%1-расм.
А -монстсра (M onestra deliosa) ва банан (Б). / — ҳавойи
илдизлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
циал қаватдан пайдо бўладиган ички меристема ҳужайра-
ларидан
плерома
(юнон. п л е р о м а — тўлдирмоқ) тўқи-
малари вужудга келади. Кейинчалик меристема ҳужайра-
лари доимий тўқимага айланади. Периблема илдизнинг
бирламчи пўстлоқ тўқималарини, плерома эса марказий
цилиндрни ҳосил қилади.
Бир паллали ўсимликларда энг пастки инициал қават-
дан илдиз қини, периблеманинг ташқи қаватидан эса ри
зодерма шаклланади.
Илдизда доимий тўқималарнинг ҳосил бўлиши.
Илдиз
меристема ҳужайраларининг бир неча марта энига ва узу
насига бўлиниши туфайли доимий тўқималар юзага кела
ди. Бу жараённинг тараққий этиши натижасида (93-расм-
да кўрсатилган) бўлинувчи зонадан бироз юқорирокда
периблема ва плеромалар ўртасида чегара ҳосил бўлади.
Улар катта-кичиклиги ҳамда жойлашиш хусусияти жиҳа-
тидан бир-биридан фарқ қилади.
Илдизнинг сўрувчи зонасида ризодерма (эпиблема)
тўқимаси ҳосил бўлади (93-расм, 4). Ризодерма бажаради
ган вазифаси жиҳатидан энг муҳимдир. Чунки ҳар бир
ризодерма ҳужайраларидан узунлиги 1—2 мм ва баъзан 3
мм келадиган тукчалар (эпиблема) ҳосил бўлиб сўриш зо-
насининг юзасини кенгайтиради.
Тукчаларнинг пусти жуда ҳам юпқа целлюлоза ёки пек
тин моддасидан ташкил топган, унинг ичида цитоплазма
ва ядро бўлади. Тукчалар ўзидан шилимшиқ модца чиқа-
риб букилади, тупроқ заррачалари билан ўралади, бу озиқ
моддаларни енгил ўзлаштиришни таъминлайди. Илдиз
тукчаларининг миқдори тупроқ намлигига ва ўсимлик ту
рига кўра \ар хил: масалан, маккажўхорининг1 мм2 сўрув-
чи зонасида илдиз тукчалари 425 та, олмада — 300 та, ло-
вияда — 230 та, бир туп сулида — 14 тагача бўлади. Шу
билан бирга илдиз тукчаларининг ҳаётчанлиги ҳам бир
хил эмас. Масалан, ғўзанинг илдиз тукчалари 14—48 кун-
гача, адирларда ўсувчи лагохилуснинг илдиз тукчалари эса
10—15 кунгача яшайди.
Ризодерма (эпиблема) ҳужайраларининг ҳаммаси ҳам
илдиз тукчалари ҳосил қилмайди. Илдиз тукчаларини ҳосил
қилувчи ризодерма хужайралари га
трихобласт
(юнон. т р и -
х о с — соч; б л а с т о с — муртак) деб аталади. Сувда ва
www.ziyouz.com kutubxonasi
ботқоқлик ерларда ўсувчи ўсимликлар (масалан, тропик
ўрмонлардаги дарахтлар устида ўсувчи эпифит — орхея-
дошларнинг кўпчилик вакилларида — нилуфар, виктория,
кувшинка ва бошқалар)нинг илдизларида тукчалар бўл-
майди.
Ризодерма ҳужайраларининг гиалоплазмасида жуда кўп
рибосом ва митохондрий бўлади. Улар муҳим физиологик
функцияни бажаради. Айниқса тупроқ таркибидаги эри
ган минерал моддаларни фаол шимиб олиш вақгида м и
тохондрий тез ривожланиб энергия ажратади. Бу энергия
моддаларни шимиб олишга сарфланади.
Периблемадан юпқа пўстли тирик паренхима ҳужай-
раларидан ташкил топган бирламчи пўстлоқ юзага келади
(93-расм, 3). У ўз навбатида, уч қисмдан: экзодерма, ме
зодерма, эндодермадан иборат.
Экзодерма бир ёки бир неча қават ҳужайрадан иборат
бўлиб, ризодерма остида жойлашади (93-расм, 5). Ривож
ланишининг дастлабки даврида улар бир-бирига зич жой
лашган паренхима ҳужайраларидан ташкил топади. К е
йинчалик ҳужайра деворида суберин тўпланади, лекин
тириклик хусусиятини йўқотмайди. Шу хусусияти билан
ризодерма пўкак қаватидан ф арқ қилади. Экзодерма баъ
зи хусусиятлари жиҳатидан эндодермага ўхшаш бўлади.
Унинг айрим ҳужайралари целлюлозанинг пўстидан таш
кил топган бўлиб, ўтказувчи хужайралар деб аталади. Бу
ҳужайралар орқали озиқ моддалар ҳаракатланади. Экзо
дерма ҳужайралари ҳаётчанлигини йўқотгандан сўнг унинг
ҳужайра деворлари пўкакка айланади ва ҳимоя вазифаси
ни бажаради.
Экзодерма бир паллали ўсимликларнинг илдизларида
аниқ кўринади, чунки уларда илдизнинг бирламчи тузи
лиши узоқ вақтгача сакданади. Икки паллали, очиқуруғ-
лиларда эса камбий тез ҳосил бўлади ва пўстлоқ ўлади,
унинг остида перидерма ривожланади.
Мезодерма
бир неча қават паренхима ҳужайраларидан
ташкил топган бўлиб, экзодерма ва эндодерма ўртасида
жойлашиб бирламчи пўстлоқни юзага келтиради. Унинг
четки хужайралари майда ва зич жойлашган бўлиб, ўрта-
даги ҳужайралари йирик, уларнинг орасида бўшлиқлар
учрайди. Бу бўшлиқлар аэренхима тўқималарини ҳосил
www.ziyouz.com kutubxonasi
қилади ва илдиз ўқи бўйлаб чўзилиб каналчаларга айла
нади. Аэренхима тўқималари орқали пўстлоқ ва ризодер
ма хужайраларининг нафас олиши учун ҳаво ва газлар ҳара-
катланади. Аэренхима тўқимаси ботқоқларда ўсувчи ўсим-
ликларнинг илдизида бўлади (94-расм).
Мезодерма ҳужайра оралиғидаги аэренхима тўқимаси
ўсимликнинг новда, барг ҳужайрааро бўшлиқлари билан
туташиб битта яхлит системани ташкил этади. Ботқоқликда
ўсадиган ўсимликларда кислород шу ҳужайрааро бўшлиқ-
лар ёки каналлар орқали новдадан илдизга ўтади.
Аэренхима тўқима ҳужайраларининг деворлари юпқа
ва эгилувчан, шу сабабли улар билан ёнма-ён мустаҳкам-
лик берувчи тўқима склеренхима юзага келади.
Илдизнинг пўстлоқ паренхима ҳужайраларида ҳар хил
моддалар синтез қилинади ва тўпланади. Шу моддалар
ҳисобидан ризодерма ҳамда бошқа тўқималар озиқлана-
ди, бундан ташқари дарахт, бута ва ўтчил ўсимликларнинг
илдиз пўстлоқларида, замбуруғлар яшаб
микориза
(юнон.
м и к е с — замбуруғ, р и з а — илдиз) ҳосил қилади.
Эндодерма бирламчи пўстлоқнинг ички қаватини таш
кил этади. Унинг хужайралари бир-бири билан зич жой
лашган узун ва қисқа тирик паренхимадан иборат. Асосий
вазифаси мезодермадан кўндалангига оқиб келадиган мод
даларни марказий ўзакка (стелга) йўналтиришдан иборат.
Онтогенез жараёнида эндосперма ҳужайралари зич, узу
насига бир қатор (камдан-кам икки қатор) жойлашади. Бу
ҳужайралар юпқа пўстли бўлиб, Каспар ҳалқаси ёки белбо-
ғини ҳосил қилади. Бу плаунлардан ташқари бошқа ҳамма
ўсимликларда кўринади. Кўпчилик юксак спорали ўсим-
ликларда эндодерманинг тараққиёти биринчи давр билан
чегараланади. Баъзи ўсимликларда эса эндодерма иккинчи
даврга ўтади. Иккинчи даврда эндодерма пўстининг ичка-
ри томонида целлюлоза билан субериндан ташкил топган
яхлит қалинлашган қават ҳосил бўлади. Буни ён илдизлар
вужудга келган зонада кўриш мумкин. Бироқ, ўқ илдиз
нинг ксилема гуруҳлари қаршисидаги қалинлашмасдан қол-
ган ҳужайралар (ўтказувчи ҳужайралар) бошланғич ҳолати-
ча қолади. Ўтказувчи ҳужайралар ўсимликлар ҳаётида ни-
ҳоятда катта аҳамиятга эга. Чунки, пўстлокдан келадиган
моддалар марказий ўзакка, ундан пўстлоққа фақат эндо-
www.ziyouz.com kutubxonasi
94
-раем.
Carex acuta илдизида аэренхима ва склеренхима
ҳужайралари (аэренхима ҳужайралари ичида крахмал доначалари
ж ойлаш ган;.
www.ziyouz.com kutubxonasi
дерманинг тирик протопласта орқали ўтади. Каспар ҳалқ-
асидан моддалар ўтмайди. Ривожланишнинг учинчи дав
рида эндодерма ҳужайраларининг пўсти нотекис қалинла-
шиб пробкаланиш ёки ёғочланиш содир бўлади. Қалин де-
ворли эндодерма ҳужайралари
Do'stlaringiz bilan baham: |