Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


-раем.  Туташтожбаргларнинг хиллари



Download 8,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/207
Sana23.07.2022
Hajmi8,53 Mb.
#843010
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   207
Bog'liq
Botanika. O\'simliklar morfologiyasi va anatomiyasi (M.Ikromov va b.)

140
-раем.
 Туташтожбаргларнинг хиллари: 
А
 — ғилдираксимон (примула);
Б —
 карнайсимон (тамаки); 
Г —
найчали (кунгабоқар); 
Д —
 найчали
(сирень); 
Е
 — қалпоқчали (узум-Vitis vinifera), 
ж —
 тилчали (қоқи-
Taraxacum officinale), з — икки лабли (лабгулдошлар); / — найча, тож
найчаси, 
2 —
қайтоқи (гултожнинг эгилган жойи), 
3 —
 тож оғизчаси
(тож бўғзи).
Тожбаргларда симметрия қонунияти мавжуд. Бу қону- 
ниятга биноан тожбарглар тўғри (актиноморф) ва нотўғри 
(зигоморф) бўлади. Актиноморф тожбарглар кўпинча содда 
оилаларда (айиқтовондошлар, атиргулдошлар, чиннигул- 
дошлар, пиёздошлар-лоладошлар) ҳамда ривожланган 
оилаларда: соябонгулдошлар, шўрадошлар, қўнғироқ гул- 
дошлар, мураккабгулдошларда ҳам учрайди. Зигоморф гул­
лар кўпинча тараққий этган оилаларда учрайди. Уларнинг 
гуллари эволюция жараёнида ҳашаротлар воситасида чанг- 
ланишга мосланишнинг натижасидир. Масалан, дуккак- 
дошлар оиласининг гуллари (нўхат, мош, беда ва бошқа- 
лар) зигоморф бўлиб, тожбарглари ўзига хос тузилишда 
бўлади. Улар катта тожбаргдан елкандан, ёнида иккита 
тожбаргдан эшкакдан ва иккита тожбаргларнинг қўшилиб 
ўсишидан ҳосил бўлган битта қайиқчадан иборат. Чангчи­
лар мана шу қайиқчада яширинган бўлади. Ҳашаротлар 
ўз оғирлиги билан эшкакни босади. Эшкак эса қайиқчани 
пастга тортади. Натижада чангчилар ҳашаротнинг танаси-
www.ziyouz.com kutubxonasi


га тегади ва чангдон ёрилади, уларни ичидаги чанглар со- 
чилиб ҳашаротга тўкилади.
Тожбарглардан биронта ҳам симметрия ўтказиб бўлма- 
са бундай тожгул мутлоқ қийшиқ ёки асиметрик тожгул 
деб аталади. (8-расм, 3). Тропик ўрмонларда ўсувчи ва 
ҳозирги кунда гулхоналарда, боғларда экиладиган хушман- 
зара кана гули асиметрик гулга мисол бўла олади.
Гултожбаргларнинг ранги ҳар хил бўлиши мумкин. 
Тропик ўрмонларда ўсувчи ўсимликларнинг гули қизил, 
пушти ёки кўк гунафша, мўътадил иқлимларда ўсувчи 
ўсимликларда кўпинча сариқ бўлади. Гултожларнинг ран­
ги ҳужайра ширасида эриган феноллардан (антоциан, 
флавоноид) ва каротинлар, ҳамда ҳужайра ширасининг 
pH—ига боғлиқ. Баъзан гултожларнинг табиий ранги ўзга- 
риб оқариши мумкин. Бунга альбинизм (лот. а л ь б у с — 
оқ) дейилади. Гултожларда бахмалдек майин безаклар 
бўлади, бу безакларни фақат ҳашаротлар сезади.
Такомиллашиш натижасида гултож тубида махсус чўзиқ 
ўсимта пихча ҳосил бўлади. Пихча гултожлардан ёки од­
дий гулқўрғондан тараққий этади. Унинг деворлари атро­
фида ёки ичида нектардон ҳосил бўлади (айиқтовондош- 
лар, кўкнордошлар, хинадошлар, бинафшадошлар ва бош- 
қа кўпгина ўсимликлар).
Жуда кўп ўсимликларнинг гултожларидан нектар (юнон. 
н е к т а р — шарбат) ажралади. Нектар гулдаги шира аж­
ратувчи безлардан — нектардон ажратилади ва ҳар хил 
ҳашаротлар нектарни олиш учун гулга қўниб уни чангла- 
тади. Нектардонлар гулқўрғон (косача, тожгул) чангчи 
ипларида ёки стаминодий (лот. стамин — чангчи, ип; юнон. 
эйдос — туе, қиёфа), яъни чанг ҳосил қилмайдиган наслсиз 
чангчилар (чиннигул, шойигул, атиргул)нинг тагида жой- 
лашиб, диск ҳосил қилади. Диск кўпгина оилаларда: узум- 
дошлар, лабгулдошлар, қайрағочдошларда учрайди. Бут- 
гулдошлар оиласининг вакилларида нектардон дўмбоқча- 
лар шаклида бўлиб, чангчилар тагида жойлашади.
Соябонгулдошлар оиласининг вакилларида диск устун- 
ча остида очиқ жойлашади. Шунинг учун ҳам уларнинг 
гули қўнғизчалар ва пашшалар ёрдамида чангланади. Пи- 
ёздошлар, амариллус (чучмўмадошлар)да, нектар тугун- 
чада ҳосил бўлади. Шамол билан чангланувчи ўсимлик- 
ларда нектар бўлмайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Нектарда 25—75 гача ҳар хил қандлар ҳамда жуда оз 
микдорда азотли ва минерал бирикмалар бўлади. Асалари 
1 г асал тўплаш учун 1500 та оқ акация гулига қўниши 
керак. 1 кг асал 6 миллион себарга гулидан тўпланади.
Гултожнинг келиб чиқиши энг қийин ва чигал масала- 
дир. Классик морфология асосчиси Гёте гултож учки барг­
лардан, ҳозирги замон ботаниклари эса чангчилар (анд­
роцей) дан келиб чиққан деган фикрни тасдиқлашади. 
Гултожни чангчилардан юзага келганлигини нилуфардош- 
лардан Nymphaea alba, N.Candida да кўриш мумкин. (141- 
расм). Оқ гулли нилуфар N. Candida Ўзбекистоннинг Хо­
разм вилоятида, Амударёнинг дельталарида ўсади. Ҳозир- 
ги кунда ноёб ўсимлик ҳисобланади, шу сабабли уни териш 
ман этилган.
Қатма-қат гуллар. Гулда гултожбарглар сонининг кўп 
микдорда ортиши, қатма-қат гулнинг пайдо бўлишига са- 
бабдир. Гулнинг қатма-қатлиги одатдаги тузилиш нуқтаи 
назаридан қараганда тератологик (юнон. т е р а т о с — 
ажойиб, ғайр) ҳолат ҳисобланади. Бундай гуллар чангчи- 
ларнинг тожбаргларга айланиши масалан, айиқговон, атир- 
гул, кўкнор, пион, баъзан эса тожбаргларнинг парчалани- 
ши ёки оддий гулқўрғон сонининг ортиши (лола, лилия) 
натижасида содир бўлади.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish