Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


-р а е м . Уруғкуртакнинг ту­



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

159
-р а е м .
Уруғкуртакнинг ту­
зилиши: 
1 —
 уруғмуртак пўсти
(а — ташқи; б — ички); 
2 —
 мик­
ропиле; 
3 —
 халаза; 
4 —
ф уни-
кулус; J — нуцеллус; 
6 —
 муртак
халтаси; 7 — тухум ҳужайра; 
8 —
синергидлар; 
9 —
 антиподлар;
1 0 —
ик к и л ам ч и я д р о ; 
11 —
плацента; 
1 2 —
 ўтказувчи найлар.


кўшилиб, эмбрион халтасининг иккиламчи диплоид ёк* 
марказий ядросини ҳосил қилади. Эмбрион халтасинин] 
чанг йўли ёнида турган учта ядро атрофига протоплазм: 
тўпланиб хужайра ҳосил бўлади. Бу ҳужайралар тухум ап- 
паратини ташкил этади: уларнинг ўртасидаги энг йирип- 
тухумҳужайра, унинг ёнидаги кичикроқ ядроли ҳужайра- 
лар ёрдамчи ёки синергидлар деб аталади. Халаза томони­
да турган учта ядро атрофи ҳам протоплазма билан ўрал- 
ган. Бу хужайралар антиподалар (юнон. а н т и — қарши 
п о д у с — оёқ) деб аталади. Одатдагича тараққий этгаг 
уруғмуртак тузилиши 159—164-расмларда кўрсатилган.
Тухумҳужайра аппарати жуда ҳам мураккаб, у кўпинчг 
эмбрион халтасининг микропиле томонида тараққий эта­
ди чунки, бу жойда оқсиллар, РН К синтез этилади. Бун­
дан ташқари унинг таркибида митохондрий, лейколаст 
крахмал, липидлар тўпланади.
Синергидлар чанг найчаси қобуғини эритишда, ун* 
эмбрион халтаси ва тухумхужайрага ўтишини тезлашти 
ришда иштирок этади.
Антиподлар халазадан озиқ моддаларни уруғмуртак вг 
эмбрион халтасига ўтказиш вазифасини бажаради.
9 -§ . ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ГУЛЛАШИ ВА ЧАНГЛАНИШИ
Гуллаш ўсимликлар ҳаётида энг кўзга кўринадиган ҳоди- 
салардан бири. Ўсимликда гул ҳосил бўлиши учун озш 
моддалар (карбон, оқсил, ёғ ва бошқалар) тўпланиши ке­
рак. Кўпчилик бир йиллик ёввойи терофит ўсимликла! 
ёки эфемерлар (юнон. э ф е м е р о с — бир кунли, фитон — 
ўсимлик) — қисқа вақт яшайдиган баҳори ўсимликла{ 
уруғдан кўкариб чиқиб, бир вегетация даврида гуллаб ypyi 
беради (қизғалдоқ=Коетепа). Аммо кўп йиллик ўсимлик- 
лар орасида ҳаётида бир марта гуллайдиган монокарпи) 
(юнон. монос — битта, к а р п и с — мева) ўсимликлар ҳа\ 
учрайди. Масалан, Ўзбекистоннинг чўлларида ўсадигағ 
сумбул—Ferula asso fcetida — ана шундай монокарпик ўсим- 
ликдир.
Баъзи ўсимликлар ҳаётининг иккинчи йилида гуллай- 
ди. Бундай ўсимликлар икки йиллик ўсимликлар деб ата­
лади (сабзи, лавлаги, турп ва бошқалар).


Кўпчилик ўсимликлар ҳаётининг (вегетация даврининг) 
5—6 йилида ёки кўп йиллар ўтгандан сўнг гуллайди ва 
гуллаш ҳар вегетация даврида давом этади, бундай ўсим- 
ликлар поликарпик (юнон. п о л и — кўп, к а р п о с — мева) 
деб аталади. Масалан, олма, ўрик, гилос, тропик ўсим- 
ликлардан какао, кокос пальмаси ва бошқалар.
Ўсимликлар гуллашдан олдин ғунчалар (гулкуртаклар) 
ҳосил қилади. Ғунчанинг гулкосабарглари билан тожбарг - 
ларининг пастки қисмлари юқорига тез ўсиб очилади. Айни 
вақгда чангчилар, уруғчилар ҳам очилади. Мана шу ҳоди- 
сага гуллаш деб аталади.
Гулнинг очилиши маълум бир ҳарорат ва нисбий нам- 
ликда эрталаб (азонда), кундузи ва кечқурун бўлиши мум­
кин. Бир ўсимликнинг гуллаш даври бир ҳафтадан бир 
неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Гуллаш охирида, гул 
чанглангандан кейин сўлийди. Гултожбарглар тўкилади.
Чангланиш. Чангнинг уругчи тумшуғига бориб туши- 
шига чангланиш деб аталади. Чангланиш бир неча хил: ўз- 
ўзидан чангланиш ёки автогамия (юнон. а в т о — ўзи, г а - 
м е т о — қўшилиш) ва четдан чангланиш ёки аллогамия 
(юнон. а л л о с — бошқача) бўлади. Агар бир гулдаги чанг­
чи, ўша гулдаги уруғчини чанглантирса ўз-ўзидан чангла­
ниш содир бўлади. Ўз-ўзидан чангланиш вақтида кўпин- 
ча уруғ ҳосил бўлмайди ёки у пуч бўлиб қолади. Баъзан 
ўз-ўзидан чангланиш вақгида ҳосил бўладиган уруғларда 
наел белгилари соф ҳолда сакданиб қолади. Бу хил чанг- 
ланишдан селекцияда соф индивид линияни ажратиб 
олишда қўлланилади.
Бир гулни шу тур ёки навга оид бошқа ўсимлик гули- 
нинг чанги билан чангланишига четдан чангланиш ёки 
ксеногамия (юнон. к с е н о с — бошқа) деб аталади. Ксе­
ногамия биологик жиҳатдан ўсимликлар учун қулайдир. 
Бундай чангланиш ирсий хоссаларнинг мустаҳкамлани- 
шига олиб келади ва турни яшаш шароитига яхшироқ 
мослашади. Ш унинг учун ҳам ўсимликлар гулининг тузи­
лиши ва экологиясида четдан чангланишни таъминлай- 
диган кўпдан кўп хусусиятлар борлигини кўрамиз.
Ўсимликлар жинсий органларининг (чангчи ва уруғ- 
чиларни) турли муддатларда етилишига дихогамия (юнон. 
д и х о с — икки қисм, бўлак; г а м е о — қўшилиш) дейи­
лади.


Икки жинсли гулларда чангчилар уруғчига нисбата 
олдин етилади, бу ҳодисага протерандрия (юнон. п р о т е
р о с — эртароқ; а н д р о с — эркак) деб аталади. Протеран 
дрия кўпроқ чиннигулдошлар, мураккабгулдошлар, сс 
ябонгулдошлар, ғўзагулдошлар (гулхайридошлар), геран 
гулдошлар, пиёзгулдошлар ва бошқа кўпгина ўсимликлард 
учрайди.
Баъзи икки жинсли гулларда уруғчилар чангчиларг 
нисбатан эртароқочилади, бу ҳодисагапротерогиния ( п р о
т е р о с — эртароқ; г и н е — аёл) дейилади. Бундай гулла 
бутгулдошлар, атиргулдошлар, зубтурумдошлар, ғалладош 
лар ва бошқалар. Протерандрия протерогинияга нисбата 
кўпроқтарқалган. Бунга асосий сабаб чангчиларнинг уруғ 
чиларга нисбатан олдинроқ емирилишидир.
Икки жинсли ўсимликларда ўз-ўзидан чангланиш со 
дир бўлмаслиги учун, гулдаги уруғчининг устунчаси узу 
ёки қисқа бўлиши мумкин. Бундай ҳодисага гетеростили 
(юнон. г е т е р о с — ҳар хил; с т ю л о с — устунча) дейила 
ди (160-расм). Гетеростилия наврўздошлар, газакдошла 
ва бошқа ўсимликларда учрайди.
Чангланиш омиллари. Ер куррасининг ҳозирги ўсим 
ликлари асосан гулли ўсимликлардан иборат. Гулли ўсим 
ликларнинг кўпчилиги четдан чангланишга мослашган.
Четдан чангланиш биологик ва абиотик чангланишда: 
иборат. Биологик чангланиш ҳайвонлар воситаси билан
абиотик чангланиш эса та 
биий омиллар (шамол, суЕ 
ёрдамида содир бўлади.
160-расм.

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish