Кафедра мудири, доцент: Д.З.Мамарасулова
Келишилди:
АДТИ Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи: Қ. M. Юсупов
Тиббий радология фанидан 2022-2023 ўқув йили учун модуль ишчи ўқув дастурига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар:
5510200 – “Педиатрия иши” таълим йўналиши педиатрия фани Ишчи ўқув дастури структураси, тематик режасига МТ- 2019га ўтилиши муносабати билан қуйидаги ўзгартиришлар киритилди;
Тиббий радиология кафедрасида 3 ва 4 курс педиатрия факультетининг учун тиббий радиология фани ўтилади. Шундан Тиббий радиология фан дастури иккала курсга битта фан дастури берилганлиги сабабли амалий машгулот мавзулари иккита курсга бўлинди.
Тиббий радиология фани бўйича янги педагогик технологиялар такомиллаштирилди.
Фан рейтинги ва машғулот хронокартаси такомиллаштирилди.
Ўзгартириш ва қўшимчалар «Тиббий радиология » кафедраси мудири, доцент Д.З.Мамарасулова ва кафедра т.ф.д.,профессор А.А.Аблязов томонидан киритилган.
1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Тиббий радиология модули ўқув режанинг клиник модуллари блокига
тааллуқли бўлиб, 3-4 курсларда ўқитилади ва умумий амалиёт педиатрида
тиббий билимлар асосини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Тиббий
радиология модули талабага педиатрияда соғлиқни сақлаш бирламчи
тизимида учрайдиган касалликларнинг комплекс ва аниклаштирувчи
ташхисида тиббиёт визуализациясининг янги технологиялари - анъанавий ва ракамли рентгенологик текширувлар, ультратовуш текширувлари,
компьютер томография ва магнит-резонанс томография усуллари,
радионуклид диагностикаси ёрдамида патологик жараёнларни аниқлаш,
уларни таҳлил қилиш ва текширув баённомаларини тугри талқин қилиш, нур диагностикаси ва нур терапияси усулларидан билимлар бериш, уларни
максадга мувофиқ равишда қўллашни ўргатади. Модулни ўқитиш учун биология, кимё, физика, анатомия, гистология, биокимё модуллари замин ҳисобланади. У бошқа модуллар биланбиргаликда организм тўғрисида яхлит маълумотга эга бўлишни, шу билан бирга талабада клиник фикрлаш қобилиятини ривожланишини таъминлайди. Тиббий радиология модули учун одам анатомияси, физиологияси, биофизика, кимё модуллари назарий замин булиб хизмат килади. Тиббийрадиология модули кейинчалик умумий хирургия, болалар хирургияси, ички касалликлар ва педиатрия модуллари учун назарий замин бўлиб хизмат кўрсатади.Модул дастури тиббий таълим сохасининг Ўзбекистон РеспубликасиДавлат таълим стандарти, Педиатрия иши бакалавриат таълим йўналишининг Малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Мазкур модул дастуримавзулари тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриат босқичи клиник модулларининг дастур мавзулари билан узвий боғлиқ ҳолда яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |