Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


-§. УРУҒНИНГ УНИБ ЧИҚИШИ ВА ЎСИМТАНИНГ



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

2-§. УРУҒНИНГ УНИБ ЧИҚИШИ ВА ЎСИМТАНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ
Уруғ пиш иб етилиши учун маълум жараёнларни ўташи 
керак, яъни вақг талаб этилади. Бу, жуда кўп таш қи ва 
ички омилларга боғлиқцир. Таш қи (экологик) омиллар 
ичида энг муҳими: сув, ҳаво (кислород) ва ҳароратдир. 
Бундан таш қари, майда уруғларнинг униш и (айниқса бе­
гона ва ёввойи ўтлар) учун ёруғлик ҳам керак бўлади.
Етилган уруғлар, одатда, жуда ҳам қуруқ бўлади. Улар­
нинг нисбий намлиги 5—20%ни ташкил этади. Ш унинг учун 
ҳам уруғлар зарур бўлган сувни ўзлаштириб олмагунча уна 
олмайди. Сувнинг ш имилиш и натижасида уруғ бўртади. 
У нинг таркибида мавжуд бўлган ф ерм ентларнинг ф аоли­
яти ошади, нафас олиши тезлашади ва о зи қ моддалар пар- 
чаланади. П олирибосом аларнинг ф аолиятида оқсил ва 
бош қа моддалар синтез қилинади. Муртак қайтадан бўли- 
нади, ҳужайралар чўзилади. Бунинг учун сув ва ози қ мод­
далар тўхтовсиз талаб этилади.
Уруғ униш ининг дастлабки даврларида анаэроб ш а­
роитда, кейинчалик уруғ пўсти ёрилганда, сўнг аэроб ш а­
роитда наф ас олади. Агар шу вақтда тупроқда нам мўл 
бўлса, уруғнинг нафас олиш и қийинлаш ади, чунки к и с ­
лород миқцори етиш маслиги сабабли уруғ унмасдан қо- 
лади.
К ўпчилик уруғлар униб чиқиш и учун ҳар хил дараж а­
даги ҳароратни талаб этади. Л екин ҳар бир тур ўсимлик- 
нинг ўз 
м иним ум
(энг о з,), 
оп ти м ум
(энг яхш и, қулай) ва 
м ак си м ум
(энг баланд, юқори) даражадаги ҳарорат чегара­
си бўлади. Кўп ўсимликлар учун ҳароратнинг энг паст 
(минимум) чегараси 0+5°С, эн г баланд (максимум) +45, 
+48°С, ўртача (оптимум) +25, +30°С атрофида бўлади.
Б аъзи уруғлар таш қи барча ш арт-ш арои тлар қулай 
бўлган тақдирда ҳам унмайди. Бундай уруғлар 
т ин и м д а в -
ридаги ёки 
уй қ удаги уруғлар 
деб аталади.


Тиним давридаги ёки уйқудаги уруғлар экзоген, ёки 
эндоген ва мураккаб, яъни ҳам экзоген ҳам эндоген бўли- 
ш и мумкин. Экзоген тинимдаги уруғ пўсти жуда ҳам кат- 
ти к бўлиб, ўзидан сув ва ҳавони ўтказмайди (масалан, 
данакли меваларнинг уруғлари, қашқарбеда, акация ва бошқа 
ўсимлик уруғлари). Эндоген уруғларнинг муртаги секин 
ривожланади (женьш ень). Бу хилдаги уруғларнинг мурта­
ги бир ёки икки, уч йил давомида етилиш и мумкин. Бу­
нинг сабаби кўп, аммо, энг муҳими шундаки, кўпинча 
муртак ф изиологик жиҳатдан ҳали тўлиқ етилмаган бўлиб, 
уруғ пўсти эса сувни, баъзан \атто кислородни ҳам ўтказ- 
майди. Ана шундай ф изиологик жиҳатдан етилмаган уруғ- 
лар униш и учун бир қатор мураккаб ферментатив ва био- 
кимёвий ж араёнларни ўташи шарт. Ш унда уруғ кей и н роқ 
пиш иб етилади. И қлим и мўътадил минтақаларда унча со- 
вуқ бўлмаган қиш даври мана шу ж араёнларнинг ўтиши 
учун имкон яратади. Натижада етилиш учун талаб қи ли - 
надиган қўш им ча вақт, уруғнинг қи ш пайти (ноқулай 
ш ароит)да у н и ш и н и н г олдини олади. А й н и қса, совуқ 
иқлимда ўсувчи ўсимликларнинг ҳаёти учун ти н и м даври 
катта аҳамиятга эга, чунки бу уруғларни ҳар қандай ш аро­
итда унишдан сақлайди ва уларни кейинги ҳаётчанлигини 
таъминлайди. Баъзи уруғлар тиним даврини қуш ларнинг 
ёки сутэмизувчиларнинг овқат ҳазм қилиш органларида 
ўтайди. Бу, уларнинг бир томондан кенг тарқалиш ини, 
иккинчидан уруғнинг униш ини тезлаштиради.
Сув ва ҳавони яхш и ўтказмайдиган қатги қ пўстли уруғ- 
ларнинг (қаш қарбеда, акация, янтоқ, лагохилус, кўкпа- 
ранг ва бош қаларнинг) униб чиқиш ини тезлаш тириш учун 
уларнинг қобиғи сунъий йўллар билан юмшатилади. Бу 
усулга 

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish