Сиптомни (оғриқни) батафсил аниқлаш
Оғриқ соҳаси. Оғриқ қаерда жойлашган? Қаерга тарқалади?
Оғриқ қандай. Нимани эслатади?
Кучи. Оғриқ кучлими?
Оғриқ бошланган вақти. Қачон бошланди (бошланаяпти)? Қанча давом этади? Қанчада такрорланади?
Оғриқ пайдо бўлиши, атроф муҳит шароитлари, руҳий реакциялар ва бошқа сабабларни инобатга олган ҳолда.
Оғриқни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи омиллар.
Бир вақтда содир бўладиган ҳолатлар.
Бошқа симптомларни ҳам шундай қилиб ёзиб чиқасиз. Касаллик белгиларини шундай қилиб ёзиш уни аниқлашда ва дифференциал ташҳис ўтказишда асосий ўрин тутади.
Клиник фикр юритиш. Касаллик белгилари ҳақида суриштириб бўлгач, патологик жараёнда қайси тизим ва аъзолар қатнашаётганини аналитик йўл билан аниқлаш керак бўлади. Мисол учун, оёқдаги оғриқ қон томир, таянч ҳаракат ёки асаб тизими зарарланишининг натижаси бўлиши мумкин. Тўпиқлардаги шиш вена томирлари ҳам зарарланганлигини кўрсатади. Бўғимлардаги оғриқ суяк-мушак тизими зарарланганини, белдан тизза ортига “отиладиган” оғриқ эса, орқа мия шоҳларининг сиқилиб қолганлигини кўрсатади. Етишмаётган маълумотларни аниқлаш учун “Орган ва тизимларни таърифлаш” бўлимидаги маълумотлардан фойдаланинг. Шундай қилиб, таҳмин қилинаётган ташҳис учун сиз тегишли ва тегишли бўлмаган далиллар олишингиз мумкин.
Очиқ саволлар. Аниқ маълумотлар олиш учун очиқ саволлар ўринлидир. Уларни тузишда қуйидаги принципларга асосланилади. Очиқ саволлар кўрилаётган симптомларни аниқлаштириш мақсадида, мисол учун, қуйидаги кетма-кетликда тузилган саволлар: “Тўш ортидаги оғриқ нимани эслатди? Қаерингизда сездингиз? Кўрсатинг. Фақат шу ерингиз оғридими ёки бошқа сохаларга ҳам тарқадими? ... қайси бармоқларга?” мантиққа тўғри келади.
Очиқ саволлар йўналтирувчи бўлиши керак эмас. Агар бемор сиз берган “Ичингиз сақичсимон келдими?” деган саволингизга тасдиқлайдиган қилиб жавоб берса, бемор сақичсимон ахлат хақида тўғри тушунчага эга эканлигига сизда шубҳа туғилиши мумкин. Мисол учун, саволни “Ахлатингизни ранги қанақа?” деб тузиш маъқулроқ бўлади. “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб берадиган саволларни имкон қадар берманг. Мисол учун, “Зинадан чиққанингизда ҳансирайсизми” деган саволга нисбатан, “Нечта зинага чиққанингиздан кейин ҳансирай бошлайсиз?” деб сўраганингиз афсалроқ бўлади. Баъзида бемор касаллик белгиларини бошқалар ёрдамисиз изоҳлаб бера олмайди. Бундай ҳолларда беморга бир нечта жавобли савол тавсия қилинг: “Бу оғриқ сиқувчи, ачиштирувчи, тарқоқ, ўткирми?”. Барча очиқ саволлар камида 2 та жавобни кўзда тутиши мумкин (“Йўталингиз қуруқми ёки балғам кўчаяптими?”).
Бирданига бир нечта савол берманг. Мисол учун, “Сиз плеврит, сил, астма, бронхит ёки зотилжам билан оғрияпсизми?”, беморни бесарамжон қилади ва у нотўғри жавоб беради.
Бемор билан у тушунадиган тилда гаплашинг. Сиз бемор-медикдан диспноэ ҳақида сўрашингиз мумкин, лекин бошқа вақт “хансираш” иборасини ишлатиш керак. Энг яхшиси, бемор ишлатадиган ибораларни тўғри талқин қилиб олиб, улардан фойдаланинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |