АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИГА
БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ЭРТАЛИГИ.
Зал байрамона безатилган. ўртада АМИР ТЕМУР портрети, атрофида эса у айтган ўгитлар ёзилган плакатлар. Болалар залга МАРШ мусиқаси остида кириб келадилар
<<УЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МАДХИЯСИ >>
Бошловчи: Ассалому алайкум азиз меҳмонлар жажжи болажонлар! Мана бугун биз бу ерга улуг Тўрон ўлкасининг тенги йўқ хукмдори сохибқирон АМИР ТЕМУР бобомизнинг таваллуд кунини нишолагани тўпландик.
БОЛА: Қилган булсак сизни безовта
Сохиқирон авф этинг бизни
Қалб қулфин очдик бир марта
Авлодларга тўйингиз куни .
«ГУЛЛА ЯШНА УЗБЕКИСТОНИМ» ашуласи.
БОШЛОВЧИ: ВАТАН Бу кандай сехрли маконки, уни деб халклар қулига қўрол олади. Уни қандай жозибаси борки, эгалари бегоналарга бергиси келмайди. Унинг қандай қуввати борки, химоясига халқлар жонларини тикадилар. Тангри таоллонинг улуғ неъмати бўлмиш хаётларини қурбон қиладилар. «ВАТАННИ СЕВМОК ИЙМОНДАНДУР». Демак душманларга қарши курашганлар энг аввало иймон учун курашгандурлар, ор-номус учун жон берганлар. Шукурлар бўлсинки, бизнинг озод яшашимиз учун жон фидо қилган иймонли боболаримиз бор. Уларни миллий озодлик учун олиб борган курашлари бизларни иймонли, эътиқодли бўлишга, буюк боболаримиз билан фахрланишга, инсонлар ўртасидаги дўстликни қадрлашга алломаларимиз рухини шод айлашга ундайди.
БОЛА: Туркни шавкатини жойлаб тиғига,
Мардона юксакка кўтарган илк бор.
Зафар қучган бобом Темур рухига,
Бугун таьзим айлайлик такрор ва такрор.
«БУ СЕНГА-ВАТАН ЖОН УЗБЕКИСТОН» ашуласи.
БОЛА: Тўқсон кун бўлса бахор,
Аммо унда бир кун бор.
Ҳамасидан гўзал кун,
Ҳаммасидан сер мазмун,
Бу кундан инсон мамнун
Бунда Темур туғилган.
БОЛА: Бу кун Темур туғилди,
Бугун севинч туғилди.
Биз ҳам севиниб шу дам,
Қиламиз бугун байрам.
«БИНАФША» рақси.
БОЛА: Пахта экиб донг таратган,
Мехнат билан бахт яратган.
Боғларингга гул ярашган,
Озод ўлкам, обод ўлкам,
Ўзбекистон, Ўзбекистон!
БОЛА: Кўркам Тошкент сенга пойтахт,
Истиқлолга тўлгин хар вақт.
Қучогинда кулгандир бахт,
Яшил шахар бағринг бахор.
Ўзбекистон, Ўзбекистон!
БОЛА: Кўхна шахар Шахрисабзинг,
Темур қурган ок саройинг.
Кетди донғи бор жахонга,
Бу хур диёр яшнамокда,
Ўзбекистон, Ўзбекистон!
«ТИНЧЛИК БУЛСИН» ашуласи
БОЛА: Байроғимзига қаранг
Яшил, оқ ва хаворанг
Мустақилликни ёқлаб
Турибди у хилпираб
БОЛА: Юлдузлар ва янги ой
Байроққа бериб чирой
Осмон узра ялтирар
Узоқлардан кўринар.
«Байроқчалар Машқи»
БОШЛОВЧИ: Мана болалар! Байроқчалар билан қувнаб ўйнадингиз. Байроқчалар ҳам тинчлик, хурлик рамзи. Темур бобомиз даврида оқ байроқлар катта ўрин эгаллаган. Ота-боболаримиз даврида энг олдинда байроқ билан юрганлар. Қаранг байроғимиз қандай чиройли. Биз байроғимизга ҳамма вақт хурмат билан боқайлик, асраб авайлайлик!
«МУНОЖААТ» куйи янграйди.
БОШЛОВЧИ: Амир Темур бобомиз довюрак лашкарбоши, йирик давлат арбоби бўлган. У Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз шахри Хужаилғор номли қишлоқда туғилган. Отасининг исми Амир Темур Баходир, онасининг исми эса Тегина бегим эди. Унинг қолдирган хикматли ўгитлари бизнинг қалбимизда абдул-абад яшайди.
БОЛА: Ўн душманга бас келади битта аскари
Қон қусиб ер тишлади мугул лашкари
Темур Маликни курсайди пахлавон Рустам
«Жиловдоринг бўлай бегим»-дер эди шу он
БОЛА: Баходир жангчи, қадим миллат улуғи
Шону - шавкатга тўлиқ Туркнинг бош хукмдори
Туркистоним амири Туронимнинг хаққони
Энг буюк мамлакатнинг буюк Сохибқирони!
БОШЛОВЧИ: Оқсаройнинг остонаси сизни қўмсагай
Кўхна Кешнинг ақробоси сизни қўмсагай
Карвон кўрган сардобаси сизни қўмсагай
Самарқандни минораси сизни қўмсагай
Темур бобо номингизни ёд этажакмиз.
Олам аро рухингизни шод этажакмиз.
Хақиқат, адолат яшар оламда
Инсофли одамлар бор экан шукур
Истиқлол қуёши балқди ўлкамда
Қаддингиз, қадрингиз тикланди мағрур!
«Узбегимсаней» ашула.
Болалар залдан <<Ўзбекистоним>>номли мусиқий фонограммада чиқибкетадилар.
ТАВАЛЛУДИГА
БАҒИШЛАНГАН
БАЙРАМ ЭРТАЛИГИ
СЦЕНАРИЯСИ
ТАВАЛЛУДИГА
БАҒИШЛАНГАН
БАЙРАМ ЭРТАЛИГИ
СЦЕНАРИЯСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |