38
2. Баъзи юқумли касалликлар юзага келганда ёки ташқаридан олиб
кирилганда (қисм санитария-эпидемиологик жиҳатдан ноқулай ҳудудда
жойлашган бўлса) уларнинг тарқалиши учун шароит туғилади (қисмда
санитария ҳолатининг қониқарсизлиги ва эпидемияга қарши ҳимояланиш
ишларининг паст сифатда ўтказилганлиги), гарчи баҳолаш чоғида шахсий
таркиб орасида юқумли касалликлар учрамаган бўлса ҳам.
Ҳудуднинг санитария-эпидемиологик ҳолати қуйидаги ҳолларда беқарор
ҳисобланади:
1. Аҳоли орасида эпидемиялар ривожланишисиз кечувчи юқумли
касалликлар ўчоқлари мавжуд бўлади.
2. Қўшин учун хавф туғдирувчи зооноз инфекцияларнинг эпизодик
(экзоотик) ўчоқлари мавжудлиги;
3. Ҳудуд йирик эпидемик ўчоқлар мавжуд бўлган ерга ёки бактериологик
қурол ўчоқларига жуда яқин жойга жойлашган;
4. Эпидемия ўчоқларининг юзага келиши ва юқумли касалликларнинг
тарқалиши учун (санитар ҳолатининг яхшимаслиги, сув таъминотининг
қониқарсизлиги, эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирларнинг паст
сифатда ўтказилиши) шароитлар мавжуд.
Қисм (қўшилма) ёки улар ҳаракат олиб бораётган ҳудуднинг санитария-
эпидемиологик ҳолати беқарор бўлган вазиятларда врач (тиббий хизмат
бошлиғи) қисм бошлиғи (командир)га эпидемик вазият ҳақида ахборот беради
ҳамда шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда керакли чора-тадбирларни белгилайди.
Бу
чора-тадбирлар
эпидемик
ўчоқлар
пайдо
бўлишига,
юқумли
касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлувчи омилларни йўқотишга,
шунингдек, инфекциянинг қисм (қўшилма) ичига олиб кирилиши ёки аксинча
ташқарисига чиқиб кетишига қарши қаратилган бўлиши лозим.
Қисмнинг (қўшилма) ёки улар ҳаракат олиб бораётган ҳудуднинг
санитария-эпидемиологик ҳолати нохуш ҳисобланади:
1. Кейинчалик кенгроқ тарқалиши мумкин бўлган тенденцияга эга бўлган
гуруҳли юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши;
2. Ўта хавфли юқумли касалликлардан бирортасининг пайдо бўлиши
(ўлат, вабо, чечак);
3. Душман томонидан бактериологик қурол қўлланилганда.
Қисмнинг (қўшилма) санитария-эпидемиологик ҳолати фавқулотда
ҳисобланади:
1. Эпидемиялар шу даражада тус оладики, қўшинни (қўшилмани)
жангавор мақсадларда ишлатиш мумкин бўлмай қолади;
2. Ўлат, чечак ва вабо каби касалликларнинг қайтадан учраш ҳолатлари;
3. Душман томонидан бактериологик қурол кўлланилган ҳолатларда ўта
хавфли юқумли касалликлар қўзғатувчилари аниқланса.
Қисмнинг (қўшилма) санитар-эпидемиологик ҳолати фавқулотда
ҳолатдалиги армия (фронт) қўмондони томонидан эълон қилинади. Қисм
(қўшилма) одатда карантин ҳолатига киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: