Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

ўтказувчи 
тўқимани ҳимоя 
қилади ва илдизнинг мустаҳкамлигини оширади. Натижа­
да бирламчи пўстлоқ ҳаётчанлигини йўқотади, пироварди- 
да емирилиб тўкилади. Бир паллали ўсимликларнинг ил- 
дизида иккиламчи тузилиш бўлмайди. Шунинг учун улар­
да эндодерма узок, сақланади ва ривожланишнинг учинчи 
даврини ўтказади. Шундан сўнг эндодерма механик тўқи- 
ма вазифасини бажаради.
Марказий цилиндр — плеромадан ҳосил бўлади, у асо­
сан перицикл ва ўтказувчи система (бирламчи ва икки­
ламчи ксилема, флоэма)дан иборат.
Перицикл 
(юнон. п е р и — ёнида; ц и к л о с — ҳалқа) 
ёш илдизларда (бўлинувчи зонада) вақгинча меристема ва­
зифасини бажарувчи (эндодерма остида жойлашган) ти­
рик ҳужайралар бўлиб, марказий цилиндрни ўраб олади 
(93-расм, 3).
Ёпиқ уруғли ўсимликларда перицикл асосан бир пал­
лали (ғалла, агава, драцена)ларда, баъзан икки паллали­
ларда (ёнғоқ, каштан, тол, каркас) ҳамда очиқуруғлиларда 
бир неча қават ҳужайралардан иборат. Сувда ўсувчи ва 
паразит ўсимликларда перицикл бўлмайди. И лдизнинг 
бошланғич тузилиш даврида перициклдан ҳамма ён ил­
дизлар юзага келади. Икки паллали ўсимликларда илдиз­
нинг иккиламчи тузилиши вақгида перицикл камбий би­
лан туташиб илдиз нурларини, йўғон тортган илдизларда 
феллоген ҳосил бўлишда фаол қатнашади.
Баъзан перицикл ҳужайраларининг айлана қалинлиги 
бир хил бўлмайди. Масалан, ёнғоқ ва айрим галладош- 
ларда перицикл кўп қаватли бўлиб, ксилема эса флоэма 
нурлари қаршисида узилади, шунинг учун протоксилема 
эндодермага тақалади. Перицикл ҳужайраларида смола, 
мой йўллари бўлиши мумкин. Ғалла ўсимликларида пе­
рицикл ҳужайраларининг деворлари қалинлашиб ёғочла* 
нади ва мустаҳкамлик берувчи вазифани бажаради.
Марказий цилиндр асосан ўтказувчи найлардан таш ­
кил топган, шунинг учун ҳам 
стела 
деб аталади. Стела


плеромадан тараққий этади. Стелнинг ташқи қаватидан 
перицикл (юнон. пери — ёнида; циклос — ҳалқа) ҳалқаеи 
ҳосил бўлади. Унинг ҳужайралари узоқ вақтгача меристе­
ма хусусиятини сақлайди. Перицикл ҳужайраларининг 
бўлинишидан ён илдизлар ҳосил бўлади. Перицикл ости­
да прокамбий юзага келади ва бошланғич ўтказувчи тўқи- 
мага айланади. Ўтказувчи тўқима флоэма ва ксилемадан 
иборат. Флоэма ксилемадан илгари тараққий этади; даст­
лаб перицикл яқинида йўлдош ҳужайралари элаксимон 
бўлмаган найлар юзага келади ва протофлоэма ҳосил бўла- 
ди. Кейинчалик флоэма элементлари (йўлдош ҳужайра- 
лари элаксимон найлар) илдизнинг марказга яқин жойи- 
да ҳосил бўлади ва метафлоэма ривожланади (93-расм, 3, 
4). Протофлоэма билан метафлоэма биргаликда бирламчи 
флоэмани ташкил этади.
Флоэманинг ксилемадан олдин юзага келишига асо­
сий сабаб шундан иборатки, илдиз апексидаги меристема 
ҳужайраларининг фаолияти учун зарур бўлган пластик 
моддаларни ўтказиб беради.
Илдиз апексидан узокда ксилема шаклланади. Унинг 
биринчи элементи (протоксилема) ўсиш зонасида юзага 
келади. У чўзилиш хусусиятига эга. Шу сабабли ҳалқаси- 
мон, спиралсимон, нуқтали ҳошиялари бор трахеидлар 
(трахеид ёки найча) кўринишида бўлади. Илдизнинг бўйига 
чўзилиши тўхташ вақтида улар тўрсимон ва порали бў- 
лади.
Ўтказувчи най тола туттамлари шакллангандан сўнг бир­
ламчи ксилема юлдуз шаклида жойлашади. Ксилема нур­
лари орасида навбати билан флоэма шаклланади. Юлдуз 
шаклидаги ксилема нурларининг сони турлича, масалан, 
диарх — икки нурли; триарх — уч нурли, полиарх — кўп 
нурли бўлади.
Илдизнинг иккиламчи тузилиши. 
Илдизнинг ўсиши на­
тижасида унинг бошланғич тузилиши ўзгариб, иккиламчи 
тузилишга ўтади. Бу ўзгариш камбий ҳосил бўлиши билан 
бошланади. Камбий флоэма ва ксилема ҳалқалари ораси­
даги асосий паренхима тўқимасининг ички, яъни ўзак 
томонидан флоэма боғламларида тарқалиб кетган қисм- 
лардан вужудга келади. Уларнинг ҳужайралари бўлиниб, 
иккиламчи ксилема ҳосил қилади. Ксилема нурининг ичи-


да жойлашган перицикл ва паренхима ҳужаиралари ҳосил 
қилган камбий ёйлари туташиб, камбий ҳалқасини вужудга 
келтиради (95-расм, Б6). Камбий ҳалқаси ташқарига ик­
киламчи флоэма ва иккиламчи ксилема ишлаб чиқаради. 
Камбий ҳалқаси вужудга келгандан сўнг, иккиламчи фло­
эма четга сурилиб, ксилема марказдан жой олади ва тез 
ривожланади. Агар бу жараён узоқ давом этса, илдиз анча 
йўғонлашади. Аммо илдизда худди пояникига ўхшаш дав- 
рий ўсиш ҳалқаларини аниқлаш қийин.
95

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish