ЎТГАНЛАРНИНГ РУХЛАРИНИ БОШҚА БЕЗОВТА ҚИЛИШМАДИ
Бу воқеалардан сўнг Сталин умрининг охиригача Темур қабрини безовта қилмади. Темурийлар тарихи бўйича Эрмитаж музейида ўтказилиши кўзда тутилган кўргазма ҳам амалга ошмади. Темур ҳақида китоб ёзишни ният қилган С.Айний ҳам бу борада ҳеч нарса ёза олмади. Кўлга киритилаётган ғалабалардан қувонган "Ўртоқ Сталин" 1943 йил ёзида Самарқанддаги Темур мақбарасига эътиборини қаратиб, унга 3-экспедицияни жўнатди. Мақбара ва унда жойлашган қабрларни таъмирлаш учун 1000 000 рубл (ўша пайтда бу пулга тахминан 500 га яқин сўнгги русумдаги машина олиш мумкин эди) маблағ ажратганлиги тўғрисида маълумотлар бор.
Р. ХИДИР0В
|
Do'stlaringiz bilan baham: |