Мустахкамлаш:
1-вариант ФСМУ технологияси
Бу бўлимда ФСМУ техналогиясидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг ёш ўспиримлик давридаги репродуктив саломатлик ва тибий маданият масалалари ҳақида аниқлаш имкониятига эга бўламиз. Технологиянинг маўсади. Ўқувчиларга тарқатилган қоғозга ўз фикларини аниқ ва қисқа қилиб кўрсатиш, тасдиқловчи ёки инкор қилувчи фикрларни баён қилишга ёрдом беради.
Технологияни амалга ошириш тартиби.
СИнф рахбари ҳар бир ўқувчига ФСМУ технологиясининг тўрт босқичи ёзилган қоғоз варақларини тарқатади ва якка тартибда уларни тўлдириш кераклигини тушунтиради. Бунда:
Ф – фикрни баён этиш;
С – фикр сабабини кўрсатиш;
М – кўрсатилган сабабни тасдиқловчи мисол келтириш;
У – фикрларни умумлаштириш;
Ўқувчиларга қуйидаги фикрни таклиф қилиш мумкин.
Фикр: «Репродуктив саломатлик – менинг учун ахамияти».
Бу билдирилган фикр ўқувчилар даслаб якка тарзда бажаради. Якка тартибда иш тугаганидан кейин, ўқувчилар биргаликда кейин эса кишик гурухларда иш бажаради. Синф рахбари кишик гурухларга катта форматтаги ватманни беради ва ёзишин айтади.
Гурухлар ўз ишларин презентация қилади.
Бу технология ёрдамида ўқувчилар ўзларининг тарбия дарсида ўрганган мавзуси бўйича билдирилган фикрга ўзларининг тфикрини билдиради, фикрини тасдиқловчи сабабларни кўрсатади, кўрсатган сабабинги исботловчи мисол келитиради ва фикрларини умумлаштиради.
ФСМУ технологияси ўқувчиларни якка ва жамаотчилик формада фикларшга, бирга ишлашга ўргатади, ўзининг фикрин ғимоя қилиш, асослаб бериш, умумлаштириш каби кўнликмаларини шакллантиради. Энг мухими ўқувчилар репродуктив саломатликнинг эртанг келажак турмушини белгилашдаги ахамиятини тушиниб етади, соғлам турмуш тарзи билан яшашга йуналтирилади.
Якун
Репродукция-бу кўпайиш ёки ривожланиш деганни англатиб, ёш ўсмирлик давридаги инсон организмидаги, вояга етиш давридаги кўпайиш органларининг анатомик, физиологик ўзгачаликларга эга бўлиш даври тушинилади. Репродуктив даврида уғил болалар ва қизларда буйнинг ўсичи мушакларнинг ривожланиши, тана вазннинг ортиши, овознинг ўзгариши, тер безларининг фаол ишлаши, хусн бузарларнинг чиқиши, тукларнинг ўсиши ва х.к белгилар юз беради. Бу даврида биз ўз фарзандларимизнинг саломатлиги уларда булаётган ўзгаришлардан хабардормизми? Бу муаммо оилада, давлат миқиёсида қандай ешилмоқда? Бу саволлар ҳар биримиз, ўсиб келаётган ёш авлоднинг келажаги учун барча ота-оналарни, мактабга иккинчи отиа-она сифатида тан олинган синф рахбари, мактаб жамоасининг диққатидан четта қолмаслиги лозим. Шундай ҳозирги даврда репродуктив саломатлик билан боғлиқ муоммалар жамоатлик-сиёсий, социал-иқтисодий муаммо эканлигига алоҳида этибор қаратган ҳолда халқнинг репродуктив саломатлигини мустахкакмлаш давлатимизнинг диққат этибоидаги масала ҳисобланада. Бу бўйича ўқувчиларнинг, ота-оналарнинг билим ва кўнликмаларини маданият даражасин юксалтириш, камчилик нуқсонларига барҳам бериш, ўсмир ва ёшлар, ёш оилалар, бўлажак ота-оналар ўртасида бу йуналишдаги хизматни талаб даражасида йулга қуйиш учун инсоннинг репрадуктив саломатлигига тегишли барча қатнасларды тегишли қонунлар билан тартибга солиш масаласи бугунги кундаги ўта долзарб ва давлатимиз сиёсатидаги актуал йуналишларидан бири етиб белгиланганю Шунингдек ўсиб келаётган ёш авлодни ҳартарафлама рухий ва физик жихатдан соғлом этиб тарбиялаш, уларни соғлом турмуш тарзи ҳақида тушунчаларини шакллантириш, ёшларни оилавий турмушга таёрлаш мкасалаи ҳарбир ота-она педагогларнги ўйлантириши лозим. Бу масалада мактаб-маҳалла-оила-тиббиёт бирлашмалари биргаликта иш олиб бориши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Кутилиётган натижалар. Ўқувчиларнинг репрадуктив саломатллик масалалари бўйича билимли тиббий маданияти кўтарилади, насллик касалликлар ҳақида тушунчага эга бўлади, репрадуктив саломатликнинг келажак турмушин, белгилашдаги аҳамиятин тушуниб етади ва ёш ўспиримларни келажакда оила бўлишга таёргарликга еришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |