввурларидир.



Download 39,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish