-расм.
Lagochilus inebrians (кўкапаранг) баргининг кўндаланг кесими:
эв —
ю қори эп и д ер м а;
эп —
остки эпидерм а;
к —
кутикула;
в —
бир
ҳужайрали оддий тукча;
ж
— 4 ҳужайрали безча;
ж —
8 ҳужайрали безча;
у —
оғизча (устьица);
пр —
коллатериал ўтказувчи туда (боғлам);
пт —
устунсимон паренхим а;
ер —
м езоф иллнинг ўрта қисм и;
км —
эфир
мойлари.
ўсадиган ўсимликлар киради. Бу турдаги ўсимликларнинг
барг эпидермиси ҳар хил шаклда бўлиб, жуда кўп тукча
лар, эфир мойлари чиқарадиган безлар, қалин кутикула
билан қопланган (масалан, Ўзбекистон чўлларида ўсувчи
кўкпаранг=лагохилус, 83-расм). Ҳаво йўллари анча ботиқ
ҳолда жойлашган. Устунчасимон паренхима кучли тарақ-
қий этган. Ҳужайранинг осмотик босими 20—40 атм. га
етади, улар жуда кўп сув ютиб, кам сув буғлатади.
Ўсимликларда баргларнинг анатомик тузилишидаги
фарқлар нафақат уларнинг ҳар хил экологик шароитда яша-
шига, ҳатто битта ўсимликнинг ҳар хил ярусларда жойла-
шишига қараб ҳам фарқ қилинади.
Ёруғда ва сояда жойлашган баргларнинг морфологик
ва анатомик тузилишидаги фаркдар, айниқса дарахтларда
яққол кўринади. Чунончи, ёруғда жойлашган баргларда
эпидерма ҳужайралари қалин кутикула билан қопланган,
Устунсимон паренхима тўқимаси икки-уч қатор ҳужайра-
лардан иборат бўлади. Сояда ўрнашган баргларда устун
симон паренхима фақат бир қатор, ғовак паренхима эса
уч-тўрт қатор ҳужайралардан ташкил топади. Масалан.
сиреннинг ёруғда ўрнашган барги соядаги баргига нисба
тан анча қалин бўлади. Ёруғдаги баргнинг мезофили икки
қатор устунсимон ҳужайралардан иборат. Соядаги баргдг
эса бир қатор устунсимон тўқима жойлашган бўлиб, ғовак
паренхима тўқималари орасида бўшлиқлар мавжуд (82-
расмга қаранг). Шу бўшлиқлар орқали газ алмашинуви
содир бўлади.
Ўзбекистоннинг дала, чўл ёқаларида ўсадиган тут да-
рахти баргларининг эпидерма ҳужайраларида, гоҳо тўқи-
маларининг бошқа қисмида цистолитлар (юнон. ц и с -
т и с — пуфак, л и т о е — тош) бўлади. Буларда мезофилл
уч қатор устунсимон ва бир қатор ғовак паренхимадак
ташкил топган.
Ўзбекистоннинг адирларида ўсадиган ксерофит кўкпа-
ранг (Lagochilus inebrians) баргининг анатомик тузили
ши ксероморф бўлиб, изолатерал шаклда (83-расм) бўла-
ди. Мезофилл устунсимон ва ғоваксимон тўқималарга
дифференциялашмаган. Баргнинг устки (адаксиал)
вг
остки (абаксиал) қисмларидаги мезофилл тўқималари
2
—
3 қатор жойлашган бир хил шаклдаги устунсимон тўқи-
малардан ташкил топган. Уларнинг фарқи шундан ибо-
ратки, абаксиал томондаги хужайралар орасида бўшлиқ-
лар мавжуд.
Устки ва остки мезофилл ўртасида икки қатор юма-
лоқлашган ҳужайралар бўлиб, ғовак тўқимани эслатади.
Ўтказувчи боғламлар коллатерал тузилишда. Адаксал то-
монда ксилема ва абаксал томонда флоэма жойлашган,
Флоэма ва ксилема ҳажми гистологик тузилиши жиҳати-
дан фарқ қилади.
Баргнинг қопловчи тўқимаси: эпидерма ва \аво йўлла-
ридан иборат. Эпидерма бир қатор майда ва бурама изо
диаметрик (юнон. изос — бир хил, циаметрос — кўндаланг]
Do'stlaringiz bilan baham: |