Ҳарбий эпидемиология


Юқумли касалликларни нозологик шакллари бўйича тузилишини



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/54
Sana23.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#170278
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54
Bog'liq
2 5251389068947754405

Юқумли касалликларни нозологик шакллари бўйича тузилишини 
(структурасини) ва даражасини таҳлил қилиш 
Қўшин шахсий таркиби орасида юқумли касалликларнинг нозологик 
шакллари бўйича ва учраши даражасини таҳлил қилишдан мақсад, алоҳида 
касаллик ёки касалликлар гуруҳининг умумий инфекцион патологиялар 
орасидаги аҳамиятини аниқлашдир. У ёки бу касалликларни ҳарбий 


27 
қисмларнинг шахсий таркиби саломатлиги учун кундалик ҳаётдаги аҳамияти 
касалликлар учраши даражаси бўйича баҳоланувчи касалланиш структурасини 
таҳлил қилиш, касалликлар давомийлиги ва унинг оқибатлари билан 
аниқланади.
Касалланиш даражаси ҳарбий-тиббиёт статистикасида қабул қилингани 
бўйича касалланиш учраш даражаси нисбий кўрсаткичларда ҳисобланади 
(шахсий таркибдаги ҳар 1000 кишига нисбатан), касалланиш давомийлиги эса– 
иш қобилиятини йўқотиш (кунлар ҳисобида) ҳолатлари (ҳар 1000 кишига 
нисбатан) ва иш қобилиятини йўқотганлигининг ўртача давом этиши 
(кунларда) вақтига нисбатан ҳисобланади. Бу маълумотлар асосида 
касалланишларнинг интенсив кўрсаткичлари ва иш қобилиятини йўқотиш - 
ўртача зарарланиш кўрсаткичини ҳисоблаш мумкин.
Ҳисоблаш қуйидаги формула асосида олиб борилади:
Ўрт.зар=(КУДК(%) * ИҚЙХ ЎДК)/365
КУДК(%)-касалланиш учраши даражаси кўрсаткичи (%) 
ИҚЙХ ЎДК-
иш қобилиятини йўқотиш холатларининг ўртача давомийлиги
кўрсаткичи (кунлар) 
Ўртача зарарланиш кўрсатгичи – у ёки бу касалликларни қисмларнинг 
кундалик фаолиятида уларга келтирилган зарар миқдорини белгилайди. 
Масалан: Ўткир респиратор касалликларда касалланиш учраш даражаси 
кўрсагичи 100‰ ли бўлганда, иш фаолиятини йўқотганлик ҳолати ўртача 5 кун 
деб олсак, зарарланиш (100*5)/365=1,3‰ ли бўлади. Бу нарса шуни 
кўрсатадики, йил давомида кунига ҳар 1000 кишидан 1.3 нафари (10000 тадан 
13 таси) жангавор тайёргарликларда ёки қисмнинг кундалик фаолиятида 
иштирок этмаган. 
Шундай кўрсаткичларни ангина билан касалланиш учун кўриб чиқсак: 
касалланиш учраши даражаси кўрсаткичи 30‰, иш фаолиятини йўқотиш 
ҳолати – 6 кун бўлса, зарарланиш кўлами 0,5‰ ли бўлади, яъни йил давомида
ҳар 2 кунда 1000 та кишидан 1 таси ангина туфайли ишга яроқсиз ҳисобланган. 
Касалланишлар ва зарарланишлар кўлами ҳақида қуйида келтирилган 
(Расм 1.) маълумотлардан фойдаланиб ҳам уларнинг аҳамияти ҳақида хулоса 
чиқариш мумкин.
Масалан: 
Ичак 
инфекциялари 
касалланиш кўрсаткичи бўйича 4-ўринда 
туради, зарарланиш кўрсаткичи бўйича эса 
3-ўринда, силнинг актив шакли касалланиш 
кўрсаткичи 
бўйича 
6-ўринда 
турса, 
зарарланиш кўрсаткичи бўйича эса 5-
ўринда туради.
У ёки бу касалликларнинг аҳамияти 
тўғрисида 
ўзгартириш, 
тузатишлар 
(корректировка) киритиш касалликнинг 
оғирлиги ва сўнгги натижаси, яъни 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish