169
-расм.
Кўсакнинг очилиш усуллари:
1 —
тишчалар (примула);
2 —
қалпоқча (мингдевона);
3 —
палла (бангидевона)лар ёрдамида.
узунасига ва кўндалангига бўлингандан кейин тўрт бўлак-
ли мева ривожланади. Ҳар бир бўлак
мевада битта ypyi
бўлади (масалан, лагохилус-кўкпаранг, райҳон ва бошқа-
ларда).
Ё н ғ о қ ч а (кичик мева) — устки тугунчадан ҳосил бўла-
диган бир уруғли қуруқ мева қобиғи ёғочланган пўст би
лан ўралган. Айиқтовон, эспарцет мевалари ёнғоқчага
мисол бўлади.
Қ а н о т ч а л и м е в а — мерикарпий меваларнинг бир
тури. Бундай меваларнинг ёнида пўстсимон ёки
пардаси-
мон ясси ортиғи бўлади (заранг, қайрағоч, шумтол ва бош-
қаларда).
Қ ў з о қ в а қ ў з о қ ч а — икки уйли синкарп м евабўлиб,
тушиб кетадиган икки қопқоқчага ўхшаб
пастдан тепаси-
гача ёрилади, қопқоқчаларнинг орасида уруғлари бўлади.
Мева бўйи энидан тўрт баробар ортиқ бўлса қўзоқ, ундан
кам бўлса, қўзоқча деб аталади (168-расм А6 қаралсин).
Баъзан қўзоқ бўғинли бўлиши мумкин (168-расм А4 га
қаралсин). Бу хилдаги мевалар
бутгулдошлар оиласининг
вакилларига хосдир.
Р е з а в о р ёки ю м ш о қ меваларда барглар сони ҳам
ҳар хил. Кўп уйли ва кўп уруғлидир. Баъзан битта уруг
мумкин (узум, помидор, бақлажон ва бошқалар).
www.ziyouz.com kutubxonasi
Г е с п е р и д и й (гол. г е е с т — мевасиз; юнон. п е р и
д и й — қопча, халта) деб айтиладиган мевалар устки тугун
чадан ҳосил бўлади ва ширали синкарп мева деб аталади.
Масалан, апельсин (168-расм, А7), мандарин ва бошқа-
лар. Апельсин тугунчаси кўпуйли, меванинг ташқи — эк
зокарпий қисми сариқ, қалин ва рангдор пўстли, унда эфир
мойи безлари бор. Ўрта қисми ғовак,
ички мезокарпий
қисми этдор оқ рангда, серсув бўлиб, истеъмол қилинади.
Ширали серсув меваларга тропик ўрмонларда ўсувчи ба
нан меваси мисол бўла олади. Уларнинг меваси остки ту
гунчадан ривожланади.
О л м а — содда синкарп мева. Бу хилдаги мевалар раъ-
ногулдошлар оиласининг олмагуллар кенжа оиласига ки
радиган ўсимликларнинг мевасидир (масалан, олма, беҳи,
нок). Бундай мева остки синкарп
тугунчаси гул найчаси-
инг туташишидан ҳосил бўлади. Кўндалангига кесилган
олма меваси бешта бируйли ва бируруғли бўлиб кўринади
(170-расм, 1). Буларда мева
барглар бир-бири билан ту-
ташмагани учун баъзи олимлар олма шаклидаги мевани
апокарп меваларга киритганлар. Пекин, уларнинг мева ёни
ташқи этдор ва тоғайсимон ёки пардасимон ички қисм-
дан ташкил топган ташқи этдор қисмининг асосидан бир-
бири билан қўшилиб, жуда ўсиб
кетган косачабарг, тож
барг ва мевабаргчалар ҳосил бўлади. Ички қисм ташқи
/
2
Do'stlaringiz bilan baham: