5.2. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар:
давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустахкамлаш, мамлакатнинг ҳалқаро муносабатлар тўла ҳуқуқли субъекти сифатида ўрни ва ролини кучайтириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистон теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик минтақасини вужудга келтириш;
Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро нуфузини мустаҳкамлаш, жахон ҳамжамиятига мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида холис ахборотни етказиш;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда ҳалқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
давлат чегарасининг демилитация ва демаркация масалаларини ҳал этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |