А.Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика институти Чет тиллар факультети Инглиз тили амалий курси кафедраси cтажёр ўқитувчиси Қурбонова Насибанинг Инглиз
А.Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика институти Чет тиллар факультети Инглиз тили амалий курси кафедраси cтажёр ўқитувчиси Қурбонова Насибанинг Инглиз тили амалий курси кафедраси ўқитувчилари билан "Contrast the present simple tense with the present continuous tense" мавзусида ўтказилган очиқ дарс муҳокамаси баённомасидан КЎЧИРМА
23.09. 2020 й. Жиззах шаҳри Қатнашдилар: Инглиз тили амалий курси кафедраси ўқитувчилари Кун тартибида: Кафедра cтажёр ўқитувчиси Қурбонова Насибанинг Инглиз тили амалий курси кафедраси ўқитувчилари билан "Contrast the present simple tense with the present continuous tense" мавзусидаги очиқ дарс муҳокамаси.
Эшитилди: Кафедра мудири Узоқова Шахноза сўзга чиқиб, Олий ва Ўрта махсус таълим муассасасига ишга қабул қилиш низоми асосида талабгор ўқитувчи томонидан кафедрада режалаштирилган навбатдаги очиқ дарс ўтказилганлигини такидлаб ўтди. Очиқ дарс cтажёр ўқитувчи Қурбонова Насибанинг "Contrast the present simple tense with the present continuous tense" мавзусида бўлиб ўтганини маълум қилиб, очиқ дарснинг ўтилишини ҳолисона баҳолаш учун кафедра ўқитувчиларидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришини сўради.
Ушбу масала юзасидан кафедра катта ўқитувчиси Назира Исанова сўзга чиқиб, ҳозирги пайтдаги долзарб масалалардан бири таълим масканларида олиб борилаётган дарслар сифатини яхшилаш эканлигини такидлади.
Ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Қурбонова Насиба очиқ дарсни ноанъанавий тарзда zoom дастурида онлайн тарзда олиб борганлиги, дарс мабойнида Power Point дастурида тайёрланган тақдимот қўрсатилганлиги, турли ҳил усуллардан фойдаланиб дарсда ўқитувчи ўртасида мулоқот имконияти яратилганлигини айтиб ўтди.
Ушбу масала юзасидан факультет декани проф.А.Маматов сўзга чиқиб, Қурбонова Насибанинг "Contrast the present simple tense with the present continuous tense" мавзусидаги оnline тарзда ўтилган очиқ дарси ноанъанавий усуллардан фойдаланиб ўтилгани ва дарсни қониқарли деб топиш жоизлиги тўғрисида фикр билдирди. Дарс давомида қўлланган педагогик технологиялар ва методлар хозирги кундаги сўнги ўқитиш тизимига тўғри келишини такидлади.
Ушбу масала юзасидан кафедра катта ўқитувчиси Раъно Норбекова сўзга чиқиб, Қурбонова Насибанинг дарсга яхши тайёргарлик кўрганлиги, талабга жавоб беришини, ахборот кўламини кўп қирралилиги, дарсга ижодий ёндошганлиги, мавзунинг масалаларини кенг ёритилганлигини, дарс услубий-техник жиҳатдан яхши ташкиллаштирилганлигини ва дарсда барча тингловчиларни машғулотга жалб қила олганлигини айтиб ўтди.
Ушбу масала юзасидан кафедра ўқитувчилари Д.Сиддиқова, А.Жабборова, С.Содиқовалар ҳам сўзга чиқиб Қурбонова Насибанинг "Contrast the present simple tense with the present continuous tense" мазусидаги очиқ дарсини қониқарли деб топдилар.
Юқорида билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда кафедра йиғилиши:
ҚАРОР ҚИЛАДИ 1. Қурбонова Насибанинг ўтқазилган очиқ дарси ижобий деб топилсин.
2. Қурбонова Насибанинг аризаси ва хужжатларини кўриб чиқиш сўралган жойига тақдим этилсин.