Андижон давлат университети Андижон машинасозлик институти «фан, таълим ва техникани инновацион ривожлантириш масалалари»



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana28.10.2022
Hajmi1,14 Mb.
#857561
1   2   3   4   5   6
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Рекомендации ENSP по лечению табачной зависимости Всестороннее 
руководство для осуществления мероприятий и стратегий по лечению табачной 
зависимости. Под редакцией профессора Дёмина А. К. 2016 European Network for Smoking 
and Tobacco Prevention aisbl (ENSP) 
2.
Сперанская, О.И. Табачная зависимость: перспективы исследования, 
диагностики, терапии [Текст] / О.И. Сперанская. – М. : ГЭОТАР-Медиа, 2011. – 160 с.
3.
Носова Е.В. Предупреждение употребления психоактивных веществ 
подростками. М., 2009.
ДОРИВОР НОНИ (
MORINDA CITRIFOLIA L.
) НИНГ ОРГАНЛАРИДА
ЭЛЕМЕНТЛАР МИМИҚДОРИНИНГ ЎЗГАРИШИ 
 
Х.Исақов- Андижон давлат университети т.ф.д.,профессори. 
С. А Маматқулова- Фарғона давлат университети к.ф.б.ф.д, ўқитувчи 
Б.Р.Обидова -Фарғона давлат университети магистранти 
 
Аннотация:
 Мақолада интродукция қилинган доривор нони ўсимлигининг меваси ва 
барги таркибидаги элементлар миқдори концентрацияланиш даражасига боғлиқ ҳолда 
ўрганилган.
 
Калит сўзлар: 
нони, Morinda citrifolia L., макроэлемент, микроэлемент, токсик, оғир 
метал, элемент. 
Аннотация: 
Изучено количество элементов в плодах и листьях интродуцированного 
в статье лекарственного растения нони в зависимости от степени концентрации. 
Ключевые слова: 
нони, Morinda citrifolia L., макроэлемент, микроэлемент, 
токсичный, тяжелый металл, элемент. 
Annotation:
 
The amount of elements in the fruit and leaf of the medicinal noni plant 
introduced in the article was studied depending on the degree of concentration. 
Keywords:
 
нони, Morinda citrifolia L., macroelement, microelement, toxic, heavy metal, 
element. 
Табиатда учровчи кўплаб кимёвий элементлар барча организмларнинг муҳим 
таркибий қисмидир[1]. Инсонлар кунлик зарур бўлган озуқа элементларни асосан озиқ-
овқат ва ичимлик суви билан қабул қилишади. Инсон организми минерал гомеостазни 
тартибга 
солишни 
кафолатлайдиган 
жуда 
самарали 
механизмларни 
шакиллантирган. Бошқа томондан, зарур элементларга бўлган кунлик эҳтиёж билан 


267 
токсиклик (заҳарлилик) даражаси ўртасидаги боғлиқлик тор доирага эга [2]. Тартибли ва 
мувозанатли овқатланиш одатда барча муҳим элементлар билан таъминланишни 
кафолатлайди. Юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол 
қилиш ва тартибсиз овқатланиш зарур элементларнинг етишмаслигига олиб келиши 
мумкин. 
Турли 
ифлосланишлар 
натижасида 
токсик 
элементларнинг 
юқори 
концентрациясини ўз таркибида сақловчи тупроқда ўсган доривор ва озиқ-овқат 
ўсимликларини истъемол қилиш маълум маънода заҳарланиш аломатларини юзага 
келтириши мумкин [3,4]. Шу сабабли инсонларни бундай элементларга нисбатан 
таъсирланишини камайтириш учун аксарият мамлакатларда озиқ-овқат таркибидаги токсик 
элементларнинг рухсат этилган меъёр (РЭМ) даражаси жорий қилинган.
Бизга маълумки, ўсимликлар органларидаги элементлар миқдори: тупроқнинг рН 
қийматига, механик таркибига, тупроқ таркибидаги органик ва анорганик моддалар 
миқдори каби бир қатор омилларга боғлиқ. Бундан ташқари, айрим ўсимликлар маълум 
турдаги металларни тўплаш учун индивидуал имкониятларга эга [5]. Масалан, озиқ-овқат, 
табиий дори воситалари ва биологик фаол моддалар ишлаб чиқарувчи компаниялар 
кўпинча ўз маҳсулотларини минераллар ва муҳим элементларнинг қимматли таркибига эга 
маҳсулот сифатида реклама қиладилар. Жумладан, нони (
Morinda citrifolia L.
) дан 
тайёрланган маҳсулотларни сотадиган баъзи компанияларда ҳам худди шундай ҳолатни 
кўриш мумкин. 1996 йилдан бери нони маҳсулотлари, жумладан, унинг мевасидан 
тайёрланган шарбат бутун дунёда соғлиқни сақловчи маҳсулот сифатида машҳур бўлди 
ҳамда унинг мевали шарбати ва баргли чойи Европа Иттифоқи қонуни томонидан янги 
озиқ-овқат сифатида тан олинди [6]. 
Нони дарахти (
Morinda citrifolia L.
) дунёнинг деярли барча тропик минтақаларида ва 
Тинч океанининг жанубий оролларидаги қирғоқ бўйларида тарқалган ўсимлик тури 
ҳисобланади. Ўсимликнинг вегетатив ва генератив органлари кўплаб касалликларни 
даволаш учун ишлатилиб келинмоқда [7]. Ҳозирда ушбу ўсимлик бизнинг мамлакатимизда 
ҳам интродукция қилиниб кўпайтирилмоқда ҳамда унинг мева ва баргларидан 
соғломлаштирувчи табиий дори воситалари тайёрланмоқда. Доривор ўсимликларда турли 
элементлар миқдорини экологик мониторинги ва гигиеник маъёрини ишлаш масаласига 
алоҳида эътибор беришни талаб этаётган бугунги кунда нони доривор ўсимлигининг 
экологик софлигини баҳолаш нуқтаи назаридан биринчи галда биз унинг таркибидаги 
элементлар миқдорини аниқлашни мақсад қилдик. Бугунги кунда, нони таркибидаги 
минераллар ва оғир металларни ўрганиш бўйича етарлича тадқиқотлар олиб борилмаган. 
Биз олиб борган ушбу тадқиқотнинг мақсади, нони мевалари ва барглари таркибидаги 
макро ва микроэлементлар ҳамда оғир металларнинг миқдорини таҳлил қилишдан иборат. 
Дастлабки тахлил натижаларига кўра, нони (
Morinda citrifolia L.
) нинг барглари ва 
мевалари таркибида 35 турдаги элементлар мавжудлиги аниқланди. Нони (
Morinda citrifolia 
L.
) нинг барг ва меваси таркибида аниқланган элементлар миқдорини концентрацияланиш 
даражасига боғлиқ ҳолда қуйидагича 7 та гуруҳга бўлиш мумкин. Ўсимлик баргларига 
сингдирилиши бўйича энг кўп миқдор Сa ˃ K ˃ Na (1000 мг/кг дан кўпроқ) элементларига 
тўғри келди. 100 – 1000 мг/кг гача бўлган миқдор билан Fe ˃ Sr элементлари иккинчи 
гуруҳни эгаллади. Mn ˃ Ba ˃ Zn учинчи (10-100 мг/кг оралиғида), Rb ˃ Cr ˃ Ni ˃ Br ˃ Mo ˃ 
Ce ˃ La элементлари эса (1-10 мг/кг оралиғида) оралиқ ҳолатни эгаллади. 0,1-1 мг/кг гача 
бўлган чегарани As ˃ Co ˃ Sc ˃ Th ˃ Cs ˃ U ˃ Hf = Sb элементлари ташкил қилди. Нисбатан 
кам миқдорни Sm ˃ Re ˃ Yb ˃ Eu ˃ Tb ˃ Ta ˃ Lu ˃ Au ˃ Hg элементлари ташкил қилган 
бўлса, энг кам миқдор эса W, Nd, Se ҳиссасига тўғри келди. Худди шундай ҳолатни нони 
меваларида ҳам кўриш. Жумладан, ушбу ўсимлик меваси таркибидаги Сa ˃ K ˃ Na, Fe ˃ Sr, 
Mn ˃ Ba ˃ Zn элементлар мос равишда миқдор бўйича барглардаги каби гуруҳларни 
эгаллади. Миқдор жиҳатдан сингдирилиши бўйича Rb ˃ Cr ˃ Br ˃ Mo ˃ Ni ˃ La ˃ Ce тўртинчи 
гуруҳни, Rb ˃ Cr ˃ Br ˃ Mo ˃ Ni ˃ La ˃ Ce бешинчи гуруҳни, Sm ˃ Re ˃ Yb ˃ Tb ˃ Eu ˃ Ta ˃ Lu ˃ 
Au ˃ Hg элементлари эса олтинчи гуруҳни эгаллади. Мева таркибида ҳам энг кам миқдор ҳам W, 
Nd, Se элементларига тўғри келди. 


268 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish