-раем.
Дуб (эман) дарахти поясидаги йиллик ҳалқалар:
1
— пўстлоқ,
2 — ўзак тевараги,
3 —
ўзак маркази.
хеялар) бўшлиғи ҳар хил моддалар (смола, эф и р мойлари,
ош ловчи ва бош қа моддалар) билан ш имилади. Натижада
бутун бир ҳалқа ҳужайраларида моддалар алмаш инуви д е
ярли тўхтайди. Шу моддаларнинг тўпланиши ва оксидла-
ниш и натижасида ўша йиллик ҳалқа маълум бир рангга
киради. Бу ранг турли ўсимликларда турлича бўлади. Й ил
лар ўтиши билан бундай ҳалқаларнинг сони ортиб боради
ва ёғочлик маркази ёки унинг ўзак (энг қари) қисм и мах
сус ранги билан ажралиб туради. Ёғочликнинг ёш қисми
ўзак атрофи (ёғочликнинг таш қи қавати) дейилади.
Ана шундай чиройли рангга ўзакка эга бўлган ёғоч қим-
матли ҳисобланади. Ундан турли бадиий буюмлар тайёр-
ланади. Ёғоч, каштанда ёғочнинг ўзаги тўқ — каш тан ран-
гида, қарағай ва қайрағочда — жигар рангда; тисс (қизил
www.ziyouz.com kutubxonasi
дарахт)да — тўқ қизил рангда; знрк, тутларда — сариқ ранг
да; хурмонинг турли вакилларида — қора рангда бўялган
бўлади. Ёғочликнинг ана шу ўзак қисмини ўрмончиликда
етилган ёғочлик
деб юритилади.
Баъзи ўсимликларда ёғочлик ўзаги юмшоқ бўлади. Шу
сабабдан замбуруғ ва бошқа микроорганизмлар ёғочлик-
ни осонлик билан емиради. Бундай дарахтларда (терак,
тол, чинор) ковак ҳосил бўлади. Уларнинг умри нисбатан
қисқа. Бироқ чинор бундан мустасно. Чинорнинг ичи ко
вак бўлсада узок, умр кўради.
Ёғоч — халқ хўжалигининг турли тармоқлари учун
ажойиб хом ашё ҳисобланади. У қурилишда, мебель иш
лаб чиқариш саноатида ишлатилади. Ёғочликдан ёгоч спир
та, сирка кислотаси, ацетон, турли смолалар, бўёқлар ва
бошқа моддалар ажратиб олинадй.
4 -§ . СТЕЛ НАЗАРИЯСИ
Стел
(юнон. с т е л а — устунча) — ўзакларнинг келиб
чиқиши ва тузилиши, эволюцияси ҳақидаги назариянинг асос
чиси француз ботаниги Ван Тигелдир. У илдиз перициклини
ўраб турувчи бирламчи тўқималар йиғиндисини
стела
деб
атади. Кейинчалик поя перициклидан кейинги барча ўгка-
зувчи ва бошқа тўқималар тўпламини
стела
деб ҳисоблади.
Стелнинг энг содда ва қадимги хили —
гаплостела
(юнон. гаплос — оддий, содда) ёки
протостеладир
(юнон.
протос — биринчи). Гаплостелада флоэма ксилемани ях
лит ўраб туради (
68
-расм). Стелнинг бу хили риниофит-
ларда ва бир қанча содда ўсимликлар поясида учраган.
Юксак спорали ўсимликларнинг баъзиларида ҳозир ҳам
гаплостела учрайди.
Актиностела
(юнон. а к т и н о с — нур)-
да ксилема юлдузсимон бўлиб жойлашади, бу шаклдаги
стела содда тузилишга эга бўлган ўсимликларга (плаунси-
монларда, қирилиб кетган қирқбўғимларда) хос белгидир.
Новда ён органларига ўтадиган ўтказувчи боғламларнинг
ҳосил бўлиши актиностелнинг шаклланишига олиб кел
ган. Бундан ташқари актиностелла ксилема ва флоэма ўз
атрофидаги бошқа тўқималарга кўпроқ тегиб туради, на
тижада моддаларнинг ўтишига имкон яратади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
68
Do'stlaringiz bilan baham: |