Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


 Ижтимоий институтлар ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

11.2. Ижтимоий институтлар ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш 
механизми 
Ҳар қандай давлатда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни амалга 
ошириш билан шуғулланадиган ижтимоий институтларнинг бутун бир тизими 
мавжуддир. Ижтимоий институт - одамларнинг биргаликдаги фаолиятини 
ташкилий тузилма тарзида ташкил этишнинг барқарор шакли ѐки норматив 
жиҳатдан тартибга солинадиган қоидалар тизимидан иборатдир. Мазкур тартиб 
доирасида тегишли институтларнинг фаолияти билан қамраб олинган 
одамларнинг ижтимоий вазифалари ва мақомларини тақсимлаш рўй беради. Бу 
санаб ўтилган институтлардан айрим турларини (тоифаларини) айрим 
социологлар ижтимоий-ташкилий институтлар деб, қолганларини ижтимоий-
норматив институтлар деб атайдилар.
Энг муҳим ва энг қудратли ижтимоий-ташкилий институт - бу 
давлатдир. У мураккаб институционал тизимдан иборат бўлиб, турли 
институтлардан ташкил топган. Ижтимоий ҳимоя қилиш вазифаларини 
бажаришда суғурта компаниялари, турли ихтисослаштирилган жамғармалар, 
ҳайрия ташкилотлари, шунингдек, ижтимоий ва сиѐсий ташкилотлар сингари 
институтлар муҳим роль ўйнайдилар. Улар ўзлари вакил қилинган соҳада 
ижтимоий гуруҳлар ва қатламларни ижтимоий ҳимоя қилишни амалга 
оширадилар. 


Ёлланиб ишлайдиган ходимларни ҳимоя қилиши лозим бўлган 
институтлар касаба уюшмаларидир. Ҳозирги вақтда жиддий равишда 
янгиланиш учраган анъанавий касаба уюшмалари билан бир қаторда 
ишчиларнинг янги-янги ташкилотлари, ―мустақил‖ касаба уюшмалари ҳам 
пайдо бўлган. Бироқ фақат уларни ѐлланма меҳнат ходимларининг 
ҳимоячилари деб атаб, анъанавий касаба уюшмаларини ―расмий уюшмалар‖ 
деб ҳисоблаш, уларни ҳимоячи сифатида чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш 
адолатсизликдир. Ўзгарган касаба уюшмалари ҳақли равишда мустақил касаба 
уюшмалари бўлиб қолдилар, чунки улар ѐлланма меҳнат ходимларининг 
вакиллари сифатида майдонга чиқадилар ва давлат тузилмаларига боғлиқ 
бўлмайдилар. Ҳам ―мустақил‖, ҳам мустақил бўлмаган касаба уюшмаларининг 
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазкур даражасидаги асосий фаолияти 
меҳнаткашлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз 
фаолиятларида ижтимоий шериклик шакллари ҳамда механизмларидан 
фойдаланиш соҳасига ўтдилар. Мазкур механизм демократия ривожланган 
мамлакатларда яхши ишлаб чиқилган бўлиб, ўзини ижобий томондан намойиш 
этди. Бу механизмнинг моҳияти қарама-қаршилик эмас, балки иш берувчилар 
вакиллари билан давлат ўртасида музокаралар ўтказишдан, шу асосда муроса-
мадорага келиш ҳамда маълум даражада мақбул қарорлар ишлаб чиқишдан 
иборат. 
Жамиятдаги ижтимоий-ташкилий институтлар билан бир қаторда 
кўпгина ижтимоий-норматив институтлар ҳам борки, улар бирон-бир 
ташкилотда намоѐн бўлмасдан, балки ўзларича мавжуд бўлиб, фаолият 
кўрсатадилар ҳамда ижтимоий ҳимоя қилишда муайян роль ўйнайдилар. 
Ҳуқуқнинг ҳар бир соҳаси ана шундай ижтимоий-норматив институтлар 
тизимидан иборат (меҳнат ҳуқуқи, меҳнат қонунлари). Ёлланма ходимларни 
ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муҳим ижтимоий-норматив институт 
ҳозирги вақтдаги таъриф битимлари, контрактлар, жамоа шартномалари ва 
ҳоказолардир. 
Ўзининг фаолияти билан бутун корхона жамоасини қамраб оладиган ва 
бунинг учун зарур ҳуқуқлари ва имкониятларга эга бўлган асосий ижтимоий 
ҳимоя қилиш институти – бу, касаба уюшмаси ташкилотидир. Бозор шароитида 
бу ташкилотнинг ҳимоя қилиш ролини ошириш айниқса зарур. Корхона 
банкрот ѐки ѐпилган тақдирда ѐҳуд ўз ихтисосини ўзгартирган шароитда 
ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш айниқса муҳимдир. Бозор 
шароитида корхона нормал ишлаб турганда ҳам касаба уюшмалари 
ташкилотларининг ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини кескин ошириш талаб 
қилинади. 
Корхонада ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг аниқ омили ва 
воситаси жамоа шартномасидир. Бу шартноманинг моҳияти ҳозирги вақтда 
кескин равишда ўзгариб кетди, чунки ѐлланма ходимларга ижтимоий 
ҳимояланишнинг пишиқ-пухта ҳуқуқий базаси зарур бўлади. 
Корхоналаримиз ва турли-туман ташкилотларимиз ҳаѐтига тобора 
кенгроқ кириб бораѐтган ва муайян шароитда ижтимоий ҳимоя воситаси 
сифатида майдонга чиқиши мумкин бўлган бошқа муҳим ижтимоий-норматив 


институт меҳнат контрактидир. Уни тўғридан-тўғри ва шак-шубҳасиз 
ижтимоий ҳимоя қилиш институти деб қабул қилиб бўлмайди, лекин 
корхонадаги (меҳнат ташкилотидаги) контракт тизими ходимлар ҳуқуқини 
таъминлайдиган махсус тизим сифатида қараладиган, агар контрактда 
ижтимоий-иқтисодий кафолатлар берилиши қайд этиб ўтилган бўлса, у айнан 
ижтимоий ҳимоя қилиш институти сифатида намоѐн бўлиши мумкин. 
Юқорида санаб ўтилган ижтимоий институтлар маълум даражада 
ижтимоий ҳимоя қилиш механизмига киритилган. Мамлакатимизда ижтимоий 
ҳимоя қилиш механизмини шакллантириш жараѐни узлуксиз давом этмоқда.

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish