Andijon shahar 18-umumta’lim maktabi tarix fani o’qituvchisi Maxmudova Dilafruzxonning ochiq dars taqdimoti MAVZU: O’RTA OSIYO MINTAQASIDAGI QADIMGI DAVLATLAR, ULAR EGALLAGAN HUDUD NOMI VA MA’MURIY TUZILISHI. REJA: - Miloddan avval IV-III-II asrlarda qadimgi Xorazm
2. O’rta Osiyoda miloddan avvalgi 3 ming yillikning o’rtalarida bronza davri Miloddan avval IV-III-II asrlarda qadimgi Xorazm mustaqil davlat bo’lib, Iskandar, Salavkiylar va Yunon Baktriya davlatlari tarkibiga kirmagan. Bu xol Xorazmda o’ziga xos maxalliy davlatchilik tizimi rivojiga muxim omil bo’ldi.
Ўрта Осиёда Милоддан аввалги 3 минг йилликнинг ўрталарида бронза (мис, қалай ва қўрғошин қоришмаси) даври бошланиши билан ота уруғи - патриархат топади. Бронза даврида деҳқончилик хўжалиги янги ерларда, жумладан Ўзбекистон ҳудудида ҳам кенг ёйилган. Мазкур даврда ишлаб чиқариш муносабатлари тез ривожланиб, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар янги асосда тараққий этади.
Ўрта Осиёда қабилалар томонидан янги ерларни кенг ўзлаштириш жараёни милоддан аввалги 4 минг йилликнинг охири - 3 минг йилликда бошланган. Зарафшоннинг юқори қисмида, Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда топилган 90 гектар майдонда жойлашган Саразм қишлоғи ҳаробаси моддий топилмаларида Жанубий Туркманистон зироатчилари ва Хоразмнинг Калтаминор маданиятларига мансуб буюмлар бор. Худди шу даврда (милоддан аввалги 4-3 минг йилликларда) Афғонистоннинг шимоли-шарқида Ҳинд-Покистоннинг машҳур Хараппа маданияти вакилларининг маконлари пайдо бўлади.
Бронза даврида Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида баланд бўйли, боши чўзинчоқ, юзи тор одамларнинг вакиллари тарқалган. Ўрта Осиёнинг шимолий дашт ва чўл қисмида жануб аҳолисидан фарқ қилган боши думалоқ, юзи жуда кенг ва чўзиқ бўлмаган қабилалар яшаган. Жанубий қиёфали одамлар Ўрта ер денгизи ирқининг вакиллари деб аталади. Улар Олб Осиё, Месопотамия, Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиёнинг жануби, Ҳиндистон каби катта график ҳудудга ёйилганлар. Шимолий қиёфали одамлар Жанубий Сибир ҳудудидан то Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий қисмида, Урал, Волга ерларигача тарқалганлар.
Милоддан аввалги 2 минг йилликнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиё ҳудудида қадимги жанубий ва шимолий қиёфадаги, яъни деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган одамлар вакилларининг аралишиб кетиши жараёни бошланади. Шу даврга келиб бронза даври қабилалари Ўрта Осиёдаги турли элатларга асос солганлар.
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган шу элатларнинг вакиллари - сўғдлар, бақтрийлар, хоразмийлар ва саклар, ўзбек халқининг қадимги аждодларидан бўлиб, улар ҳақида айрим маълумотлар қадимги ёзма манбаларда сақланган.
Милоддан аввалги 1 минг йилликдан бошлаб, йирик маданий-тарихий вилоятлар - Хоразм, Бақтрия, Сўғд, Фарғона, Шош (Чоч) қадимдан, то ўрта асрларгача Шарқ ҳудудларида жуда машҳур бўлган.
Антропологик ва ёзма манбаларнинг маълумотлари Ўрта осиёда алоҳида энг қадимги элатларнинг шаклланиши ва этник ҳудудларнинг ажрала бошлаши милоддан аввалги IX - VIII асрларга оид бўлгани ҳақида далолат беради. Бу масалани ўрганиш жуда мураккаб муаммо бўлса ҳам, шубҳасиз айтиб ўтиш керакки, милоддан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмида Эрондаги аҳмонийлар сулоласи подшоларнинг Ўрта Осиёга юришлари бошланганда бу элатларнинг ажрала бориш жараёни бутунлай тугаган ва турли қадимги халқларнинг ҳудудий жойлашув чегаралари, вилоятларнинг умумий чегаралари аҳмонийлардан анча олдинги даврларда шаклланган эди. Ёзма манбаларга кўра аҳмонийлар Ўрта Осиёнинг алоҳида йирик вилоятларига қарши ҳарбий юришларни бошлаганлар. Демак, Ўрта Осиё вилоятлари ва аҳолиси ҳақида, уларнинг ҳудудий жойлашуви ва айрим вилоятларнинг чегаралари ҳақида Шарқда турли маълумотлар тўпланган эди.
Дастлабки давлатлар алоҳида маконлар ёки илк шаҳарлар ҳамда ишлов бериладиган ерлар ва суғориш тизими майдони билан чегараланган нисбатан кичик ҳудудда, яъни зич ўзлаштирилган, хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадида кенг фойдаланиладиган қадимги суғорма деҳқончилик воҳаларида пайдо бўлган. Бундай воҳалар аҳолиси учун ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, маконлар ва манзилгоҳлар ҳудудини мудофаа қилиш, суғориш ва деҳқончилик ишларини ташкил этиш, жамоанинг ички ва ташқи алоқаларини бошқариб туриш масалаларни ечиш муҳим ва ҳаётий зарурият эди.
Шу тариқа, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тараққиёти жамиятда алоҳида ҳурмат-эътиборга бўлган кишиларнинг ажралиб чиқишга олиб келди. Улар ижтимоий ишлаб чиқаришда доимий банд бўлмасдан, фақатгина ижтимоий ва хўжалик ҳаёти устидан назорат ва раҳбарликни амалга оширдилар. Лекин, улар на бой-бадавлат кишилар, на эксплуататорлар ва на қулдорлар эди. Жамиятда бундай кишиларнинг ажралиб чиқишига уларнинг ахлоқий хислатлари ва обрў-эътибори сабаб бўлган холос. Аммо бу муҳит кейинчаликкина алоҳида тўқ оилаларнинг пайдо бўлишига олиб келди ва аста-секинлик билан жамоадаги юксак ҳурматга асосланган ҳокимият мерос тариқасида отадан ўғилга ўта бошлади.
«Авесто» асарида Хоразм, Бақтрия ва Сўғд тупроғида пайдо бўлган. «Авесто»нинг энг қадимги географик номлари Ўрта Осиё ва унга чегарадош вилоятлари билан боғланади. «Авесто» китоблари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: қадимги географик тушунчалар, ҳудудий, этник, қабилалар ва вилоятлар номлари, қадимги ва сиёсий тузум, зардуштийларнинг фалсафаси, дунё тарихининг ривожланиши ҳақида маълумотлар.
Юнон-форс урушлари бошланиши билан милоддан аввалги VI - IV асрлар сиёсий воқеаларида иштирок этган Ўрта Осиё халқларининг тарихи қадимги юнон тарихшуносларнинг асарларида ёритилган.
Бу борада Ўрта Осиё халқлари тўғрисида қисқа бўлса-да, жуда аниқ маълумотлар берувчи Геродотнинг «Тарих» китоби қисмлари айниқса қимматлидир. Қадимги даврлардан бошлаб бу китоб дунёда энг машҳур тарихий асарлардан бири бўлиб ҳисобланган. Унинг муаллифи Геродот «тарихнинг отаси» деб ном олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |