Ёлланма ходимлар –
булар корхона раҳбарияти билан меҳнат
фаолияти шартлари тўғрисидаги тузилган ѐзма контракт (шартнома) ѐки
оғзаки битим бўйича ишлайдиган шахслар бўлиб, улар ана шу фаолият учун
ѐлланиш вақтида келишиб олинган иш хақини оладилар.
Фрикцион
ишсизлик дейилганда, ишчи кучининг бир иш жойидан
бошқа иш жойига ишга ўтаѐтганда ишсиз қолиш ҳолатига айтилади.
Шахснинг эҳтиѐжи
– бу, инсонда ҳаракатга интилишни вужудга
келтирувчи бирор-бир нарсанинг йўқлигини англашдир. Унинг нормал ҳаѐт
кечириши учун озуқа, уй-жой, об-ҳаво зарур бўлса, хотин-қизларга эса
уларнинг кўзга ташланиб туриши учун чиройли безаклар даркор.
Эҳтиѐжлар –
бу, шахснинг яшаши ва ўзини-ўзи сақлашига доир зарур
воситалар ва шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги ғамхўрлик қилиши,
яшаш муҳити билан барқарор мувозанатни сақлашга интилишдир.
Қадриятлар
–
бу, субъект, жамият, синф, ижтимоий гуруҳнинг ҳаѐт ва
ишнинг асосий ва муҳим мақсадлари тўғрисидаги, шунингдек, ана шу
мақсадларга эришишнинг асосий воситалари ҳақидаги тасаввурларидир
.
Қизиқиш
– бу, шахснинг у ѐки бу нарсага қаратилган билиш
эҳтиѐжининг намоѐн бўлиш шакли бўлиб, бу ижобий ҳис-туйғу уйғотиши
мумкин.
Қобилият –
бу, ходимда ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун
касб малакаси мавжудлиги, етарли даражадаги жисмоний куч-қувват ва
чидамлилик, уқувлилик; умумий маданият борлиги ва шу кабилардир.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
―МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ‖
Do'stlaringiz bilan baham: |