Аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш


Ўзбекистонда маиший хизмат кўрсатиш тармоғи ривожланишининг иқтисодий таҳлили



Download 101,5 Kb.
bet2/4
Sana14.07.2022
Hajmi101,5 Kb.
#795600
1   2   3   4
Bog'liq
Аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш

Ўзбекистонда маиший хизмат кўрсатиш тармоғи ривожланишининг иқтисодий таҳлили
Хизматлар кўрсатиш соҳаси миллий иқтисодиётини тўлдириб турувчи, ёрдамчи соҳадагина эмас, аҳолини иш билан таъминлаш, ЯИМ ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга имкон берувчи, аҳолини турмуш даражасини оширишни, уларни ҳаражатларини оптималаштирувчи тармоқлар мажмуидир. Шу сабабли ҳам мустақиллик йилларида Ўзбекиистон Республикасида аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга катта эътибор берилди.
«Кичик хусусийлаштириш босқичида савдо корхоналари қаторида маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳам хусусийлаштирилди. Агар 1990 йилда маиший хизмат кўрсатиш вазирилиги «Ўз-маиший хизмат» уюшмасига айлантирилган бўлса, 1997 йил Ўзбекиистон Республикаси Президентнинг «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғгрисида»ги фармонига кўра тармоқда номарказланиш жараёнларини тезлаштириш, рақобат муҳитини яхшилаш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва маҳаллий хокимият органларининг хўжалик мустақиллигини ошириш мақсадида бу уюшма тугатилди».1
Маиший хизмат кўрсатиш соҳаси индивидуал буюртма билан кийим тикиш, пойафзал тикиш ва таъмирлаш, мебель тайёрлаш ва таъмирлаш, кийимни кимёвий тайёрлаш ва тозалаш, сартарошхоналар, маълумотлар бюролари каби корхоналарини ўз ичига олади.
Бугунги кунга келиб, маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари ва тадбиркорлар уюшмалари маҳаллий хокимияти органларига ҳисобот беради. Қишлоқ жойларида маиший хизмат кўрсатиш нисбатан яхши ривожланмаган.
Ўзбекиистон Республикасида пуллик хизматлар кўрсатиш таркибига назар ташласак, бу соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятини кўрамиз (9-жадвал).
9-жадвал
Ўзбекиистон Республикасида аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар таркиби (%)




2018

2019

2020

1.Йўловчи ташиш

35,0

34,6

39,0

2.Уй жой коммунал хизматлари

4,6

4,1

17

3.Маиший хизматлар

14,8

15,4

15,2

4.Бошқалар (соғлиқни сақлаш, дам олиш, маданий хордиқ в ах.к.)

45,6

45,9

28,8

5. Жами

100

100

100

Манба: * «Иқтисодий йўналишлар». Олти ойлик нашр. Ўзбекиистон июль-декабрь 1999 й. (Ўзбекиистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Солиқ бюджет сиёсати маркази).46-бет
**2005 йилда Ўзбекиистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари.Т.2006й.46 бет

2005 йилда республикамизда аҳолига кўрсатилган жами пуллик хизматлар улуши 39%, яъни энг юқори. Уй-жой коммунал хизматларининг улуши 17%ни, маиший хизматлар улуши эса 15,2%ни ташқил этган.


1998 йил билан солиштирсак, маиший хизматларнинг жами пуллик хизматлар ҳажмидаги улуши деярли ўзгаради.
Шу давр мобайнида уй-жой коммунал хизматларнинг жами соҳасига пуллик хизматлардаги улуши 4 мартага яқин кўпайди. Коммунал хизматлар ўз ичига сув, газ ва иссиқлик таъминоти, уй жойни сақлаш ва эксплуатация хизматларини олади.
Яъни бу хизматлар бевосита маиший ва санитария гигиена шароитларни таъминлаб беради. Уй-жой фонди хусусийлаштириш, соҳага давлат дотацияларни камайтира борилиши коммунал хизматларни соҳасида кескин ўзгаришларни характерлайди.
Республикамизда хизматлар соҳасининг жами экспортдаги улуши 2004 йилда 11,8%ни ташқил этди, яъни 572,6 млн. АҚШ долларига етди. 572,6 млн. АҚШ доллари миқдори аста сёкин ошиб бормоқда.
Мустақиллик йилларда Ўзбекиистон Республикасида хизматлар соҳасини, жумладан, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасининг ривожлантиришга қаратилган эътибор туфайли бу соҳа ривожланиб бормоқда (10-жадвал.).
10-жадвал
Ўзбекиистон Республикасида ЯИМ, хизматлар ва пуллик хизматлар ҳажми




2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

Ялпи ички махсулот

1416,6

2128,7

3194,5

4868,4

7469,3

9664,1

12189,5

Хизматлар (млрд. Сум)

621,68

772,4

1173,9

1870,8

2872,9

3682,1

4583,2

Аҳолига пуллик хизматлар (млрд.сум)

114,6

189,4

305,4

471,2

709,3

934,8

1226,6

Манба: 1998,2000,2005 йилларда Ўзбекиистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари.Т.1999 (9-бет), 2001(9-бет), 2002(9-бет), 2005(3-бет) й.й.

2004 йилга келиб хизматларнинг ЯИМдаги улуши 37,6га етди ва 4 трлн. 583 млрд.2 млн. сумга етди. Бунинг 1 трлн.276 млрд. 600 млн. сумни аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш қиссасига тўғри келади.


Пуллик хизматларнинг ЯИМдан улуши шу йили 10%ни, жами хизматлардаги улуши эса 26,7%ни ташқил этди.



Download 101,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish