II-МАВЗУ. МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ МЕҲНАТ ҲАҚИДАГИ ФАН
2.1. Меҳнат иқтисодиѐти фанининг моҳияти ва унинг таркибий
йўналишлари.
2.2. «Меҳнат иқтисодиѐти» фанини ўрганиш босқичлари ва моделлари.
2.3. «Меҳнат иқтисодиѐти» фанининг инновацион ривожланиш
шароитларидаги вазифалари
2.1. Меҳнат иқтисодиѐти фанининг моҳияти ва унинг таркибий
йўналишлари.
Ижтимоий ҳаѐт мароқли, айни пайтда мураккабдир. Инсон жамиятда яшар
экан ўзига хос ва мос турмуш тарзини яратади. У ҳаѐт кечириш учун озиқ-овқат
топиши, уй-жой қуришга, кийим-бош тикиб олиши ва атроф муҳитнинг
ноқулай таъсирларидан ҳимояланиши керак, бунинг учун ўзига зарур бўлтан
барча нарсаларни табиатдан қидиради ва топган материалларидан фойдаланади.
Айни бир пайтда табиатдан топган материаллар ҳам инсонга яшаш учун анча
қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради. Инсон табиатдан топган
мазкур материалларни ўз фойдаси йўлида ўзгартиради. Бундай жараѐн
давомида инсон томонидаи жамият эҳтиѐжларини қондириш учун зарур
бўладиган моддий ва маънавий неъматлар яратиш соҳасидаги ―меҳнат‖ деб
аталадиган мақсадга мувофиқ фаолият амалта оширилади.
Бинобарин, меҳнат мавжуд табиий, моддий, ақлий захираларни шахсий ва
ижтимоий эҳтиѐжлар учун керакгти маҳсулотга айтантиришда фақат
инсонгагина хос фаолиятдир.
Меҳнат тушунчаси физиологик нуқтаи назардан айтилганда бу —
организмда йиғилиб қолган ҳаѐт энергияси туфайли содир бўладиган асаб ва
мушаклар ҳаракати ҳамда оқсил моддаларнинг механик ишга киришув
жараѐнидир.
Айни вақтда меҳнат - бу мураккаб ижтимоий-психологик жараѐн бўлиб, у
кишиларнинг яшаши учун шарт бўлган абадий табиий заруриятдир. Меҳнат
инсон билан табиат ўртасида содир бўладиган шундай жараѐнки, унда инсон
ўзининг фаолияти билан ўзи ва табиат ўртасидаги моддалар алмашинувини
бевосита ифодалайди, тартибга солади ва назорат қилади.
Меҳнат - бу инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали
фаолиятидир. Дастлаб инсон ўз ҳаракатларининг мақсадини аниқлайди.
Мақсаднинг мавжуд бўлиши онгли мавжудот бўлган инсоннинг меҳнатини,
масалан, от ѐки машина бажарадиган иш тушунчасидан ажратиб туради.
Мақсадга эга бўлган инсон табиат инъоми — буғдой ѐки жавдар, ѐғоч ѐки лой,
пахта толаси, жун ѐки теридан фойдаланиб, янги маҳсулот яратади, яъни ўз
организмининг жисмоний ва ақлий қувватидан фойдаланиб, меҳнат
ҳаракатларини онгли равишда ва изчиллик билан бажаради.
Инсон ўз меҳнатининг мақсади, усули ва натижасини аниқлаш давомида,
қандай маҳсулотлар қанча миқдорда ва қачон ишлаб чиқарилиши керак, бу
маҳсулотларни қандан ресурслардан, қай тарзда, қандай технология ѐрдамида
ишлаб чиқариш керак, бу маҳсулотлар ким учун ишлаб чиқарилиши керак
деган учта муҳим масалани ҳал қилади. Бинобарин, биринчи масалада меҳнат
онгли фаолият, иккинчисида — ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш,
учинчидан — ижтимоий фойдали фаолият сифатида намоѐн бўлади.
Ижтимоий-иқтисодий турмушда меҳнат тушунчаси билан бир қаторда иш
тушунчасидан ҳам кенг фойдаланилади.
Иш деганда табиат ва инсон томонидан бирлашган характерларининг
объектив натижаси тушунилади. Механик тарзда бу натижа маълум бир
қаршиликни енгиш учун сарфланаѐтган энергия миқдори билан ўлчанади.
Меҳнат ва ишнинг миқдори сарфланган вақт — энергия билан ўлчансада,
уларни бир-бири билан тўғридан тўғри тенглаштириш мумкин эмас.
Меҳнат инсоннинг ақлий-физнологик фаолияти бўлиб, унга тўғри
келадиган иш бу жараѐннинг объектив натижаси ҳисобланадн. Бирор
маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат ва иш миқдорини бир хил
ўлчовда, яъни килограммометрда аниқланганда ишнинг миқдори меҳнат
сарфининг бир қисминигина, ѐки аниқроқ қилиб аѐтганда 20 — 30 % ини,
айрим ҳолларда эса ундан ҳам анча кам миқдорини ташкил этиши мумкин.
Бажарилган ишнинг миқдорини, жамият аъзолари томонидан меҳнатнинг
сарфланган миқдорига тенглаштириш ѐки бир хил ўлчовда ўлчаш ҳам
нотўғри бўлади. Фаолияг жараѐнида механик ҳаракатлар қилиниб катта
ҳажмдаги иш микдори бажарилиши мумкин, лекин бу фаолият инсон
меҳнатининг маҳсули бўлганлиги учун меҳнатга нисбатан тор ва чегараланган
фаолиятдир. Меҳнат ва иш тушунчаси бир-бири билан солиштирилганда, иш
меҳнатнинг маҳсули деган хулосага келамиз. Шу боис унинг сон ва сифат
кўрсаткичларини таҳлил қилиш мумкин.
Ҳатто меҳнат ва иш сўзлари инглиз тилида ҳам ўз мазмуни билан ҳар хил
маънони билдиради. Масалан, иш сўзи (инглизча wогк) кишининг интилиши ва
ҳаракати маъносини эмас, балки муайян натижа сифатида тушунилади. Меҳнат
дейилганда эса (инглизча ―Job‖) конкрет натижадан қатьий назар инсоннинг
харакати, интилиши ва энергия сарфлаши каби фаолиятлари тушунилади.
Инсон куч-қувватининг сарфланиш даражаси фаолият турига ва
ишлатиладиган меҳнат воситаларига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, агар
меҳнат жараѐнини тасвирлайдиган бўлсак, у учта асосий таркибий қисмни ўз
ичига олади:
—хомашѐ материали (меҳнат предметлари);
—меҳнат воситалари;
—жонли меҳнат сарфлари.
Ана шу учта таркибий қисмнинг ўзаро таъсир кўрсатиш натижаси меҳнат
маҳсулоти —табиатнинг янги маҳсулоти бўлиб, у инсон эҳтиѐжларига
мослашган бўлади. Булар: йиғиб-териб олинган пахта ҳосили; парвариш
қилинган чорва моллари, барпо этилган уй ѐки кўприк, тикилган кийим ѐки
пойафзаллардан ташкил топиши мумкин. Меҳнат предметлари (хомашѐ ва
материаллар) ва меҳнат воситалари (ишлаб чиқариш воситалари) жонли меҳнат
жараѐнига қўшилмаса, улар ўз-ўзидан фаолият кўрсатавермайди. Жонли меҳнат
сарфи ўз навбатида фақат кишиларнинг табиатга муносабатидан иборат
бўлибгина қолмай, балки амалга оширилаѐтган жараѐн қатнашчилари
ўртасидаги муносабатдан ҳам иборатдир. Бинобарин, меҳнат фаолияти жонли
меҳнатнинг моддий шарт-шароитларини ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш
воситаларисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам меҳнат жараѐни
унинг учта асосий жиҳатини механик равишда бирлаштиришдан иборат
бўлмай, балки уларнинг узвий бирлигидан иборатдир, унинг ҳал қилувчи
омиллари эса инсоннинг ўзи ва унинг меҳнат фаолиятидир.
Меҳнат жараѐнида инсон меҳнат фаолиятидан кўзда тутилган мақсадга
эришиш учун меҳнат воситалари ѐрдамида меҳнат предметидан фойдаланиб,
жонли меҳнат сарфи билан ўзаро мулоқотга киришади ва бу билан ҳаѐт учун
зарур бўлган янги маҳсулот яратади. Бундай маҳсулотни ишлаб чиқариш
жараѐнининг барча уч жиҳати: хомашѐ ва материаллар, меҳнат воситалари,
қуроллари ва жонли меҳнат сарфлари бирлашиб меҳнат маҳсулоти яратади.
Меҳнат ижтимоий-иқтисодий, технологик, ақлий-ҳиссий, физикавий-
кимѐвий, биологик ва бошқа қонуний ҳодисаларнинг уйғунлашуви натижаси
— мажмуи жараѐнидир.
Меҳнат предметларига ер ости қазилмалари, табиий ва сунъий хомашѐ ва
материаллар, ярим фабрикатлар ва комплектлаштириладиган жиҳозлар;
энергиявий, моддий ва ахборот оқимлари киради. Ишчи кучи меҳнат
предметларини меҳнат воситалари орқали ўзгартиради.
Меҳнат воситаларига машиналар, ускуна ва қурилмалар; иш қуроллари ва
бошқа технологик ишланма турлари; дастурий-таъминот воситалари; иш
жойининг ташкилий таъминоти ва бошқалар киради.
Меҳнат — бойлик манбаидир. У инсон фаолиятининг биринчи ва зарур
шарти ҳисобланади. Инсон ва жамият тараққиѐтининг тарихи бу жараѐнда
меҳнатнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Одамлар
атрофдаги табиатни ўзгартирар эканлар, умрининг ўзгариб бораѐтган
эҳтиѐжлари таъсирида ўз табиатларини ҳам ўзгартирадилар: билимларини
бойитиб, қобилиятларини ривожлантирадилар ва янги кўникмалар ҳосил
қиладилар,
Меҳнат ўзининг таркибий ривожи жараѐнида жиддий равишда
мураккаблашди: инсон тобора мураккаброқ ва хилма-хилроқ операция ва
ишларни бажара бошлади, тобора уюшган меҳнат воситаларини ишлаб
чиқариб, ўз олдига анча юксакроқ мақсадлар қўйиш ва уларга эришиш
мукаммал бўлиб борди.
Жамият ривожланиб борган сари инсон фаолияти машиналар, механизмлар
яратишга, олдиндан берилган хоссаларга мувофиқ ва табиатда учрамайдиган
материалларни вужудга келтириш кашфиѐт ва санъат асарлари, илмий
кашфиѐтлар яратишга қаратилган.
Ўрта Осиѐ Шаркда, илғор тафаккур марказларига айланиб, Форобий, Ибн
Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Низом ул Мулк, ал Бухорий, Амир Темур ва
бошқа ватандошларимизнинг илмий қарашлари фахрлидир.
Ўзбек давлатчилигининг пойдеворини вужудга келтирган Амир Темур ҳам
ўз даврида инсоннинг яшаши, ҳаѐт кечириши учун табиий ресурсларни тайѐр
маҳсулотга айлантиришда меҳнатнинг ролига катта баҳо берар эди. „Темур
тузуклари"да кўрсатилганидек, „Деҳқонлар ва раиятдан қайси бирининг
деҳқончилик қилишга қурби етмаса, керакли ускуналарни етказиб унга ѐрдам
берилсин", — деб кўрсатма берар экан, меҳнат қуролисиз бойлик яратиш
мумкин эмаслигини у яхши билар эди.
Фан-техника таракқиѐти таъсири билан шундай жараѐнлар, чунончи ишлаб
чиқаришни комплекс механизациялаш, автоматлаштириш, ахборотлар
технологиясини кенг жорий этиш ва уни ташкил этишни тубдан
такомиллаштириш натижасида жисмоний меҳнат мазмунинг мунтазам
ўзгариши содир бўлмоқда.
Жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожининг қудратли омили фандир,
аниқроғи фаннинг ишлаб чиқариш билан узвий бирикиб кетишидир, чунки
фан-техника тараққиѐги фақат янга энергия турлари, яши материаллар,
электрон-ҳисоблаш машиналари ва ҳатто ишлаб чикаришни комплекс
механизациялашни шунчаки тадбиқ этишни эмас, балки ишлаб чиқаришнинг
бугун
техникавий
негизини,
уни
ташкил
этиш
ва
бошқариш
такомиллаштиришни талаб этади.
Ҳозирги шароигда меҳнат жараѐни қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб
туради:
1)
меҳнат жараѐнининг интеллекгуал потенциали ортади, бу эса ақлий
меҳнат ролининг кучайишида, ходимнинг ўз фаолияти натижаларига онгли ва
масъулият билан муносабатда бўлишининг ортишида намоѐн бўлади;
2)
меҳнат харажатлари моддий қисмининг улуши ортади. Меҳнат
воситалари (машиналар, асбоб-ускуналар, механизмлар ва шу кабилар) билан
боғлиқ
буюмлашган
меҳнат
улушининг
кўпайиши
фан-техника
тараққиѐтининг эришган ютуқлари билан боғлиқ бўлиб, инсон чекланган
жисмоний
имкониятлари
шароитида
меҳнат
унумдорлиги
ва
самарадорлигининг ортишида ҳал этувчи омил бўлиб хизмат қилади, меҳнат
жараѐни ижтимоий жиҳатининг аҳамияти ортади. Ҳозирги вақтда меҳнат
унумдорлигининг ўсиш омиллари фақат ходим малакасини ѐки унинг
меҳнатини механизациялаш даражасини ошириш билангина эмас, балки инсон
саломатлигининг аҳволи, унинг кайфияти, оиладаги, жамоадаги ва умуман
жамиятдаги муносабатларига ҳам боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |