20 йил ҳукмронлик қилган Темур шоҳ пойтахтни Қандаҳордан Кобулга кўчирди.Марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашда унинг асосий таянчи ҳали Нодир шоҳ замонидан бери бу ерда жойлашган қизилбошлар қўшини бўлди. Уларга таянган Темур шоҳ давлатни ўзи бошқаришга ҳаракат қилди.
XVIII аср охирига келиб Аҳмад шоҳ ҳукмронлиги давридагига нисбатан ташқи сиёсий ҳолат ўзгарди
Замон шоҳ (1793 –1801)
У уддабуронлик билан отасининг марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирди. Бироқ отасидан фарқли ўлароқ, у бу ишни ҳаддан ташқари қаттиққўллик билан олиб борди. Маҳаллий хонларнинг қаршилигини синдириш мақсадида у 14 нафар йирик амалдорлар ва сардорларни қатл қилдирди. Қатл қилинганлар орасида кучли Баракзойлар уруғининг бошлиғи Пайиндахон ҳам бор эди. Унинг ўғли Фатх хон қочиб кетади ва ўз укалари билан қўшин тўплаб отасининг ўлими учун Замон шоҳдан ўч олишга қарор қилади