Аналитик қисм



Download 0,55 Mb.
bet4/8
Sana18.04.2020
Hajmi0,55 Mb.
#45777
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5219790749737944346


2. Технологик қисм
2.1. Карбамид олишда ишлатиладиган хом ашёлар ва уларга қўйиладиган талаблар
Карбамид олишда ишлатиладиган хом ашёлар газ ҳолидаги карбонат ангидрид (СО2) ва суюқ холдаги аммиак (NH3) маълумотлар келтириб ўтамиз.

Аммиак одатдаги шароитда ўзигахос ўткир ҳидга эга бўлган, рангсиз газ бўлиб, ҳаводан 1,7 марта енгил. Босим оширилганда ёки совутилганда у осонгина рангсиз суюқликка айланади.1 литр NH3 н.ш да 0,76 грамм келади.
Суюқ аммиак –ўзига хос ўткир хидли рангсиз суюқлик, кимѐвий формуласи NH3, молекуляр вазни 17га тенг. Атмосфера босимида -330С температурада қайнайди, зичлиги 681кг3 га тенг. Суюқ аммиак сифатига бўлган талаблар Давлат стандарти ГОСТи (6221-90) билан белгиланади.
1-жадвал

Аммиакнинг кўрстакичлари




Меёрланадиган моддалар таркиби.


Сифатмаркалариучунмеѐрлар.


А.

Аммиак вазни, % хисобида.

А

Ак

В

99,9

99,6

99,6



Б.


Сув вазни, % хисобида

-

0,2-0,4

0,2-0,4




В.

Ёғ вазни кг/дм3 кўп эмас


2,0

2.0

8,0

Г.

Темир вазни мг/дм3-дан кўп эмас.


1,0

1,0

2.0



Газсимон аммиак, суюқ аммиак буғланганда ҳосил бўлади. Нормал шароитдаги зичлиги 0,7г/м3 га тенг. Сувда жуда яхши эрийди. Ҳаво билан аралашувида ёнади ва кўк рангли олов ҳосил килади.
Аммиак шиллиқ пардаларга, нафас олиш йўлларини ва кўзларни пардаларига зарарли таъсир кўрсатади. Ҳаёт учун ўта хафли миқдори 350-700мг/м3, суюқ аммиак таъсирида тери куяди. Ишлаб чикариш хоналари ва ишчи хона хавосида охирги даражагача мумкин бўлган концентрация 20 мг/м3га тенг, саноат корхоналари худудида эса 7мг/м3га тенг. Ҳаво билан аралашмада портлаш чегараси 15-28% ни ташкил этади.
Аммиак кимёвий жиҳатдан анча актив бирикмадир. Реакцияларда қайтарувчи хоссаларини намоён қилади. NH3 кислородда оқиш ялтироқ аланга бериб ёнади. Бунда сув ва эркин азот ҳосил бўлади.

4NH3 +3О2 =6H2О+2N2 (3.1)
Бошқа шароитда аммиакнинг оксидланиши давом этиб, азот оксидлари ҳосил бўлиши мумкин.

Аммиакнинг сувдаги эритмаси ишқорий реакцияга эга, бу ҳолда гидрооксил ОН- ионлари борлигидан далолат беради. Аммиак молекулаларининг бир қисми сувнинг Н+ ионлари билан бирикиб, туз таркибига кирадиган NH4+ ҳосил қилади.


NH3+
+ОН- = NH4
ОH (3.2)


NH3 +НОН = NH4++ОH (3.4)
Шундай қилиб NH3 эритмасида бир вақтнинг ўзида NH3
молекулалари, NH4+ва ОН- ионлари, NH4ОН молекулалари мавжуд бўлади.
Аммиакнинг муҳим кимёвий хоссаси, унинг кислоталар билан таъсирлашиб, аммоний тузларини ҳосил қилишидир. Бунда NH3 молекуласига кислотанинг Н+ бирикиб, туз таркибига кирадиган NH4+ хосил қилади:
NH3 +НСl=NH4Cl (3.5) NH3 + Н3PО4 =NH4H2PO4 (3.6)

Аммиак синтезини амалга ошириш реакциясииссиклик ажралиши билан боради.
N2+ 3H2 = 2NH3+ Q (3.7)
Ле-Шетелье принципига асосан маҳсулотни чикиши босимини ортиши ва температурани пасайишига боғликдир.


Аммоний тузлари сувда осон эриб, ионларга батамом ажралади. NH3 ва аммоний тузларидан кенг миқёсда ишлатилади. Суюқ аммиакдан совутиш мақсадида совитувчи реагент сифатида, сунъий музтайёрлашда ишлатилади. Саноатда аммиак асосан азот ва водороддан синтез қилиш йўли билан олинади. Бунда азот суюқ хаводан, водород метанни конверсия қилиш натижасида олинади. Карбонат ангидрид гази (СО2) – ҳидсиз, рангсиз, хаводан 1,5 марта оғир, оч қимтир таъмга эга газ бўлиб, буни бир идишдан иккинчи идишга қуйиш мумкин. Қуйидаги таркиб билан АМ-76 цехидан карбамид ишлаб чиқариш учун берилади.

СО2 нинг хажмий улуши қуруқ таркибда–98,0% дан кам эмас;



олтингугурт (водород билан аралашмаси) 1мг/дм3 дан кўп эмас; ёнувчанлиги 0,005% дан кўп эмас;

кислород 0,3% дан кўп эмас;


МЭА (қоришма) –15,0мг/дм3 дан кўп эмас;
Харорати 450С дан ортиқ эмас;
Босими – 4/8 кПа;
Карбамид формальдегид смола(КФС) маркаси ТУ–113-03-469-80;
Карбамид масса улуши 20 / 24%;
Формалъдегид масса улуши 54-60% дан ортиқ эмас;
Углерод (IV)оксиди–бўғувчи газ, нафас олишни қийинлаштиради. У пўлат баллонларда сақланади ва ташилади. У жуда кўп мақсадларда ишлатилади. Баллоннинг жумраги очилганда, суюқ СО2 буғланади, натижада бир қисми қуруқ музга айланади. Қаттиқ СО2 қуруқ муз дейилади. Хона хароратида бир ҳажм сувда таҳминан бир ҳажм СО2 эрийди. Бунда карбонат кислота хосил бўлиб, жараён қайтарилади.

H2O+CO2H2CO3 (3.8)
Бунда мувозанат ўнг томонга силжиган, яъни жуда хам эриган CO2 кислотага айланади. Углерод (IV)оксиди кислотали оксидларнинг барча хоссаларини намоён қилади.


    1. Карбамид ишлаб чиқаришнинг технологик ёзуви


Карбамид ишлаб чиқаришнинг ёпик сиклли технологик схемаси. Суюқланмани икки босқичли дистилляцияси ва суюқлик рециклли карбамид синтези технологик схемасининг вариантларидан бирини кўриб чиқамиз


2.1.1расм Суюқлик рециклида карбамид ишлаб чиқариш схемаси (синтез ва суюқланиш дистилляцияси).

1 - СО2 учун тўрт босқичли компрессор; 2 – суюқ аммиак танкери; 3 – аммиак учун плунжерли насос; 4 – 1-босқич конденсатори; 5 – синтез колоннаси; 6 – аралаштиргич; 7 – плунжерли наос; 8 – ювувчи колонна; 9 – ректификация колоннаси (1-босқичи); 11 – 1-босқич сепаратори; 12 – ректификация колоннаси (2-босқич); 13 – 2-босқич иситгичи; 14 – 2-босқич сепаратори; 15 – вакуум-буғлатгич; 16 – карбамид эритмаси учун йиғгич; 17 – мой ажратгич; 18 – марказдан қочма насос; 19 – конденсатор; 20 – вакуум-насос; 21 – 2-босқич конденсатори; 22 – резервуар; 23 – марказдан қочма насос; 24 – абсорбер; 25 – аммоний карбонат тузлари эритмаси учун йиғгич; 26 – десорбер; 27 – совутгич; 28 – иссиқлик алмаштиргич; 29 – марказдан қочма насослар.


Механик қўшимчалар, водород сульфид, олтингугуртли органик бирикмалардан тозаланган ва қуритилган газ ҳолатидаги карбонат ангидрид СО2 тўрт босқичли компрессор (1) ёрдамида 20 МПа босимда ва 95-100ОС да аралаштиргич 6 га юборилади (агар зарурат бўлса, босқичлардан бирида СО2 водород қўшимчасидан тозаланади). Аралаштиргичга 20 МПа босим остида плунжерли насос 3 ёрдамида суюқ аммиак (t90ОС), плунжерли насос 7 ёрдамида аммоний карбонат тузларининг эритмаси (t90ОС) юборилади. Бу компонентларни аралаштириш натижасида 175ОС хароратда аммоний карбамат ҳосил бўла бошлайди. Сўнгра реакцион аралашма (моляр нисбати – NH3:СО22О қ (3,84,5):1:(0,50,8) синтез колоннаси 5 га юборилади. Синтез колоннасида 185ОС харорат ва 20 МПа босимда аммоний карбамат ҳосил бўлиши ва карбамидгача парчаланиши амалга оширилади.

Суюқланма тўқнашадиган ички қисми хромникельмолибденли пўлат Х17Н16М3Т ёки титан қоплама билан ҳимояланган бўлади. Кўпқатламли юқори босим (25-30 МПа) га чидамли корпус қисми углеродли пўлатдан тайёрланади. Коррозияга бардошли титандан тайёрланган ички ҳимоя қисми синтез хароратини 200ОС гача етказиш имкониятини яратади. Ички қатлам ҳолатини назорат қилишучун колонна корпусида тешикчалар бўлиб, у умумий коллекторга боғланади. Реакцияга киришувчи масса колоннага остидаги штуцердан киради ва юқоридаги ясси қопқоқдаги штуцер томон аста силжиб боради. Суюқланмани тўлароқ аралаштириш учун колоннанинг қуйироқ қисмида панжарали тўсқичлар ўрнатилган. Қуввати (маҳсулдорлиги) 1250 тҒсутка (450 минг тҒйил) бўлган агрегатнинг ўлчамлари: диаметри 2-2,5 м, баландлиги 30-35 м (ҳажми 160 м3 гача) бўлади.

Колоннада ҳосил бўлган 30-31% ли карбамид, 21-22% ли аммоний карбамат, 33-34% ли ортиқча аммиак ва 16-17% сувдан иборат синтез суюқланмаси икки босқичли дистилляцияга юборилади. Ҳар бир дистилляция агрегатининг босқичи учта жиҳоздан иборат: ректификация колонналари, иситгичлар ва сепараторлар (3.6 – расм). Колоннадан чиқаётган карбамид суюқланмасининг босими 20 МПа дан 1,8-2,0 МПа гача пасаяди ва дистилляция агрегати 1-босқич ректификация колоннасининг юқорисига тушади. Бу ерда 120-125ОС хароратда ундан аммиак газ фазага ўтади. Сўнгра иссиқлик алмаштиргич 10 да аммоний карбамат суюқланмаси парчаланиши учун 158-162ОС гача қиздирилади. Ҳосил бўлган буғ-газ аралашмаси сепаратор 11 да ажратилади. Газ фаза ректификация колоннаси 9 остига қайтарилади. Суюқ фаза эса босими 0,25-0,4 МПа гача пасайтирилиб, дистилляциянинг 2-босқичига юборилади.

Ректификация колоннаси 9 дан чиқадиган газ фаза (75-76% NH3, 21-22% СО2 ва 3% атрофида Н2О) ювувчи колонна 8 остига юборилади. Бу ерда буғ ёрдамида иситилувчи иситгич ёрдамида 92-96ОС харорат ушлаб турилади. Бу ерга дистилляциянинг 2-босқичидан аммоний карбонат тузларининг эритмаси юборилади. Ювувчи колоннада СО2 нинг асосий миқдори ювилади ва 38-45% NH3, 30-37% СО2, 22-27% Н2О таркибли конденсат ҳосил бўлади. Бу эритма насос 7 ёрдамида сиқилади ва 20 МПа босимда аралаштиргич 6 га юборилади.

Газ ҳолатидаги аммиак 45-50ОС хароратда колонна 8 нинг тўлдиргичли юқори қисмида СО2 дан тамомила ажратилади. У концентрланган аммиак (93-96% NH3) билан ювиб турилади ва конденсатор 4 га юборилади. У ерда сиқилади ва танкер 2 орқали циклга қайтарилади.

Конденсацияланмаган газлар (асосан Н2, N2, О2) абсорбция системасида аммиак гази қолдиғидан тозаланиб, атмосфера босимигача пасайтирилади ва атмосферага чиқариб юборилади.

Дистилляциянинг 2-босқичига тушган эритма 55-61% карбамид, 4-5 % аммоний карбамат, 6-7% ортиқча аммиак ва 28-35% сувдан иборат бўлади. Бу босқичда ҳам дистилляция жараёни худди 1-босқичдаги каби амалга оширилади, яъни эритма даставвал ректификация колоннаси 12 дан ўтади. Бунда эритма аммиакнинг буғланиши ва аммоний карбаматнинг парчаланиши туфайли 110ОС га қадар совийди. Сўнгра у иситгич 13 да 140-142ОС гача исийди ва сепаратор 14 га тушади. Сепараторда газ ва суюқ фазалар ажратилади.

Дистилляциянинг 2-босқичида аммоний карбамат парчаланиши ҳамда аммиак ва карбонат ангидрид ҳайдалиши тугалланади. Бунда қолган 70-72% карбамид сепаратор 14 дан дроселланади (босими туширилади) ва вакуум-буғлатгич 15 га тушади. Бу ерда 40 КПа босимда ва буғлатиш натижасида харорат 90ОС гача пасайиб, суюқланма концентрацияси 74-76% га етади. Сўнгра ҳосил қилинган эритма йиғгич 16 ва мой ажратгич 17 орқали ўтиб, тайёр маҳсулот олиш бўлинмасига юборилади.

Ректификация колоннаси 12 дан чиқаётган 55-56% NH3, 24-25% СО2 ва 20-21% Н2О таркибли газ фаза конденсатор 21 га юборилади. Конденсаторда (40ОС) ҳосил бўлган аммоний карбонат тузларининг кучсиз эритмаси (33-50% NH3, 10-16% СО2 ва 35-55% Н2О) резервуар 22 орқали насос 23 ёрдамида ювувчи колонна 8 га юборилади. Конденсатор 21 дан чиқадиган газ фаза ва бошқа (таркибида NH3 ва СО2 бўлган) газлар абсорбер 24 га юборилади. Абсорбердан эса инерт ҳолатидаги газлар атмосферага чиқиб кетади. Абсорбер 24 да ҳосил бўлган аммоний карбонат тузларининг эритмаси иссиқлик алмаштиргич 28 да 90-95ОС гача иситилади ва десорбер 26 га юборилади. Бу ерда 0,3-0,4 МПа босим ва 135-145ОС хароратда қиздирилган буғ ёрдамида бу бирикмани NH3, СО2 ва Н2О га тўла ажратилади. Газ ҳолатидаги NH3 ва СО2 сув буғлари билан биргаликда конденсаторнинг 2-босқичи 21 га юборилади. Қолган сув эса оқавага кетади.



Келтирилган схеманинг салбий томони шундаки, унда аммоний карбаматнинг карбамидга конверсия даражаси унчалик юқори эмас (62-65%), регенерация системаси эса мураккаб, синтез иссиқлигидан самарали фойдаланиш қийинроқдир. Шунинг учун ҳозирги пайтда кенг миқёсдаги такомиллашган жараёнлар қўлланила бошланди. Уларни стриппинг жараёнлар (инглизча stripping – ҳайдаш, структурани бузиш) деб аталади. Бу усул жараёнда таъсирлашмаган NH3 ва СО2 ларнинг кўп қисмини синтез босимида ҳайдаш ва конденсациялашга асосланган бўлиб, ишлаб чиқариш схемасини қисқартириш, синтез қисмга қайтаётган сувни камайтириш ва конденсация иссиқлигидан самарали фойдаланиш имкониятини яратади. Бу жараёнларда суюқланма дистилляцияси қарама-қарши оқимдаги карбонат ангидрид ва аммиак билан амалга оширилади. Бу эса суюқланма дистилляциясини пастроқ хароратда олиб боришга ва карбамиднинг гидролизланишига барҳам берилишига олиб келади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish