Жисмоний дақиқа
Қушлар боғда сайрайди
Учиб қўниб яйрайди
Шамол эсади ғир-ғир
Барлар шилдир-шилдир
Ҳар бир болага саноқ чўплар берилади, шаклларни ясашда оддийдан, мураккабга қараб борилади – конверт-уйча. Конвертни ясагандан кейин болаларга мана шу шаклдаги 2 та тайёқчанинг жойини ўзгартириб, конвертни уйчага айлантиринг деб топшириқ берилади. Бундан кейин болалар ҳоҳишига кўра яна битта шаклни ҳосил қилишни ва унга бирон бир предметнинг шаклини бериш таклиф қилинади.
Вазифа бажарилгандан сўнг болаларни 4 та гуруҳга бўлиниб олишлари айтилади ва ҳар бир гуруҳга 20 донадан тайёқчалар берилади. Тарбиячи 4 та гуруҳга ҳам бир хил шаклни ясашни айтиб қайси гуруҳ тўғри ва тез бажаради деб шарт қўяди, 1 шарт бажарилгандан сўнг 2 шарт яъни қушча учун ин ясашга ўтилади. Ғолиб гуруҳга юлдузча берилади ва ўйин охирида рағбатлантирилади.
М.Улуғбек туман МТБ тасарруфидаги 378-ДМТТда ўтказилган очиқ машғулот баённомаси
Тошкент шаҳар 20.01.2021 й
Раис: Ш.Ш.Ахмедова Қатнашдилар: директор, психолог, дефектолог
Котиба: М.Маннопова 14 нафар тарбиячи
К У Н Т А Р Т И Б И:
9-мактабга тайёрлов гуруҳида ўтказилган “Муомала маданияти” мавзусида очиқ машғулот муҳокамаси.
Масъул:Грибуцкая А.С.
Мақсад: Болаларни салом бериш одобини ўргатишда давом эттириш, катталарга ҳурматда бўлишни, муомала маданиятини ўргатиш, одоб-аҳлоққа ўргатишда давом эттириш, билимларини мустаҳкамлаш. Ўртоқлари билан ўзаро муносабатда дўстона муносабатда бўлишни ўргатиш.
Сўзга ўз фикрини билдириш учун ДМТТ тарбиячиси Грибуцкая А.С. чиқиб, машғулот давомида ўз олдига қўйган мақсадида эришганлиги, болаларнинг машғулотга тайёрлаш жараёнида улардаги ўзгаришларни кўз олдида содир бўлганлиги ҳақида гапирди.
Ўз фикрини билдириш учун сўзга тарбиячи М.Маннонова чиқиб, мавзу болалар учун айни муддао эканлиги, болаларни мусиқага бўлган қизиқишларини ортишида, мулоқот ва нутқ қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилганлигини айтди.
Машғулот давомида болалар хушмуомалалик билан мулоқотда бўлишга, саҳналаштиришда ўз маҳоратини кўрсатишга ўргатди деб тарбиячи Ф.Азизова ўз фикрини билдириб ўтди.
Ташкилот психологи сўзга чиқиб, машғулот давомида болаларнинг ўзаро бир бири билан мулоқотига ва тарбиячининг маҳорати, унинг овоз темпининг кўтармай муомалада бўлганлиги, болаларни рағбатлантира олганлиги ҳақида гапирди.
Сўзга З.Рузиқулова чиқиб, машғулот давомида айрим болаларнинг тортинчоқлик билан иштирок этганлиги, уларни ҳам қобилиятига қараб машғулотга фаолроқ жалб эта олиш зарурлигини таъкидлади. Умуман олганда машғулот болалар учун жуда ҳам фойдали ва ёшига мос эканлигини маълум қилди.
ташкилот директори Ш.Ахмедова сўзга чиқиб, бугунги ташкил этилган очиқ машғулот мувоффақиятли ўтганлиги ва тарбиячининг маҳорати юқори баҳоланганлигини айтиб ўтди.
Хулоса: ДМТТ тарбиячиси Грибуцкая А.С. машғулотни мувоффақиятли ўтди ва машғулот ижобий баҳоланди.
Раис: Ш.Ш.Ахмедова
Котиба: М.Маннопова
М.Улуғбек туман МТБ тасарруфидаги 378-ДМТТда ўтказилган очиқ машғулот баённомаси
Тошкент шаҳар 11.02.2021 й
Раис: Ш.Ш.Ахмедова Қатнашдилар: директор, психолог, дефектолог
Котиба: М.Маннопова 14 нафар тарбиячи
К У Н Т А Р Т И Б И:
11-мактабга тайёрлов гуруҳида ўтказилган “Болаларга ажойиб дунёни ўргатиш” “Ҳавонинг ажойиб хусусиятлари” мавзусида очиқ машғулот муҳокамаси.
Масъул:Д.Рузикулова
Мақсад: Болаларнинг ҳаво ва унинг ҳусусиятлари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш, ҳавонинг ранги оқ, кўринмас, ҳажми йўқ, сувдан енгил, ҳаво ҳаракати шамол, тажрибалар давомида болаларга хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни ўргатишни давом этиш, тажрибалар ўтказиш малакаларини ошириш.
Сўзга Д.Рўзикулова чиқиб, машғулот якунида ўз олдига қўйган мақсадига эришгани, болаларнинг қобилиятини ривожлантира олгани, қизиқишларини оширгвни, ўзаро ёрдам, атроф муҳитга ҳурматни тарбиялаш каби вазифаларни бажара олганлиги ҳақида гапирди.
Машғулот юзасидан ўз фикрини билдириш учун сўзга, И.Павлова чиқиб, болалар билан ўтказилган тажриба жараёнлари болалар учун жуда ҳам эсда қоларли бўлганлиги, шеъларни ифодали этиб ўқиб беришганлиги ҳақида гапирди.
Тарбиячи М.Маннонова чиқиб, болалар ҳавонинг ҳаётдаги муҳит жиҳатлари, экологик муаммолар ҳақида кўп билимга эга бўлганликлари, машғулот бола ёшига мос, дастурга мос эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ташкилот директори Ш.Ахмедова сўзга чиқиб, бугунги машғулот жуда ҳам самарали ташкил этилганлиги, бундай тажрибани ташкилотдаги ёш мутахассислар билан ўртоқлашишни тавсия қилди.
Хулоса: ДМТТ тарбиячиси Д.Рузикулова машғулотни мувоффақиятли ўтди ва машғулот ижобий баҳоланди. Ёш мутахассислар илғор иш тажрибага эга педагоглардан ўрганишлари тавсия этилди.
Раис: Ш.Ш.Ахмедова
Котиба: М.Маннопова
Do'stlaringiz bilan baham: |