Ҳарбий таржимон Тақризчилар : А. Т. Ирисқулов, филология фанлари номзоди, профессор, Ўз джту о. М. Мўминов


- савол. Тадрижий таржима қандай таржима?



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/28
Sana25.06.2022
Hajmi0,68 Mb.
#701710
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
97-. Долимов Таржима санъати ва муаммолари

2-
савол. Тадрижий таржима қандай таржима?
Тадрижий таржимада нотиқ нутқи жумлаларга бўлиниб таржима 
қилинади. Бунда таржимон нотиқ ёнида туради ва талаффуз этилаётган 
жумлаларни диққат билан эшитиб, керакли ёзувлар олиб боради. Сўнг 
нотиқдан микрофонни олиб
,
унинг гапларини имкон қадар аниқ таржима 
қилишга киришади.
Реал таржима амалиётида таржимон нотиқнинг ҳар бир жумласидан 
сўнг гапини бўлиб, баъзан эса нотиқ билан параллел (синхрон таржимага 
яқин даражада) гапириб боради. Бу таржима жараёнини тезлатиш ва 


44
ахборотнинг 
муайян ҳажмини етказишга сарфланадиган вақтни 
қисқартириш имконини яратади.
Таржиманинг ушбу тури кўпроқ ўқув семинарлар, презентациялар, иш 
юзасидан олиб бориладиган музокараларга тўғри келади. Бундай 
тадбирлар
давомида катта аҳамият энг майда тафсилотларга 
киритиладиган аниқликларга қаратилади. Шунинг учун сўзга чиққан шахс, 
қоида тариқасида, атайин гапиришдан тўхтаб, таржимон ўз таржимасини 
тугатгунга қадар кутиб туради.
3-
савол. «Шептало» билан қилинадиган таржима қандай 
таржима?
Шептало 

ичига микрофон ўрнатилган, олиб юриладиган кичик 
мослама бўлиб, конференциянинг асосий иштирокчиларига халақит 
бермаслик учун таржимонга иштирокчилардан нарида ўтириш ва 
микрофонга гапирганча таржима қилиб бориш имконини беради.
Шептало билан қилинадиган таржима ташкилотчиларга синхрон 
таржима учун ишлатиладиган жиҳозларни монтаж қилиш ва уларга хизмат 
кўрсатишга сарфланадиган маблағни тежаш имконини беради. Бироқ, айни 
пайтда таржимонга ҳам, таржима «истеъмолчилари»га ҳам муайян 
ноқулайликлар туғдиради, жумладан:
синхрон таржимадан фарқлироқ, таржимонда қулоққа тақиладиган 
радиокарнайча бўлмайди ва шу боис у залдаги овозларни тутиб боришга 
мажбур бўлади, яъни таржимон имкон қадар гапираётган одамга яқин 
ўтириши ёки бир нотиқ олдидан иккинчиси олдига етиб боришга улгуриб 
қолиши керак бўлади;
конференция иштирокчилари «шептало»ли таржимон гапига, одатда, 
кабинада ўтирадиган синхрон таржимон гапига нисбатан кам эътибор 
берадилар, шу сабабли таржимани ўтказиб юбориш ва нотўғри тушуниш 
ҳолатлари муқаррар бўлиб қолади;
нотиқдан гапирган гапини такрорлашини ёки мазмунига аниқлик 
киритишини сўраб илтимос қилиш имкони деярли йўқ;
энг тажрибали синхрон таржимон ҳам шептало орқали малакали 
таржима қила олмайди. Негаки у ғайриихтиёрий равишда гапираётган 
киши томон бўйин чўзиш, гапига зўр бериб қулоқ тутишга мажбур бўлади;
ниҳоят, таржиманинг ушбу тури кам обрўли саналиб, конференциянинг 
таржимани ташкиллаштириш масаласига оид умумий нуфузи путур кетади
.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish