Бирoқ, xaлқaрo тaжрибaлaрдaн кeлиб чиқиб, рeспубликaмиздa aмaлдa бўлгaн "Пул oқимлaри тўғрисидaги ҳисoбoт"дa ҳисoбoт дaври дaвoмидaги пул oқимлaри қуйидaги тaртибдa aкс эттирилиши вa улaр қуйидaги шaкллaргa тaснифлaнади:
инвeстициoн фaoлияти
мoлиявий фaoлият
oпeрaциoн фaoлият
2. Пул оқимлари бўйича фаолиятлар
Операцион фаолият – бу хўжалик юритувчи субъектнинг даромад келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва молия фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолиятидир.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг кўрсаткичлари бухгалтерия ҳисоби счётлари режасининг аниқ моддаларини қайтармаслиги мумкин.
Операцион фаолиятидан пул оқими хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолиятидан келиб чиқади. Одатда хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолияти маҳсулотни сотишга, ишларни бажаришга ёки хизмат кўрсатишга қаратилган бўлади. Операцион фаолиятидан асосий пул оқимига қуйидагилар киради:
а) товарларни сотиш ва хизмат кўрсатишдан тушган пул;
в)товарлар ва хизматлар учун уларни етказиб берувчиларга пул тўловлари;
г) ходимларга ва ходимлар номидан тўловлар;
д)суғурта компаниясининг суғурта полислари бўйича мукофотлари, талаблари, йиллик ва ўзга тўловлари бўйича пул тушумлари ва тўловлари;
е) солиқлар бўйича пул тўловлари ёки унинг ўрнини босувчи тўловлар, агар улар инвестиция ва молия фаолиятига тааллуқли бўлмаса;
з) савдо ёки дилерлик мақсадларида тузилган битимлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари ва бошқалар.
б)роялти, бадаллар, воситачилик ҳақи ва ўзга йўллар билан пул маблағлари тушуми;
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг (4-сонли шакл) «Операцион фаолият» бўлимида бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги счётларидаги маълумот кўрсатилади:
—«Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан пул тушумлари» 010-сатр суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000, 5100, 5200, 5500, 5600) дебети ва олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4000) ва бошқа дебитор қарздорликни ҳисобга олувчи счётларнинг (4800) кредити билан боғланган холда айланмасидан шаклланади, яъни ҳисобот даврида сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) учун корхонанинг банк счётлари ва кассасига келиб тушган пул маблағлари суммасидан шакллантирилади.
—«Маҳсулот етказиб берувчиларга материаллар, товарлар, ишлар ва хизматлар учун пул тўловлари» 020-сатр суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000, 5100, 5200, 5500, 5600) кредити ва тўланадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (6000, 7000) ва бошқа кредитор қарздорликларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6990) кредити билан боғланган холда айланмасидан шаклланади, яъни маҳсулот етказиб берувчиларга материаллар, товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади, бундан узоқ муддатли активларни харид қилиш учун тўловлар мустасно
—«Ходимларга ва улар номидан пул тўловлари» 030-сатр суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000, 5100, 5200, 5500, 5600) кредити ходимларга берилган авансларни ҳисобга олувчи счётлар (4200), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6700) дебети билан боғланган холда айланмасидан шаклланади, яъни ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишида тўланган пул маблағлари суммаси, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига тўланган маблағлар суммалари, бюджетга жисмоний шахслар даромад солиғини тўлаш, касаба уюшмасига ажратмалар, алиментлар, уй-жой фондига, ходимларга берилган банк кредитлари бўйича тўлаш, ходимларга кўрсатиладиган хизматлар учун корхонанинг ҳақ тўлаши, кассадан ва банк счетларидан ходимлар билан ва улар номидан операцияларга доир бошқа сарфлашлар кўрсатилади.
—«Операцион фаолиятга доир бошқа пул тушумлари ва тўловлар» 040-сатр суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000, 5100, 5200, 5500, 5600) дебети ва кредити бўйича тегишли активлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган айланмасидан шаклланади, яъни «чиқим» устунида роялти, турли хил тақдирлашлар,комиссион йиғимлар ва бошқа операцион фаолиятдан тўланган пул маблағлари суммаси, «кирим» устунида эса улардан олинган пул маблағлари суммаси кўрсатилади
«Жами: операцион фаолиятдан соф пул оқими/чиқими» моддаси бўйича (050-сатр), «Кирим» устуни бўйича «+» белгисининг ва «Чиқим» устуни бўйича «-» белгисининг таъсирини ҳисобга олиб, 010, 020, 030, 040-сатрларни қўшиш натижаси кўрсатилади.
Бунда «Кирим» устуни суммаси «Чиқим» устуни суммасидан ошган холда, ошган сальдо «Кирим» устуни бўйича, тескари холда эса - «Чиқим» устуни бўйича акс эттирилади.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг (4-сонли шакл)
«Инвестицион фаолият» бўлимида бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги счётларидан ахборот келтирилади:
- «Асосий воситаларни харид қилиш ва сотиш» 060-сатрнинг суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000, 5100, 5200, 5500, 5600) дебет ва кредити айланмаси тегишли счётларнинг кредити билан боғланган холда шаклланади, яъни корхоналар «Чиқим» устунида маҳсулот етказиб берувчиларга тўланган асосий воситаларни харид қилганлик учун пул маблағлари суммасини, «Кирим» устунида эса - асосий воситаларни сотишдан келиб тушган маблағлар суммасини кўрсатадилар.
- «Номоддий активларни харид қилиш ва сотиш» 070-сатрининг суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000, 5100, 5200, 5500, 5600) дебет ва кредити айланмаси тегишли счётларнинг кредити билан боғланган холда шаклланади, яъни корхоналар «Чиқим» устунида номоддий активларни харид қилганлик учун маҳсулот етказиб берувчига тўланган пул маблағлари суммасини, «Кирим» устунида эса - номоддий активларни сотганлик учун келиб тушган маблағлар суммасини кўрсатадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |