Англия ва францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт-шароитлари


йоменлар - деҳқон синфи тугатилди, оқибатда капиталистик фермерчилик



Download 25,19 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi25,19 Kb.
#213709
1   2   3
Bog'liq
ва францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт-ш

йоменлар - деҳқон синфи тугатилди, оқибатда капиталистик фермерчилик юзага келди (улар ерни лендлордлардан узоқ муддатли ижарага олган), улар ёлланма меҳнатдан (крепостнойлик эмас) кенг фойдаланган, кейинчалик техникани, илмий техника янгиликларини кенг қўллаганлар. Аграр инқилоб, ислоҳот номини олган бу ўзгариш мануфактура саноатининг ривожи билан боғлиқ. Дастлабки пайтларда бу соҳада мато тўқиш асосий эди. У ниҳоятда фойда келтирувчи соҳага айланди. Матога талаб ошди, уни қондириш учун, саноат учун керакли хом ашё базасини яратиш талаб қилинди. Хом ашё эса жун бўлиб, қўйлардан олинарди. Мануфактура ривожига жун керак, бунинг учун қўйлар сонини ошириш талаб этилди, кўп қўй бокиш учун эса янги кенг яйловлар зарур, оқибатда чакалакзор, ботқоқ, бўз ерлар чегараланиб («ерларни чегаралаш» деган ибора шундан келиб чиққан) яйловга айлантирилди, деҳқон (йомен)лар ўз ерларидан ҳайдаб чиқарилдилар, ерлари эса тортиб олиниб, яйловларга айлантирилди. Бу жараённинг муҳим аҳамияти бор: 1. мануфактура (саноат) учун хом ашё кўпайди; 2. саноатга кўп ва арзон ишчи кучи етказиб берилди (ердан маҳрум бўлган, ҳайдалган деҳқонлар иш қидириб шаҳарларга борганлар). Оқибатда саноат тез ўса бошлади, янги синфлар пайдо бўлди. Демак, саноатдагина эмас (мануфактура), қишлоқ хўжалигида ҳам капиталистик муносабатлар ғалаба қозонди. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига йўл очиб берилди. Лекин кўплаб деҳқонларнинг экспроприация қилиниши (ерсизлантирилиши), уларни зўрлик йўли билан ёлланма меҳнатга жалб этилиши (чунки бошқа илож йўқ) қарама-қаршиликни кучайтирди, оқибатда 1641-1660 йилларда Англияда инқилоб бўлиб ўтди. XVII асрдаги Нидерландиядан кейинги иккинчи бу инқилоб буржуа инқилоби бўлиб, у Англиядаги феодал жамиятга чек қўйди. Англия республика деб эълон қилинди, парламент вужудга келди, демократик жараён кучайди.
Англия иқтисодиётида, соҳибкорларнинг бойишида мустамлакачилик сиёсати катта ўрин эгаллади. Голландия, кейинчалик Франция устидан денгизда эришилган ғалаба туфайли Англия жаҳондаги энг йирик ва кучли денгиз давлатига айланди. Инқилобгача ва то 1830 йилларгача бу ерда протекционизм (савдода четга кўпроқ чиқазиб, четдан камроқ киритиш) сиёсати (экспорт импортдан кўп) ўтказилган, бу эса савдонинг (айниқса ўз мустамлакаларига) кескин ўсишига олиб келди. Демак, савдо, товар-пул муносабатлари ҳам кескин ошди.
Халқ хўжалигининг юксак ривожи илмий кашфиётларни тақозо этди. Шу даврда Англияда табиий фанлар, айниқса механиқа, астрономия ва физика тез ривож топди. Бу даврнинг энг буюк вакили
Download 25,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish