Андижон давлат тиббиёт институти
Педиатрия факультети 3-курс талабалари учун
Тиббий радиология фанидан модуль ўқув дастурига
ТАҚРИЗ
Ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқишда давлат таълим стандартлари, намунавий ўқув режа ва ўқув дастури, шунингдек, институт ўқув режаси асосида тузилган ва амалий кўникмалар ҳамда фан бўйича шакллантирилган янги педогогик технологиялар ҳар бир машғулотга мос равишда ишлаб чиқилган.
Тиббий радиология фани бўйича модуль дастур фан бўйича ўқув соатлари режаси, маърузалар ва амалий машғулотларнинг сони, мавзулар номи ва мазмуни, ўқитувчилар учун эслатмалар, талабалар билимининг текшириш усуллари, талабалар мустақил ишларини ташкил этиш ва зарурий билимларни олиш учун керакли адабиётлар рўйҳати ва бошқаларда таркибий қисмлардан ташкил топган.
Дастур назарий билимлар ва амалий кўникмалар асосида талабаларга врачлик мутахассислигини ўзлаштиришда муҳим бўлган мустақил ўқув таркиб ва умумий амалиёт шифокорини тайёрлаш бўйича жараён мобайнида талабаларнинг мустақил иши, шунингдек, нур диагностикаси ва нур терапияси ўқув жараёнининг ахборот-услубий таъминловларини қамраб олган.
Мазкур ишчи ўқув дастур педиатрия факультети 3-курс талабаларини Тиббий радиология фанидан ўқитишда фойдаланишга мос келади.
ВМОФ тиббий радиология ва
онкология кафедраси т.ф.н: А.А.Собиров
Андижон давлат тиббиёт институти
Педиатрия факультети 3-курс талабалари учун
Тиббий радиология фанидан модуль ўқув дастурига
ТАҚРИЗ
Ушбу дастур давлат таълим стандарти, намунавий ўқув режа ва дастур ҳамда институт ишчи ўқув режаси ва белгиланган талаблар асосида тузилган бўлиб, педиатрия факультети 3-курс талабаларини тиббий радиология фанидан ўқитиш учун мўлжалланган.
Дастурда намунавий дастурда кўрсатилганидек ҳар бир гуруҳ учун 8 соат маъруза ва 26 соат амалий машғулотларни, 2 соат лаборатория, клиник амалий машғулот 36 соат ўтказиш белгиланган ва 4 та маъруза ва 12 та амалий машғулотларнинг мавзулари, уларда фан бўйича бериладиган билимлар мазмуни ўз аксини топган. Дастурда белгиланган машғулотларнинг кўп қисми талабалар аввалда бошқа фанлардан олган билимларига асосланган ҳолда бевосита стоматологиядаги нурли диагностика усуллари ва уларнинг қўлланишига бағишланган.
Дастур тиббий радиология фанининг асосий бўлимларидан иборат. Бундан ташқари дастур назарий,амалий билимлар ва амалий кўникмалар асосида рентгенологик, ультратовушли, компьютер ва магнит-резонансли томографик текширувларни ўтказиш жараёнларини, олинган натижалар (рентгенограмма, сонограмма ва томограммалар)ни белгиланган тартибда ўрганиш, патологик белгиларни аниқлаш, протоколлаштириш ва хулоса қилишни ўз ичига олган.
Дастур умумий амалиёт шифокорини тайёрлаш дастури асосида тузилган бўлиб, тиббиёт олий ўқув юртлари педиатрия факультети 3-курс талабаларига тиббий радиология фанидан таълим бериш учун мўлжалланган.
Офтольмология кафедраси мудири,
т.ф.д., профессор: А.Ф.Икрамов
Do'stlaringiz bilan baham: |