ANNOTATSIYA
Toshkent tibbiyot akademiyasi 70910204 Otorinolaringologiya mutaxassisligi bo‘yicha 1-kurs magistranti Yo.E.Qobilxo’jaevning “Surunkali odontogen gaymoritlarni jarrohlik davolash usullari samaradorligini qiyosiy baholash” mavzusidagi magistrlik dissertatsiyasi.
Ilmiy rahbar: t.f.n. Jumanov D.A.
Mavzuning dolzarbligi.
Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари ЛОР-аъзолари касалликлари орасида биринчи ўринни эгаллаб, стационар даволанган беморларнинг 38-42% ни ташкил қилади (Крюков А.И. ва ҳаммуал., 2019, Tajudeen B.A. et al., 2017). Барча синуситлар орасида юқори жағ бўшлиғи (ЮЖБ) касалликлари энг кўп учрайди, ушбу хасталик сурункали кечиши ҳамда қайталаниши билан ҳозирги кунгача оториноларингологияда долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда (Venkateswaran P. et al., 2017, Zhang F. et al., 2019).
Хозирги пайтда ЮЖБда жарроҳлик амали ўтказишнинг бир неча услублари мавжуд, уларга Калдвелл-Люк бўйича экстраназал гайморотомия, каминвазив микрогайморотомия, эндоскопик эндоназал гайморотомия, функционал эндоскопик синус-жарроҳлик амали (ФЭСЖ) мисол бўла олади (Карпищенко С.А., Баранская С.В., 2015, Kutluhan A. et al., 2018). Ушбу усуллар ичида ФЭСЖ амали физиологик бўлиб, ҳилпилловчи эпителий сақлаб қолинади. Микрогайморотомия усули эса радикал операцияга нисбатан кам инвазив ҳисобланади, лекин 30% ҳолларда уч шохли асаб толасининг парестезияси, невралгия каби функционал бузилишларини келтириб чиқаради. Эндоназал жарроҳликда уч шохли нерв зарарланмайди, юмшоқ тўқималарда реактив шиш кузатилмайди, аммо бу усулнинг камчилиги остеомеотал комплекс анатомияси бузилишидир. Шунинг учун ЮЖБни тўлиқ ревизия қилиш, патологик ажралмалардан тозалаш, дренаж фаолиятини яхшилаш максадида ўтказиладиган турли хил гайморотомия услубларининг даволаш самародорлигини қиёсий баҳолаш ва оптималлаштириш мақсадида изланиш олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.
Izlanish maqsadlari: Юқори жағ бўшлиғи сурункали одонтоген яллиғланиш касалликларида жарроҳлик даволаш усулларини самародорлигини қиёсий баҳолаш ва оптималлаштириш
Izlanish vazifalari:
1. Юқори жағ бўшлиғи сурункали одонтоген яллиғланиш касалликларини даволашда жарроҳлик усулига кўрсатмаларни асослаш.
2. Сурункали одонтоген гайморит бўлган беморларда буруннинг функционал фаолиятини жарроҳлик амалигача ва ундан кейин баҳолаш.
3. Функционал эндоскопик синус-жарроҳлик амали орқали ва традицион усулда ўтказилган жарроҳлик амалининг самарадорлигини яқин ва катамнестик кузатувларда баҳолаш.
Izlanishning ilmiy yengiligi.
1. Функционал эндоскопик синус-жарроҳлик амалидан кейинги даврда жароҳат битишини функционал, томографик ва эндоскопик текшириш усуллари ёрдамида назорат қилинади.
2. Таклиф этилаётган жарроҳлик амали сурункали одонтоген гайморитларнинг даволаш самарадорлиги ва рецидивланишларини олдини олишга имкон беради.
Amaliy ahamiyati.
1. Сурункали одонтоген гайморит билан оғриган беморларни кенг қамровли текшириш натижасида шу нарса аниқландики, ушбу касаллик билан оғриган беморларни даволаш тадбирлари мажмуасида оториноларинголог ва юз-жағ жарроҳи маслаҳати зарурлигини аниқланилади.
2. Сурункали одонтоген гайморит касаллиги билан оғриган беморларда бурун ва БЁБлари яллиғланиш касалликларини даволаш усулларини танлашда амалий шифокорга ёрдам берадиган алгоритм яратилади.
Izlanish materiallari va usullari:
Сурункали одонтоген гайморит касаллиги билан функционал эндоскопик синус-жарроҳлик амали орқали ва традицион усулда жарроҳлик амалиёти билан даволанган 60 nafar bemorning barchasini klinik, rinoendoskopik, rentgenologik, funksional burun tekshiruv usullaridan o'tkazish rejalashtirilgan. Tadqiqot davomida olingan ma'lumotlar Microsoft Excel 10.0 dasturi yordamida va Student's t-testidan foydalangan holda Statistica 10.0 qayta ishlanadi.
TTA, Otorinolaringologiya
va stomatologiya kafedrasi magistr
talabasi Yo.E.Qobilxo’jaev
Ilmiy rahbar, PhD: Jumanov D.A.
Do'stlaringiz bilan baham: |