Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан ва маданият режа


Амир Темур барпо этган боғлар



Download 35,8 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi35,8 Kb.
#30604
1   2   3   4
Bog'liq
Амир Темур ва темурийлар даврида илм

Амир Темур барпо этган боғлар

Амир Темур Самарқанд атрофида бунѐд эттирган боғлар саноғи турли манбаларда турлича: бир ўринда 7та, бошқа жойда 12-та, деб келтирилади. Мутахассислар кейинчалик аниқлашларича, уларнинг сони 14 та бўлиб, қўйидагича аталган ва кўриниш касб этган:


1. БОҒИ ШАМОЛ. Бу боғ 1397 йили бино қилинган. Шарафуддин Али Яздийнинг қайд этишича, бу манзил илгаридан сўлим бир жой экан. Яздий ѐзади: «Ҳазрати Соҳибқирон обод Самарқанднинг шимолий томонидан барпо этгани «Боғи Шамол» номи билан машҳур боққа кўчиб ўтиб, жаҳон аҳли сиғгудек ўлкан саропарда (шоҳона чодир) қурдирди.
2. БОҒИ БИҲИШТ. Самарқанднинг ғарбий тарафида малика Туман оғо шарафига 1378 йилда бино қилинган. Бу боғ Боғи Шамолнинг жануби-ғарбида жойлашган. Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»да ѐзишича, боғдаги сарой атрофини сув билан тўлдирилган чуқур хандак ўраган бўлиб, бир неча кўприк сарой билан боғни ўзаро боғлаб турган. Ғоят кўркам сарой оқ мармардан тикланган.
3. БОҒИ БАЛАНД. У шаҳарнинг шимолидаги Чўпонота тепалиги ѐнбағрида барпо этилган. Боғ Амир Темурнинг энг гўзал оромгоҳларидан бўлиб, уни яратишда Эрон, Ироқ, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан келтирилган уста меъморлар қатнашганлар.
Боғдаги Табриз мармари билан тикланган сарой биноси учта хонадан иборат бўлиб, унда қимматбаҳо буюмлар, нодир санъат асарлари сақланган. Бу боғ Соҳибқироннинг суюкли набираси, Мироншоҳнинг қизи Оқабегимга атаб қурдирилган. Самарқанд шимолидаги баландликда барпо этилгани сабабли Боғи баланд номини олган. Ҳозиргача ҳам ушбу ном билан аталган бу манзил ўзининг тўкин анжирзорлари билан машҳур.
4.БОҒИ ДИЛКУШО. Самарқанд шарқидаги боғ. Шаҳардан тахминан
олти километр масофада, Панжакент йўлининг ўнг томонида бўлган.
Шаруфиддин Али Яздийнинг ѐзишича, Боғи Дилкушони бино қилиш
давомида олдиндан мавжуд бўлган ўн иккита боғ бирлаштирилиб мукаммаллаштирилган. Боғ қурилиши 1396 йилда бошланган. Боғда гумбаз шаклида тикланган қаср бўлиб, унинг уч томонидан миноралар юксалиб турган. 1398 йил баҳорида – Ҳинд юриши арафасида шу янги боғда Амир Темур мислсиз тантаналар ўтказиб, Амир Ҳизрҳўжанинг қизи Тўқолхонимга уйланган ва боғдаги қасрни ѐш маликага атаган.
5. БОҒИ ЧИНОР. Самарқанд жанубида Дарғом ариғи ѐқасида бино этилган. У ерда чинорлар ҳаддан зиѐд кўп бўлгани сабабли «Боғи Чинор» деб аталган.
6. БОҒИ ЗОҒОН. Самарқанднинг шарқий томонида, шаҳардан тахминан 20 километр масофада Кўчан Хиѐбон, яъни Самарқанднинг Хиѐбон мавзесига олиб борадиган йўл устида – «Самария» муаллифи ѐзганидек, «Шовдор туманининг шимол томонида» бўлган. Бу боғ ўрнида бугун Боғизағон қишлоғи мавжуд.
7. БОҒИ НАВ Самарқанд жанубидаги Лолазор қишлоғи яқинида 1404 йили барпо этилган. Боғ Амир Темурнинг барча оромгоҳлари каби тўртбурчак шаклида бўлиб, баланд девор билан ўралган. Боғнинг ҳар бурчагида миноралар тикланган, ўртасида гумбазнамо қаср қурилган, унинг олдида катта ҳовуз ҳам бўлган. Қаср хоналари қимматбаҳо буюмлар билан безатилган. Шарафиддин Али Яздийнинг ѐзишича, Боғи Нав билан Боғи Дилкушо ҳар томони бир ярим минг газ, яъни томонлари мингга минг метрлик кўринишда бўлган. Клавихо ўз саѐхатномасида Боғи Нав ҳақида дейди: «Бу бино биз аввал кўрган биноларга қараганда анча катта бўлиб, олтин ва ложувард билан зийнатланган. Бу боғ ва саройлар шаҳардан ташқарида бўлиб, мазкур боғ Боғи Нав деб аталади».
8. БОҒИ ЖАҲОННАМО. Бу боғ Самарқанд жанубидаги Тахти Қорача давонига яқин, шаҳардан 24-25 чақирим узоқдаги Қоратепа қишлоғида бино қилинган. Боғнинг ѐнида катта қалъа ҳам бўлган. Боғ ва қалъа Амир Темурнинг ҳарбий юришлари арафасида ва жангдан қайтишида ҳордиқ оладиган маскани ҳисобланган.
9. БУЛБОҒ. Самарқанднинг жанубий томонида, Тахти Қорача давони яқинидаги боғ. Оромгоҳ ўртасида қаср жойлашган ва унинг ѐнидан тоғдан тушган жилға оққан. Шарафиддин Али Яздийнинг маълумотига кўра, боғ 1388 йилда барпо қилинган.
10. БОҒИ БЎЛДУ. Самарқанд шарқидаги маскан. Бобур Мирзо ѐзадики: («Темурбек») Самарқанднинг шарқида икки боғ солибтур, бириким йироқроғи, Боғу Бўлдудур, ѐвуқроғи (яқинроғи) «Боғи Дилкушо»дир».
11. БОҒИ НАҚШИ ЖАҲОН. Чўпонота тепалигининг жанубий
этакларида бунѐд этилган. Айрим тадқиқотчилар Боғи Нақши Жаҳон Амир
Темур қурдирган дастлабки боғларнинг бири, деб ҳисоблайдилар. «Нақши
Жаҳон» сўзи «дунѐ безаги» маъносини билдиради. Мирзо Бобур ѐзади:
«(Темурбек) яна Пуштаи Кўхак домонасида, Конигилнинг қора суйининг
устидаким, бу суйни Оби Раҳмат дерлар, бир боғ бузулиб эрди».
12. БОҒИ ДАВЛАТОБОД. Самарқанд жанубида, Термиз йўлининг
ѐқасида, Боғи Дилкушо билан Боғи Жаҳоннамо оралиғида барпо этилган
боғ. Темурийлар даврига оид вақф хужжатларига кўра, боғ Дарғом ариғи
яқинида бўлган.
13. БОҒЧА. Самарқанд шаҳрининг ичида, амирзода Муҳаммад Султон мадрасаси ва даҳмаси (бу ер Гўримир деб аталади) ѐнида барпо
этилган кичик боғ.
14. БОҒИ МАЙДОН. Самарқанд шимолида, Афросиѐб билан Чўпонота тепаликлари оралиғида барпо этилган боғ.
Темур бор қўшини билан 1401 йилда Кавказни эгаллагач, орадан икки йил ўтиб, бу ерда янги Байлакон шаҳри қад кўтарди. Шаҳар ичида сарой, майдон чорсу бозор ва дўконлар ҳамда ҳаммомлар, кўпдан-кўп турар жойлар ва чаманзорлар барпо этилади. Атроф баланд ва қалин девор, чуқур ва кенг ҳандак билан ўраб олинади. Тўрт бурчагида минорлар қад кўтарган бу қалъа деворининг айланами Самарқанднинг шаръий 2400 газига, баландлиги 15, қалинлиги 11, девор ташқарисидан қазилган ҳандакнинг кенглиги 14 ва чуқурлиги 20 газга тенг эди. Девор бўйлаб шаҳар ичкарисида қалъа соқчилари ва дарвозабонлар учун уй-жойлар, қўрғонга олиб чиқадиган кўтарама йўл ва қамал вақтида тошлар ирғитиш учун махсус майдончалар барпо этилади. Шаҳар қурилиб битказилгач, амир Баҳромшоҳ Ислом унинг ҳокими ва қалъа қутволи этиб тайинланади.
Шубҳасиз, Темур бошлаб берган бунѐдкорлик анъанага айланиб, бундай ишлар ворислари томонидан давом эттирилади. Темурий шаҳзодалардан тортиб нуфузли амирлару вазирлар, вилоят ва улус ҳокимлари ўз шахсий мулк ва маблағларининг каттагина қисмини марказий шаҳар ва уларнинг теварак-атрофида шоҳона кўшку саройлар қуришдан ташқари, ҳайрия ишларига-масжиду мадрасалар, хонакоҳу шифохона-лар, ҳаммому бозор расталари, работу карвонсаройлар, сув иншоотларию боғ-роғлар ва бўстонлар барпо этишга сарф қиладилар. Айниқса улар эътиқод, илм ва маърифат масканлари-масжидлар ва мадрасалар, шифохона ва хонакоҳларнинг сарфу харажати учун катта-катта экин ерлари, тегирмон, обжувоз, мойжувоз ва дўконлар каби қўзғалмас мулкларни вақф қилиб, мударрис олимлару толиби илмлар, зоҳидлар ва обид машойихларга маошлар белгилайдилар.
Темур фақат ватани Моварауннахрдагина эмас, балки Хуросон, Эрон, Кавказ ва бошқа вилоятларда ҳам бир қанча йирик ирригация ишларини амалга оширди. Соҳибқирон Фармони билан Мурғоб воҳасида қаздирилган қатор суғориш каналлари, Қобул яқинидаги Жўйинан даҳасининг Бодон анҳори ѐки Кавказнинг «Бойлакон» мавзесидаги Барлос ариқлари шулар жумласидандир. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, 1381 йилда Хуросон фатҳ этилгач, Темур Мурғоб дарѐсидан каналлар қазиб чиқариб, Марв воҳасини обод қилиш тўғрисида фармон беради. Саркардалар ва давлат маъмурларининг ҳар бири алоҳида-алоҳида канал қазишга бошчилик қиладилар. XV аср муаллифи Хофизи Абру бу каналлардан 20 тасини: Дилкушо, Ганчравон, Ганчхона, Умар Тобон, Шайх Абу Саъд, Шайх Али Баҳодир, Душоҳ Жондор, Гулбоғон, Ҳасан Жондор. Бу Алоуддин Иноқ, Саҳдак, Пурдор, Алималик, Оқ Буғо, Давлатшоҳ бахши, Сунжак, Манглихожа, Кебекчи юртчи, Қутлуғхотун каби номларини бирма-бир қайд этади.
1401 йилда Кавказда Байлақон мавзеида Темур фармони билан Аракс дарѐсидан чиқарилган Барлос канали замонасининг йирик суғориш иншоотларидан бири сифатида диққатга сазовордир. Унинг узунлиги 10 фарсах (60-70 км), кенглиги 10 газ (10 м) ва чуқурлиги 4 газ (4 м) га тенг бўлган. Канал бўйлаб кемалар бемалол қатнай олган. Хофизи Абру бу қурилишда бош мироб-канал трассасини белгиловчи геодезист бўлиб хизмат қилган.
Самарқанд хунармандчилигида, айниқса, қоғоз тайѐрлаш алоҳида ўрин тутган. Шаҳар яқинидаги Обираҳмат ариғи соҳилида қоғоз ишлаб чиқариладиган махсус обжувоз ва корхоналар бўлган. Бу ерда эскирган бўз кийим, латта ва мос пахталардан бўтка – қоғоз хом ашѐси тайѐрланиб, варақлар қуйилган, сўнгра уларга сайқал берилган. Шу тарзда, Бобур Мирзо хотиралаганидек, «Оламда яхши қоғоз Самарқандин» чиққан, у Ўрта аср шарқи хаттотлари орасида ғоят машҳур бўлиб, бир қисми четга-«атроф ва жавонибқа» чиқарилган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



  1. Ш.А.Ахадов, Т.С.Эгамов. Амир Темур ва темурийлар даврининг интеллектуал салохияти. Самарқанд/ 2004. 94 б.

  2. Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи. Меҳнат/ 1991. 324 б.

  3. Аҳмаджон Қуранбеков. Зафарнома – Амир Темур Қўрагон. Турон фанлар академияси/ 2016. 240 б.

  4. Ҳусан Иброҳимов. Соҳибқиронни англаш. Фан ва технология/ 2014. 1028 б.

  5. http://hidoya.uz/251/makolalar/amir_temur_davrida_ilm-fan.html

  6. http://shosh.uz/amir-temur-va-temuriylar-davrida-sanat-va-madaniyat/

Download 35,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish