115
-раем.
Қўнғирбош.
www.ziyouz.com kutubxonasi
116
-расм.
Газакўтнинг илдиз
бачкилари билан кўпайиши.
Қ аламча, ўсим лю
турига қараб, бир нечг
кун (тол, терак, чакан-
да), бир неча ҳафта ёю-
бир неча ойдан кейиғ
илдиз олади. Қаламча-
ларда янги новдалар
қўлтиқ куртакларида
ъ
чиқади, қўшимча кур
таклар ҳосил бўлмайди.
Қаламчалар новдадаь
(тол, терак, смородина
чаканда, ток ва бошқа-
лар) баргдан (масалан
бегония) ёки илдизпоя-
дан (қоқи, малина) ибо
рат бўлиши мумкин
Баъзи ўсимликлар (тол
терак) жуда ҳам осонли*
билан илдиз чиқаради.
аммо, айрим ўсимлик-
лар (масалан, чаканда.
атиргул) қийинчилик
билан илдиз чиқаради
Шунинг учун ҳам бун
дай ў си м ли к л ар н и н
1
қаламчалари гетероаук-
син деган модда эритма-
сида (12—24 соат) ушла-
ниб, уларнинг илдиз
олишлари тезлаштири-
лади.
Қ и ш л о қ хўжалик
амалиётида жуда кўг
мевали ва манзарали
ўсим ли клар (дарахт,
бута ва ўтчил ўсимлик-
лар) қаламчалар восита
сида кўпайтирилади. Б>
усул билан олинган
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўсимлик, уруғдан кўпайтирилган ўсимликка нисбатан тез
ҳосилга кириб, нав хусусиятлари тўлиқ сақланади.
Пархиш усули билан кўпайтириш. Бунда ўсимлик шох
лари ёки новдалари (ток, самбитгул) ёйсимон қилиб ерга
эгилади ва новдасининг учи ердан чиқиб турадиган қилиб
тупроққа кўмилади. Бир қанча вақтдан кейин новданинг
ерга кўмилган куртакларидан қўшимча илдизлар ҳосил
бўлади. Келгуси баҳор ёки кузда илдиз чиқарган пархиш-
ларни бошқа жойга кўчириб ўтказиш мумкин.
Пайванд қилиш усули билан ўсимликларни кўпайтириш.
Қийинчилик билан илдиз чиқарадиган, қаламча ва пар
хиш йўли билан кўпаймайдиган, уруғлардан кўпайганда
эса мураккаб гибрид бўлганлиги учун айниб кетадиган,
она ўсимлик навини бермайдиган мева дарахтлари пай
ванд қилиб кўпайтирилади. Баъзан пайванд дарахтларнинг
шохлари синиб, яланғоч бўлиб қолган жойларни тўлди-
риш ёки пастки қисми қисман зарарланган дарахтни сақ-
лаб қолиш мақсадида қилинади.
Пайванд пайвандланаётган ўсимликнинг нав хусусия
тини мустаҳкамлаш ва сақлаш, хўжалик кўрсаткичлари паст
навларни сифатли, совуққа, зараркунанда ва касалликларга
чидамли навлар билан алмаштириш, гуллаши ва мева ту-
гишини тезлаштириш мақсадларида қўлланилади.
Пайванд деб бир ўсимликка иккинчи ўсимлик қалам-
часи ёки куртагини улашга айтилади. Пайванд қилинади-
ган ўсимлик пайвандтаг, уланадигани пайвандуст деб ата
лади. Бу усул қишлоқ хўжалигида, айниқса мевачиликда
энг кўп қўлланилади.
Пайванднинг икки усули (куртак пайванд ва қаламча
пайванд)дан кўп фойдаланилади.
Куртак пайванд ёки окулировка (лот. о к у л ус — кўз)
июнь ўрталаридан сентябрь ўрталаригача ўтказилади. Кур
так пайванд учун кўпинча ёз охирида тиним даврида
бўлган, ўша йили ҳосил бўлган ва келгуси йилда ўсадиган
куртаклар, ҳосилга кирган ҳамда нав хусусияти яхши бўлган
новдалардан олинади. Куртак пайванд қилишдан 3—4 кун
олдин кўчатзор суғорилади. Пайвандтаг илдиз бўғзидан
15—20 см (атиргул) ёки бир метргача (тут) барча ён шох
лар олиб ташланади. Пайвандтаг пўстлоғи ёғочлик қис-
мигача 3 см узунликда “Т” шаклида пайванд пичоғи би-
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |