Йиғилиш қарор қилади.
Факультет Кенгаши таркиби бир овоздан тасдиқлансин.
Кенгашнинг йиллик иш режасини тасдиқлаш университет кенгашидан сўралсин.
Эшитилди: Учинчи масала юзасидан факультет ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Ў.Мамажонов сўзга чиқди. Бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларида талабаларни ўқитишни модернизация қилинган ДТС, намунавий режалари, ишчи ўқув режалари, фан дастурлари асосида олиб бориш юзасидан гапирди.
Йиғилиш қарор қилади.
Бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларида талабаларни ўқитишни модернизация қилинган ДТС, намунавий режалари, ишчи ўқув режалари, фан дастурлари асосида олиб бориш юзасидан Ў.Мамажоновнинг берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Эшитилди: Тўртинчи масала Ишга янги қабул қилинаётган ходимларнинг фаолияти юзасидан кафедра мудирлари томонидан амалга оширилган фаолиятни ўрганиш юзасидан факультет декани М.Тўраев гапирди.
Йиғилиш қарор қилади.
Йиғилиш раиси М.У.Тўраевнинг берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Эшитилди: Бешинчи масала юзасидан Кенгаш раиси М.Тураев сўз юритиб
Жамоат ташкилотларига масъуллар тайёрлаш юзасидан факультет декани М.Тўраев сўзга чиқди. Факультетда таълим-тарбия ишларини ҳамда талабалар билан индивидуал ишлашни янада кучайтириш мақсадида 2020-2021 ўқув йилида академик гуруҳларга мураббийлар тайинланиши керак. Ушбу масала юзасидан факультет декани М.У.Тўраев сўзга чиқди. Жорий йилда Олий таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ислох қилинмоқда ва мавжудлари қайтадан кўриб чиқилмоқда. Шу қаторда гурух мураббийлари тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилган.
Мазкур Низом олий таълим муассасасидаги Мураббийлар кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият олиб бориш тартибини белгилайди. Мураббийлар кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) “Таълим тўғрисида”ги ва “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунлар, Кадрлар тайёрлаш миллай дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа маанфатдор вазирликларнинг тегишли буйруқлари ҳамда олий таълим масссасаси Низомига таянган ҳолда фаолият юритади. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади. Мураббий-муайян академик гурухга бириктирилган, шу гурухдаги талабалар билан маънавий-ахлоқий тарбия ишларини олиб борадиган, мазкур гурух учун умумий жавобгар бўлган профессор-ўқитувчи;
Мураббийлар кенгаши – ОТМдаги барча мураббийларни бирлаштирадиган, уларнинг фаолияти бўйича услубий-методик ёрдам беришга қаратилган Кенгаш. Кенгаш гурух мураббийларининг талаба-ёшлар билан олиб бораётган таълим ва тарбияга доир ишларини мувофиқлаштириш, ёшларни баркамол, миллий ғояга садоқатли, жамиятнинг ижтимоий фаол аъзоси қилиб тарбиялаш ишларида ўқув-методик кўмак бериш ва улар устидан назоратни амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.
Факультетда жами 3 та йўналиш мавжуд бўлиб, бу йўналишлардаги гурухларга йўналишга тегишли бўлган кафедра профессор-ўқитувчиларидан гурух мураббийлари тайинланган. Факультет бўйича гурух мураббийлар кенгашига раис этиб мен ўтган ўқув йилида фаолият олиб борган Р.С.Янкинани номзодини тавсия этаман.
Хозирги кунда талабаларни ўқишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Лекин талабаларимиз орасида шартнома асосида тахсил олаётганларнинг айримлари оилавий шароитларидан келиб чиқиб, шартнома суммасини тўлашга қийналаётганлиги туфайли ишлайдилар. Бундай талабалар жуда кам. Ишга жойлашган талабаларнинг ишлари ўқишга халал бермаслиги шартлигини тушунтириш лозим. Бу борада факультет ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси С.Тошпулатова номзодини тавсия этаман.
Факультетдаги талаба қизлар билан ишлаб, уларни оилавий ахволи ва шароитларини ўрганиш керак. Хозирги кунда хотин-қизларга Президентимиз томонидан кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Бундан оқилона фойдаланиб, талабалар билан ишлаш учун факультет хотин-қизлар қўмитаси раисига Г.Тешабоевани номзодини тавсия этаман. М.Тўраев номзодлари тавсия этилган профессор-ўқитувчиларни Кенгаш аъзоларидан тасдиклатиш учун алохида-алохида овозга кўйилиб тавсия этилган номзодлари фаолияти юзасиданКенгаш аъзолари томонидан ижобий фикрлар билдирилиб 2020-2021 ўқув йилида хам ўз вазифаларни давом эттиришлари бўйича бир овоздан тасдиклаб қўллаб қувватладилар.
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Факультетда гуруҳ мураббийларининг академик гуруҳлар билан ишлашини янада такомиллаштириш ҳамда мураббийлик ишларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2020-2021 ўқув йилида факультет мураббийлар кенгаши раиси этиб Р.С.Янкина тайинлансин.
Факультет ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси раиси этиб С.Тошпулатова тайинлансин.
Факультет хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб Г.Тешабоева тайинлансин.
Кенгаш раиси : М.У.Тўраев.
Кенгаш котиби: Ф.Комилова.
Do'stlaringiz bilan baham: |