одам савдосига қарши курашиш — одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият;
одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади;
одам савдоси билан шуғулланувчи шахс — мустақил равишда ёки бир гуруҳ шахслар таркибида одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек ўз ҳаракатлари билан одам савдосига кўмаклашадиган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса ҳам одам савдосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахс.
Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Гуруҳ Ёшлар иттифоқи етакчиси Ботиржон Мухаммаджонов сўзга чиқиб, айни пайтда трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг узвий таркибий қисми бўлган бу турдаги жиноят дунё миқёсида кенг тарқалмоқда. БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра, ундан жабр кўрганлар сони бир неча миллионларни ташкил қилмоқда. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилмоқда шунинг учун биз ёш авлод бу иллатдан қутилиш учун астойдил курашишимиз ва ушбу тузумга қарши туришимиз керак деб айтиб ўтди.
Йиғилиш якунида: Гуруҳ талабаларига дарсларга ўз вақтида келишини, йўл харакати қоидаларига ва ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилишини, дарсларда давоматни доимий равишда яхши бўлиши кераклигини айтиб ўз сўзини якунлади.
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ш.Йўлдашев нинг ҳамда Ф.Холиқовнинг 14-январ Ватан ҳимоячилари куни бўйича берган маълумотлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ш.Йўлдашев нинг “Одам савдосига қарши курашиш” мавзусига доир айтиб ўтган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ёшлар иттифоқи етакчиси Ботиржон Мухаммаджонов “Одам савдосига қарши курашиш” мавзусидаги сўзлари маълумот учун қабул қилинсин.
Гуруҳ мураббийи: Ш.Йўлдашев
Гуруҳ сардори: Ф.Холиқов
Do'stlaringiz bilan baham: |