Англия ва францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт-шароитлари



Download 25,19 Kb.
bet3/3
Sana24.02.2022
Hajmi25,19 Kb.
#213709
1   2   3
Bog'liq
ва францияда классик иқтисодий мактаб вужудга келишининг шарт-ш

Исаак Ньютондир (1643-1727йй.), Томас Гобс (1588-1679йй.) инглиз файласуфи, механистик материализм системасининг асосчиси сифатида катта аҳамиятга эга. Унинг фикрича, жамият механизмга ўхшаш нарса, унинг оддий элементи инсон деган ғоя ётади. «Инсон инсонга бўри» ибораси шу олимга тегишли, унингча эгоизм инсонни ҳаракатлантирувчи кучдир (бу фикр Смитда яхши берилган). Бу олимда тарихга зид фикрлар мавжуд бўлишига қарамай , унинг фикрича, ижтимоий ҳаётда ҳам худди табиатдаги каби объектив қонуниятлар мавжуддир. Ана шундай шароитда классик иқтисодий мактаб шаклланди ва ривожланди. Бу даврда меркантилизм таълимоти талабга жавоб бермай қўйди ва унинг бузилиши рўй берди.
Меркантилистлардан фарқли равишда (улар иқтисодиётнинг фақат муомала соҳасинигина таҳлил этганлар), классик мактаб намояндалари феодализм ўрнига келган нисбатан прогрессив капиталистик бозор муносабатларнинг ички иқтисодий алоқаларини ўргандилар ва ўз тадқиқотларини асосан ишлаб чиқариш соҳасига кўчирдилар. Классик иқтисодий мактаб деганда В.Петтидан бошланадиган иқтисодий тадқиқотлар тан олинади, бу таълимот ишлаб чиқаришдаги бозор муносабатларининг ички алоқадорлигини ўрганади ва таҳлил этади. В.Петти классик мактаб отаси ва статистиканинг кашфиётчисидир. Англияда В.Петти, Францияда П.Буагильбер шу мактабнинг бошловчилари бўлса, Францияда шу мактабнинг бир йўналиши бўлган физиократлар вужудга келди (Ф.Кенэ, А.Тюрго) ва у А.Смит, Д.Рикардолар билан якунланади. Бу давр капиталистик муносабатлар ривожига йўл очиб берди. Р.Хейлбронер ва Л.Туроуларнинг фикрича («Экономика для всех»), ишлаб чиқариш омиллари вужудга келди: меҳнат, ер ва капитал товарга айлантирилди, бунгача улар товар бўлмаган. Ҳозирги давр тили билан айтганда, бозор тизими, бозор жамияти барпо этила бошланди.
Янги таълимотнинг классик (мумтоз) деб аталишига сабаб аввало шуки, ҳозирги иқтисодиётнинг асосида ётувчи кўпгина назария ва методологик қоидаларнинг ҳақиқий илмий ҳарактери билан изоҳланади. Мана шу мактаб намоёндаларининг хизматлари туфайли иқтисодий назария илмий фан даражасига кўтарилди. Эркин хусусий тадбиркорликнинг аҳамияти исботлаб берилди. П.Самуэльсон фикрича, янги таълимот тўла laisser faire (яъни тадбиркорлик фаолиятига давлатнинг мутлақ аралашмаслиги) шароитига ўтишга ва воқеаларнинг бошқача ривожига олиб келади ва фақат XIX асрнинг охирларида деярли барча мамлакатларда давлат иқтисодий функцияларининг доимий кенгайиши рўй берди. Бу таълимот намоёндалари Англияда В.Петтидан то Д.Рикардогача, Францияда П.Буагильбердан С.Сисмондигача (XIX асрнинг ўрталаригача) янги жамиятнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш муносабатларини тадқиқ этдилар. Уларнинг фикрича, эркин хўжалик фаолиятида шу даврдаги тузум мукаммал деб қаралади.
Я.С.Ядгаров классик мактаб ривожланишида (маълум шарт билан) 4 босқични ажратади: 1-босқич XVII аср охири – XVIII аср бошига тўғри келади. Бу босқичда меркантилизм таълимотининг хатолари ёритиб берилади ва унинг асосчилари В.Петти ва П.Буагильбер бир-биридан бехабар қийматнинг меҳнат назариясини илгари сурдилар ва ҳар қандай қийматнинг манбаи ва ўлчови сифатида товар маҳсулот ёки бошқа бойликни яратиш учун сарфланган меҳнат миқдори ҳисобланади. Бойлик ва фаровонлик муомала соҳаси эмас, балки ишлаб чиқариш соҳасида яратилиши кўрсатилади.
Бу босқич XVIII аср ўрталарида ва 2-ярмида франциялик Ф.Кенэ ва А.Тюрголар томонидан илгари сурилган физиократизм билан якунланади. Соф маҳсулот (миллий даромад) манбаини қидириш орқали асосий эътиборни меҳнат билан ерга қаратдилар. Меркантилизм танқид қилиниб, таҳлилда ишлаб чиқариш асоссиз равишда муомала соҳасидан тўла ажратиб қўйилган.
2-босқич XVIII аср охири ва XIX аср бошига тўғри келиб, А.Смит асарларидаги иқтисодий ғояларда акс этган.
3-босқич XIX асрнинг 1-ярмига тўғри келиб франциялик Ж.Б.Сэй ва Ф.Бастия, инглизлар Д.Рикардо, Т.Мальтус ва Н.Сениор, америкалик Г.Кэри ва бошқалар асарларидаги ғоялар билан боғлиқ.
4-якунловчи босқич XIX асрнинг 2-ярмига тўғри келади ва Ж.С.Милль ғояларида ўз ниҳоясига етади. К.Маркс ҳам шу босқич вакили сифатида қаралади лекин бизнинг фикримизча, бу унчалик тўғри эмас. Бу босқичларнинг ҳусусиятлари тегишли мавзуларда ёритилади.
Бизнинг маърузада социалистик ғоя вакиллари бозор иқтисодиётига муҳолиф таълимотлар гуруҳида қараб чиқилади, чунки бу олимларнинг асосий фикри хусусий мулкчиликка ва бозор стихиясига қарши чиқиб, янги социалистик ва коммунистик жамият яратиш бўлган.



Aim.uz



Download 25,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish