Bog'liq 2021-22 укув йилига историческая справка (охирги кирил)
4. Жанговар, маънавий-маърифий тайёргарлик ва ҳарбий интизом ҳолати. Бухоро Давлат университети Ҳарбий таълим факультетида 2020/21-ўқув йилида маънавий-маърифий ишлар «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» концептуал ғояси асосида ташкиллаштирилиб, унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини, ҳудудий яхлитлигини, халқимиз тинчлигини садоқат билан ҳимоя қилиш энг олий вазифа сифатида эътироф этилади. Мазкур ғоянинг асосий мазмун-моҳияти мамлакатимизнинг тинчлик-осойишталигини, фаровонлиги ва тараққиётини таъминлаш учун ҳар қандай душманга қарши курашишда ўз жонини ҳам аямайдиган, ватанпарвар, фидойи, садоқатли, ҳалол ҳарбий хизматчилар ва талаба ёшларни шакллантиришга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-3898-сонли Қарори ижроси бўйича Мудофаа ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларидан факультетга келиб тушган барча бошқарув ҳужжатларининг ижроси ўз вақтида бажариб келинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Р-5413-сонли фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ташкиллаштирилган ватанпарварлик ойлиги Дастурига мувофиқ 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январга қадар Бухоро Давлат университетида Ҳарбий таълим факультети масъуллигида қуйидаги тадбирлар ўтказилди:
2019 йил 16 декабрь куни Миллий гвардия қўшинларига тегишли 88926-ҳарбий қисм командири подполковник Искандаров Ёдгор Бахтиёрович раҳбарлигида 40 нафар ҳарбий хизматчилар ўзлари билан келтирилган 4 та ҳарбий техника, 20 га яқин ҳар-хил турдаги ҳарбий қурол-аслаҳалар ва анжомлар иштирокида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намойиши ташкил қилинди ва ўтказилди.Ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намойиши тугагач, университет клубида ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари, ва 88926-ҳарбий қисм клубида ташкил қилинган ҳарбий санъаткорлар гуруҳи ижросида ватанпарварлик руҳидаги концерт дастури намойиш қилинди.
2019 йил 18 декабрь куни 39004-ҳарбий қисм командири подполковник Мажидов Улуғбек Абдувохидович раҳбарлигида 50 нафар ҳарбий хизматчилар ўзлари билан келтирилган 2 та ҳарбий техника, 20 га яқин ҳар-хил турдаги ҳарбий қурол-аслаҳалар ва анжомлар иштирокида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намойиши ташкил қилинди ва ўтказилди.Университет клубида Англияда бўлиб ўтган Кэмбрия патрули ҳалқаро мусобақа ғолибларидан иборат 6 нафар ҳарбий хизматчилар талаба-ёшлар, ўқувчилар ва профессор-ўқитувчилар билан “Мардлик ва жасорат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари, ва 39004-ҳарбий қисм клубида ташкил қилинган ҳарбий санъаткорлар гуруҳи ҳамда Бухоро гарнизони ҳарбий оркестри ижросида ватанпарварлик руҳидаги концерт дастури намойиш қилинди.Университет стадионида ҳарбий хизматчилар ва талабалар ўртасида “Армия ва ёшлар” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди ва ғолиблар тақдирланди.Тадбир бир қатор вилоят телевиденияси каналлари ва вилоят газеталари мухбирлари томонидан ёзиб олинди.
2019 йил 23 декабрь куни 28803-ҳарбий қисм командири подполковник Илхомов Дилшод Баратович раҳбарлигида 35 нафар ҳарбий хизматчилар ўзлари билан келтирилган бир нечта ҳарбий техника, 20 га яқин ҳар-хил турдаги ҳарбий қурол-аслаҳалар ва анжомлар иштирокида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намойиши ташкил қилинди ва ўтказилди.Университет клубида гарнизон ҳарбий қисмлари ва университет талабаларидан тузилган командалар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” мавзусида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди, ғолиблар муносиб тақдирландилар.Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари, ва университет “Мусиқий таълим” кафедраси талабаларидан ташкил топган ҳаваскор санъаткорлар гуруҳи ҳамда Бухоро гарнизони ҳарбий оркестри ижросида ватанпарварлик руҳидаги концерт дастурлари намойиш қилинди. Тадбир бир қатор республика, вилоят телевиденияси каналлари ва вилоят газеталари мухбирлари томонидан ёзиб олинди.
2020 йил 13 январь куни ЎР Давлат Хавфсизлиги хизматига қарашли чегара қўшинлари 9204-ҳарбий қисм командири подполковник Саидов Азиз Мажидович раҳбарлигида 20 нафар ҳарбий хизматчилар ўзлари билан келтирилган бир нечта ҳарбий техника, 30 га яқин ҳар-хил турдаги ҳарбий қурол-аслаҳалар ва анжомлар ҳамда чегара хизмат итлари иштирокида кўргазмали намойиши ташкил қилинди ва ўтказилди;
2020 йил 14 январь куни Ҳарбий таълим факультети 4 та босқич талабалари орасидан тузилган командалар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” викторинаси ўтказилди.
Булардан ташқари ҳар ҳафта жума кунлари “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан Бухоро гарнизони худудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларга факультет талабалари босқичма босқич ташриф буюриб, у ердаги ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўқув моддий базалардан фойдаланилган ҳолда сайёр машғулотлар ўтказилди.
19 ноябрдан 26 ноябргача Мудофаа Вазирлиги 2019 йилги асосий тадбирлар режасига асосан Бухоро вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси таркибида сафарбарлик ўқув йиғини ташкил этилиб ўтказилди. Ўқув йиғинига ҳарбий таълим факультети 2-курс 24, 25- гуруҳ шахсий таркиби жалб этилди.
Ўқув йиғинининг асосий мақсади:
вилоят, туманлар мудофаа ишлари бўлимлари сафарбарлик ҳужжатларини текшириш;
вилоят миқёсида сафарбарлик пунктларининг тадбирларини амалга оширишини текшириш;
иқтисодиёт соҳасидан таъминланадиган техникаларни қабул қилиб олиш ва уларни тегишлилиги бўйича ҳарбий қисмларга етказиб бериш;
сафарбар этиладиган шахсий таркибни қабул қилиб олиш, уларни командалар бўйича бутлаб топшириш ҳудудларига етказиш.
Талабалар техникаларни қабул қилиш пункти (ТҚҚП) ва шахсий таркибни қабул қилиш пунктларига жалб этилди. Ўқув жараёнида талабалар қуйидаги йўналишлар бўйича билим савияларини ошириб амалий кўникмалар ҳосил қилишди:
техникаларни қабул қилиш пунктини, пунктларда юритиладиган ҳужжатлар ва уларни юритиш. Техникаларни қабул жараёнини амалга ошириш тартиби;
шахсий таркибни қабул қилиш пунктини, пунктларда юритиладиган ҳужжатлар ва уларни юритиш. Сафарбар этиладиган шахсий таркибни командалар бўйича бутлаб уларни қабул қилиб олиш ҳудудларига етказиш тартиби бўйича билим савияларга эга бўлишди.
Ойнинг ҳар жума кунлари 1-жуфтлик ахборот соати ва маънавий юксалиш ва ҳарбий ватанпарварлик куни муносабати билан курслар кесимида юқори савияли тадбирлар ташкил қилиниб, кўтаринки рухда ўтказилди.
Жумладан: Жорий йилнинг 7- феврал куни подполковник В. Самадов бошчилигида 1-курс талабалари билан “Темур тиғи етмаган жойни қалам билан олди Алишер” номли тадбир ўтказилди. Тадбир унверситет бош йиғингохида ўтказилди. Тадбирда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. Адиб ижодидан ғазаллар ва сахна кўринишлари ижро этилди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор А.Қодиров иштирок этди. Тадбир кўтаринки рухда ўтказилди ва йиғилганларга катта таасурот қолдирди.
14-феврал куни унверситет бош йиғингохида худди шундай тадбирларни бири ўтказилди. Тадбир “Мирзо Бобур сен фиғонинг солди олам узра ўт” деб номланиб, шох ва шоир Захириддин Мирзо Бобур таваллуд кунига бағишланди. Тадбирни капитан Ф.Жумаев ва 2-курс талабалари томонидан ташкиллаштирилди ва ўтказилди. Талабалар томонидан намойиш этилган сахна кўринишлари ва ғазалхонлик йиғилганларга ижобий таъсурот қолдирди.
21-феврал куни подполковник А. Валиев бошчилигида 3-курс талабалари билан “Чингизхон тан берган ўзбек ўғлони” номли тадбир ўтказилди. Тадбир Буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва ижоди, у кўрсатган жасоратлари ҳақида бўлди. Мавзуга доир видеофилм намойиш этилиб буюк саркарда хақида тўлиқ маълумот берилди. Тадбирда саркардани ҳаёт йўли ва у олиб борган мардонавор жанглари тўғрисидаги акс эттирувчи саҳна кўринишлари талабалар томонидан юқори махорат билан ижро этилди.
28-февраль куни майор М.Ҳайдаров бошчилигида 4-курс талабалари “Биз буюк аждодлар фарзандларимиз” номли тадбир ўтказилди.Тадбирда ўзбек адабиётида жуда катта ишларни амалга ошириб, ўзларини катта жадидчилик мактабини яратган буюк ўзбек намоёндалари ҳақида сўз борди. Тадбирда филология ва санъатшунослик факультети талабаларининг турли туман чиқишлари яна кўтаринкилик кайфиятини бахш этди. Буюк мутафаккир Чўлпон ҳаёт йўлини акс эттирувчи сахна кўриниши барчага манзур бўлди ва йиғилганларни олқишига сазовор бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги” 176-сонли қорорига мувофиқ Бухоро Давлат Унверситети Ҳарбий таълим факультети офицер- ўқитувчилари масофадан туриб ишлаш режимига ўтишди. Шунга асосан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
барча курс талабалари онлайн тарзда масофадан ўқитила бошланди;
циклларда мавжуд фанлардан бахорги жараёнда фойдаланиш учун платформа дастури асосида электрон дарсликлар ишлаб чиқилиб унверситет сайтида жойлаштирилди;
офицер-ўқитувчилар томонидан видео дарслар ишлаб чиқилди ва талабаларга тақдим қилиниб борилди;
курслар кесимида телеграмм каналлари ташкиллаштирилиб дарс жадвали асосида кунлик машғулотлар талабаларга етказиб борилди ва ундан бажарилган ишлар ҳисоботлари қабул қилинди.
Май ойида Ҳарбий таълим факультетида Коронавирус пандемияси COVID-19 га қарамай карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 4-май кунидан то 15-май кунига қадар факультет барча офицерлари ва кўнгилли равишда талаба ёшлар томонидан тузилган ишчи гурух 27-апрель кечки вақтда содир бўлган, табиий офатдан зарар кўрган Олот ва Коракўл туманлари аҳолисига ёрдам бериш мақсадида иш олиб бордилар. Шу муддат оралиғида Олот тумани Бўри-чандир махалласида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
-табиий офатдан зарар кўрган уйларни тозалаш;
-таъмирталаб бўлган уйларга имкон даражасига таъмирлашга тайёрлаш;
-кам таъминланган ва аҳолини ёрдамга мухтож бўлган оилаларга моддий ҳамда маънавий кўмак бериш;
-имконияти чекланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ овқат махсулотлари бериш;