“Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг
тинчи вароҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир”
Абдулла Авлоний
Касб танлаш катта ҳаёт йўлидаги энг муҳим қадамдир. Инсон ҳаётда ўзини бахтли ҳис этиши учун албатта, атрофида меҳрибон, севимли инсонлар бўлишидан ташқари, ўз қизиқиши билан амалга оширадиган касб-ҳунарга ҳам эга бўлиши зарур. Буюк ёзувчилардан бири шундай деган эди: “Ҳаётда Сиз учун энг севимли бўлган касбни танланг ва сиз бир умр ишга бормайсиз”.
Баъзилар “Киши бажараётган ишидан катта даромад олса бўлди-да, касб кишига катта пул келтирса бўлгани, унинг қилаётган иши ўзига ёқиши иккинчи даражали”, деб ҳисоблашади. Аммо ҳеч бир киши касбидан завқлана олмас экан, ўз бажараётган фаолияти орқали катта даромадга эриша олмайди. Балки бирор киши шуғулланаётган касб катта фойда келтирадиган ишдир, балки кимлардир шу касб ортидан катта даромадга эришаётгандир, аммо бу касбнинг эгасида ўз ишига нисбатан қизиқиш ва завқланиш бўлмаса, у ҳеч қачон ўз касбидан барака топа олмайди. Ишонинг, касб – бу фақат пул топиш усули эмас, балки ҳаётингизнинг катта қисмини мазмунли ўтказиш воситаси сифатида ҳам катта аҳамиятга эга ҳисобланади.Унутманг, Сиз касбингизда жон сақлашингиз эмас, балки яшашингиз керак. Шундагина қилаётган ишингиз Сизнинг ҳақиқий севимли касбингиз ҳисобланади!
Мен учун ўқитувчи қандай касб? Бу менинг қалбимнинг иши. Озиқ-овқат ва ҳаво каби зарурат ва эҳтиёж. Ҳеч шубҳа йўқки, бу менинг ҳаётим билан боғлиқ. Мен ўқитувчиман !!! Мен бундан ғурурланаман! Дунёда кўплаб касблар мавжуд, аммо улар бу касбни танламайдилар, У уни танлайди! Бу ерда тасодифий одамлар йўқ, улар шунчаки бу оламда яшай олмайдилар.
Ўқитувчи - бу муқаддас сўз. Ва бу хушмуомала сўз билан сизга шахс бўлишингизга ёрдам берган устозларни эслайсиз. Касб танлашга онам таъсир кўрсатди. Онамнинг кўрсатмалари туфайли мен ўқитувчи бўлдим. Катта ҳурмат билан биринчи ўқитувчим Акназарова Озода Толипжоновнани яъни ўз Онамни эслайман. Яхши ва жиддий, бахтли ва адолатли, ақлли ва чиройли, ўйчан ва ижодий. Ҳурмат билан, мен мактабимизнинг барча ўқитувчиларини қолаверса менга ҳозирги кунда таълим бераётган олийгоҳимизнинг профессор устозларимни эслайман ва ўқитувчи бўлиш осон эмаслигини тушунаман. Ҳозирги кунда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 3 босқич талабасиман ва Чирчиқ шаҳар 15-умум таълим мактабида бошланғич синфларга дарс бериб келмоқдаман. Базан курсдошларим ўқиш ва иш, ҳаммасига улгираяпсизми, қийин эмасми? Дейишади. Аксинча мурғак қалбли, мактаб остонасига энди қадам қўйган бу ўқувчилар менга қувват берадилар ва иш давомида ўқишда оладиган билимларим менга анча қўл келмоқда айтишадику ўқиш давомида олинган билимлар амалиётда ас қотади деб.
Мактабга келган дастабки кундан бошлаб касбимга масъулият билан ёндошишга, ўқувчиларни билим олишга бўлган қизиқишларини оширишга ҳаракат қилдим. Илк иш кунимдан бошлаб бу касбнинг машаққати, масъулиятини ҳис қила бошладим. Қийналган пайтларим тажрибали устозларнинг кўмаклари менга асқотди. Ҳар гал қийналганимда сиқилмаслигим, бироз тажриба тўпласам барчаси изига тушиб кетишини айтиб далда бўлишди. Мен бола ва унинг оиласи ҳаётига кирган биринчи ўқитувчиман. Ота-оналар менга ишонишади, улар учун энг қимматли нарса - бу уларнинг фарзандлари. Ҳар дарсимга бораётиб, мен мақсадга интиламан: аниқ ва қизиқарли бўлиши керак. Албатта, билим йўли қийин аммо"муваффақиятга эришиш" керак тамойилини илдам сураман. Ишлаш давомида шунга амин бўлдимки ҳар бир ўқитувчи шунчаки ўз устида тинимсиз ишлаши, услубий янгиликларга амал қилиши, инноватсион ўқитувчилар тажрибаси билан танишиши ҳамда ўқитувчининг замонавий технологиялардан ишончли ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш қобилияти керак экан. Бу ўқувчилар кўзига қарашни янада фойдали қилади. Мен ўқитувчи меҳнатини турли ўсимликлар ўсадиган боғбоннинг иши билан солиштираман. Битта ўсимлик қуёш нурини яхши кўради, бошқаси - салқин сояни; бири оқимнинг қирғоғини, бошқаси қуриган тог ъчўққисини севади; бири қумли тупроқда, бошқаси ёғли, лой тупроқда ўсади. Ҳар бир инсон унга махсус, фақат муносиб ғамхўрликка муҳтож, акс ҳолда у ўз тараққиётида мукаммалликка эриша олмайди. Онам доим такидлайдилар; ўқитувчи бўлишни истаган киши ўзининг феъл-атворида қанчадан-қанча маънавий фазилатларни бирлаштириши керак: қатъиятлилик, чексиз сабр-тоқат, мулойимлик, ишонч ва ҳамма нарсада намуна бўлиш қобилияти. Энг муҳими - севги, ҳаётга, ўқув жараёнига ва авваламбор болаларга муҳаббат.
Мени бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаётганимга оз бўлган бўлсада ҳар куни эрталаб хурсандчилик билан ишга бораман, чунки улар мени жуда кутишларини биламан. Мактаб, ўқувчиларим, улар билан янги дунё кашф этаман. Ва уни қандай кўришлари - шафқатсиз ёки раҳмдил, бефарқ ёки мафтункор - кўп нарса менга боғлиқ. Менинг касбим менга қувонч ва ҳаётнинг тўлиқлигини ҳис этишимда ёрдам беради. Мен ўзимни бошқа бирон бир ролда тасаввур қила олмайман! Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, ўқитувчилик касбига содиқ қолишга ва бу касбни юртимизда ривожланиши учун қўлимдан келган барча ишни бажаришга аҳд қилдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |