Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Андижон машинасозлик институти Машинасозлик технологияси факультети
“Саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш” кафедраси томонидан
«Рақамли иқтисодиёт шароитида ижтимоий ҳимоялаш механизмини такомиллаштириш»
мавзусида республика миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий анжуман
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-Ф-сон
фармойишининг 2-иловасига кўра,
2021 йил 26-27 апрел кунлари Андижон машинасозлик
институтида
«Рақамли
иқтисодиёт
шароитида
ижтимоий
ҳимоялаш
механизмини
такомиллаштириш» мавзусида республика миқёсида илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Анжуман жараёнида муҳокама қилинадиган мавзулар йўналишлари:
1-шўъба: Ижтимоий ҳимоялаш механизмини такомиллаштиришнинг концептуал асослари.
2-шўъба: Рақамли иқтисодиётда ижтимоий химоялашнинг молиявий аспекти.
3-шўъба: Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ижтимоий-гуманитар ва техник фанларнинг роли.
4-шўъба: Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ижтимоий- иқтисодий жараёнларни
бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари.
Анжуман ишида етакчи хорижий
олий таълим муассасалари, республикамиз Олий таълим ва
илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, илмий ходимлари ҳамда
иқтидорли талабалари қатнашишлари мумкин. Дастур ва материаллар тўплами анжуман бошлангунга
қадар чоп этилади.
Анжуман материаллари тўпламига УДК, ББК кутубхона индекси ҳамда DOI
рақамлари китоб учун олинади. Анжуманда
иштирок этиш учун тезислар 2021 йилнинг
15 апрелигача қабул қилинади
.
Тақдим этилаётган мақола ва анжуман материалларини
расмийлаштириш тартиби:
1. Анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
2.
Анжуман материаллари электрон шаклда битта файл ичида тезис ва талабнома –куйидагича
ном – (
Талабгор ФИШ)_(талабгор иш жойи) (мисол: СМАъзамов_АндМИ) кўринишида Word 2003,
2007 берилади. Мақола қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
формат: Times New Roman, 14
кегль, сатрлар оралиги 1,5 см, саҳифалар чапдан ва юқоридан 2,5 см, пастдан ва ўнгдан 2 см
қолдирилган ҳолда бўлиши шарт.
Биринчи қаторда, саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан
мақоланинг номи.
Иккинчи қаторда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми.
Учинчи
қаторда муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони.
Кейнги қатордан асосий матн
ёзилади. Асосий матн, сатр боши – 1 см, сатрларни энига тўғирлаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш -
автоматик тарзда бўлиши лозим.
Сўнг: манба ва адабиётга ишора (ссылка)лар асосий матн ичида
[1]
кўринишда бўлиши лозим (
наъмунага қаранг).
3. Тақдим этилаётган илмий мақола ҳажми 5 бетгача ҳамда тезис ҳажми 3 бет бўлиши мумкин.
4. Анжуманнинг ташкилий бадали ва материаллар тўпламининг
нашр харажатлари учун илмий
мақола ва тезис учун
25000 сўм деб белгиланган. Анжуманда фаол қатнашган
иштирокчилар
анжуманнинг сўнгги ялпи мажлисида
“Фаол иштироки учун” номинациялари бўйича диплом
ҳамда
барча қатнашувчилар
электрон сертификат билан тақдирланади.
Илмий анжуманда иштирок этиш учун тақдим этилган илмий мақола ва тезисларни анжуман
ташқилий қўмитаси танлаб олиш ҳуқуқига эга. Нашрга тавсия этилган ва
нашр харажатлари учун
тўловни амалга оширган муаллифларнинг илмий мақола ва тезислари чоп этилади.
Талабларга жавоб
бермайдиган илмий мақола ва тезислар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Манзил: Андижон
шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 56.
Анжуман ўтказиш учун масъул: Саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш кафедраси.
Телефон рақамлари: +99891-1690044 С.М.Аъзамов
Е-mail:
sichte_andmi@mail.ru
Ипотека банк пластик номери: 9860 0101 1419 2270