Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Рекомендации ENSP по лечению табачной зависимости Всестороннее
руководство для осуществления мероприятий и стратегий по лечению табачной
зависимости. Под редакцией профессора Дёмина А. К. 2016 European Network for Smoking
and Tobacco Prevention aisbl (ENSP)
2.
Сперанская, О.И. Табачная зависимость: перспективы исследования,
диагностики, терапии [Текст] / О.И. Сперанская. – М. : ГЭОТАР-Медиа, 2011. – 160 с.
3.
Носова Е.В. Предупреждение употребления психоактивных веществ
подростками. М., 2009.
ДОРИВОР НОНИ (
MORINDA CITRIFOLIA L.
) НИНГ ОРГАНЛАРИДА
ЭЛЕМЕНТЛАР МИМИҚДОРИНИНГ ЎЗГАРИШИ
Х.Исақов- Андижон давлат университети т.ф.д.,профессори.
С. А Маматқулова- Фарғона давлат университети к.ф.б.ф.д, ўқитувчи
Б.Р.Обидова -Фарғона давлат университети магистранти
Аннотация:
Мақолада интродукция қилинган доривор нони ўсимлигининг меваси ва
барги таркибидаги элементлар миқдори концентрацияланиш даражасига боғлиқ ҳолда
ўрганилган.
Калит сўзлар:
нони, Morinda citrifolia L., макроэлемент, микроэлемент, токсик, оғир
метал, элемент.
Аннотация:
Изучено количество элементов в плодах и листьях интродуцированного
в статье лекарственного растения нони в зависимости от степени концентрации.
Ключевые слова:
нони, Morinda citrifolia L., макроэлемент, микроэлемент,
токсичный, тяжелый металл, элемент.
Annotation:
The amount of elements in the fruit and leaf of the medicinal noni plant
introduced in the article was studied depending on the degree of concentration.
Keywords:
нони, Morinda citrifolia L., macroelement, microelement, toxic, heavy metal,
element.
Табиатда учровчи кўплаб кимёвий элементлар барча организмларнинг муҳим
таркибий қисмидир[1]. Инсонлар кунлик зарур бўлган озуқа элементларни асосан озиқ-
овқат ва ичимлик суви билан қабул қилишади. Инсон организми минерал гомеостазни
тартибга
солишни
кафолатлайдиган
жуда
самарали
механизмларни
шакиллантирган. Бошқа томондан, зарур элементларга бўлган кунлик эҳтиёж билан
267
токсиклик (заҳарлилик) даражаси ўртасидаги боғлиқлик тор доирага эга [2]. Тартибли ва
мувозанатли овқатланиш одатда барча муҳим элементлар билан таъминланишни
кафолатлайди. Юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол
қилиш ва тартибсиз овқатланиш зарур элементларнинг етишмаслигига олиб келиши
мумкин.
Турли
ифлосланишлар
натижасида
токсик
элементларнинг
юқори
концентрациясини ўз таркибида сақловчи тупроқда ўсган доривор ва озиқ-овқат
ўсимликларини истъемол қилиш маълум маънода заҳарланиш аломатларини юзага
келтириши мумкин [3,4]. Шу сабабли инсонларни бундай элементларга нисбатан
таъсирланишини камайтириш учун аксарият мамлакатларда озиқ-овқат таркибидаги токсик
элементларнинг рухсат этилган меъёр (РЭМ) даражаси жорий қилинган.
Бизга маълумки, ўсимликлар органларидаги элементлар миқдори: тупроқнинг рН
қийматига, механик таркибига, тупроқ таркибидаги органик ва анорганик моддалар
миқдори каби бир қатор омилларга боғлиқ. Бундан ташқари, айрим ўсимликлар маълум
турдаги металларни тўплаш учун индивидуал имкониятларга эга [5]. Масалан, озиқ-овқат,
табиий дори воситалари ва биологик фаол моддалар ишлаб чиқарувчи компаниялар
кўпинча ўз маҳсулотларини минераллар ва муҳим элементларнинг қимматли таркибига эга
маҳсулот сифатида реклама қиладилар. Жумладан, нони (
Morinda citrifolia L.
) дан
тайёрланган маҳсулотларни сотадиган баъзи компанияларда ҳам худди шундай ҳолатни
кўриш мумкин. 1996 йилдан бери нони маҳсулотлари, жумладан, унинг мевасидан
тайёрланган шарбат бутун дунёда соғлиқни сақловчи маҳсулот сифатида машҳур бўлди
ҳамда унинг мевали шарбати ва баргли чойи Европа Иттифоқи қонуни томонидан янги
озиқ-овқат сифатида тан олинди [6].
Нони дарахти (
Morinda citrifolia L.
) дунёнинг деярли барча тропик минтақаларида ва
Тинч океанининг жанубий оролларидаги қирғоқ бўйларида тарқалган ўсимлик тури
ҳисобланади. Ўсимликнинг вегетатив ва генератив органлари кўплаб касалликларни
даволаш учун ишлатилиб келинмоқда [7]. Ҳозирда ушбу ўсимлик бизнинг мамлакатимизда
ҳам интродукция қилиниб кўпайтирилмоқда ҳамда унинг мева ва баргларидан
соғломлаштирувчи табиий дори воситалари тайёрланмоқда. Доривор ўсимликларда турли
элементлар миқдорини экологик мониторинги ва гигиеник маъёрини ишлаш масаласига
алоҳида эътибор беришни талаб этаётган бугунги кунда нони доривор ўсимлигининг
экологик софлигини баҳолаш нуқтаи назаридан биринчи галда биз унинг таркибидаги
элементлар миқдорини аниқлашни мақсад қилдик. Бугунги кунда, нони таркибидаги
минераллар ва оғир металларни ўрганиш бўйича етарлича тадқиқотлар олиб борилмаган.
Биз олиб борган ушбу тадқиқотнинг мақсади, нони мевалари ва барглари таркибидаги
макро ва микроэлементлар ҳамда оғир металларнинг миқдорини таҳлил қилишдан иборат.
Дастлабки тахлил натижаларига кўра, нони (
Morinda citrifolia L.
) нинг барглари ва
мевалари таркибида 35 турдаги элементлар мавжудлиги аниқланди. Нони (
Morinda citrifolia
L.
) нинг барг ва меваси таркибида аниқланган элементлар миқдорини концентрацияланиш
даражасига боғлиқ ҳолда қуйидагича 7 та гуруҳга бўлиш мумкин. Ўсимлик баргларига
сингдирилиши бўйича энг кўп миқдор Сa ˃ K ˃ Na (1000 мг/кг дан кўпроқ) элементларига
тўғри келди. 100 – 1000 мг/кг гача бўлган миқдор билан Fe ˃ Sr элементлари иккинчи
гуруҳни эгаллади. Mn ˃ Ba ˃ Zn учинчи (10-100 мг/кг оралиғида), Rb ˃ Cr ˃ Ni ˃ Br ˃ Mo ˃
Ce ˃ La элементлари эса (1-10 мг/кг оралиғида) оралиқ ҳолатни эгаллади. 0,1-1 мг/кг гача
бўлган чегарани As ˃ Co ˃ Sc ˃ Th ˃ Cs ˃ U ˃ Hf = Sb элементлари ташкил қилди. Нисбатан
кам миқдорни Sm ˃ Re ˃ Yb ˃ Eu ˃ Tb ˃ Ta ˃ Lu ˃ Au ˃ Hg элементлари ташкил қилган
бўлса, энг кам миқдор эса W, Nd, Se ҳиссасига тўғри келди. Худди шундай ҳолатни нони
меваларида ҳам кўриш. Жумладан, ушбу ўсимлик меваси таркибидаги Сa ˃ K ˃ Na, Fe ˃ Sr,
Mn ˃ Ba ˃ Zn элементлар мос равишда миқдор бўйича барглардаги каби гуруҳларни
эгаллади. Миқдор жиҳатдан сингдирилиши бўйича Rb ˃ Cr ˃ Br ˃ Mo ˃ Ni ˃ La ˃ Ce тўртинчи
гуруҳни, Rb ˃ Cr ˃ Br ˃ Mo ˃ Ni ˃ La ˃ Ce бешинчи гуруҳни, Sm ˃ Re ˃ Yb ˃ Tb ˃ Eu ˃ Ta ˃ Lu ˃
Au ˃ Hg элементлари эса олтинчи гуруҳни эгаллади. Мева таркибида ҳам энг кам миқдор ҳам W,
Nd, Se элементларига тўғри келди.
268
Do'stlaringiz bilan baham: |