МИРЗО УЛУҒБЕК
1394-1449
Мирзо УлуғбекШоҳруҳ Мирзонинг оиласида 1394 йил 22 мартда дунёга келди.У ёшлигидан ўткир зеҳинли, кучли хотирали, теран фикрли, қатъиятли бўлиб етишди. Астрономия илмининг билимдони Салоҳиддин Мусо ибн Маҳмуд ғозизода Румий раҳномалигида фан асосларини айниқса астраномия илмини пухта ўрганди, Самардандда Расадхона қурдирди, сайёралар сирини тадқид этиб, “Зижи кўрагоний” номида жадвал тузди. Натижада астраномия мактаби ташкил топди, бу мактаб ўша даврда “Дорул илм” академияси сифатида шуҳрат топди. Мирзо Улуғбек дунёвий илмлар билан бир қаторда туркий, форсий ва араб тилларини ҳам ўрганди, ўз фаолияти давомида меъморчиликни ривожлантиришга ҳам аҳмият берди.МирзоУлуғбек таълимотида илм инсон маънавиятининг асоси эканлиги ҳақидаги ғоя етакчи ғоя ётади. Дарҳақиқат, илм жаҳолат, хурофотнинг кушандасидир. Илм инсонни ғафлат уйқусидан уйғотади, фикрни теранлаштиради, тафаккурни ўткирлаштиради. Инсон илм-маърифат ёрдамида улуғлар даражасига етади. Улуғбек ўзи қурдирган мадраса пештоқига: «Билим олиш ҳар бир муслим ва муслиманинг бурчидир», деб ёзиб қўйилган.
Мирзо Улуғбекнинг фикрича, одоб ва ахлоқ инсон маънавияти ва маърифати камолотида катта ўрин эгаллайди. Инсонлар орасидаги ўзаро муносабат, одамгарчилик, меҳру-муҳаббат, дўстлик, биродарлик, аҳиллик асосида яшаш ва фаолият кўрсатиш ақлий-ахлоқий тарбияга кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Мирзо Улуғбек 1449 йил 27 октябрда 56 ёшида ёвузларча ўлдирилди.
Абу Али ибн Сино
ҳижрий 370-428 (милодий 980-1037)
Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино. Буюк даҳо Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Синоҳижрий 370 (милодий 980) йилда Бухоронинг Афсона, ҳозирги исфана қишлоғида туғилган. Ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ Балх шаҳридан бўлиб, Сомонийлар амири Нуҳ ибн Мансур (967—997) даврида Бухоро томонига кўчиб, Ҳурмайсан қишлоғига молия амалдори этиб тайинланади. У Афшона қишлоғида Ситора исмли қизга уйланиб икки ўғил фарзанд кўради. Ўғилларининг каттаси Ҳусайн (Ибн Сино), кенжаси Маҳмуд эди. Ҳусайн 5 ёшга киргач, Ибн Синолар оиласи пойтахт — Бухорога кўчиб келади ва уни ўқишга берадилар. 10 ёшга етар-етмас Ибн Сино Қуръон ва адаб дарсларини тўла ўзлаштиради. Айни вақтда у ҳисоб ва алжабр билан ҳам шуғулланади, араб тили ва адабиётини мукаммал эгаллайди.
У ёшлигиданоқ ўткир зеҳни ва илмга қизиқиши билан ҳаммани лол қолдирарди. Ибн Сино Ан-Нотилий қўлида тарбия олади. У астрономия, фалсафа, математика, физика, кимё, тиббиёт, мантиқ, адабиёт, минералогия ва бошқа фанлар билан шуғулланган. 10 ёшида қуръонни ёд олган, 16 ёшдаёқ атоқли табиб бўлган. У Бухоро амири Нуҳ иби Мансурни даволаб, Саройнинг бой кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ибн Сино 1002 йилда Бухородан чиқиб кетади, Урганч, Обивард, Насо, Нишопур, Журжон, Рай, Исфаҳон, Ҳамадон каби шаҳарларда бўлади. Ибн Синонинг тиб илмида юксак маҳоратга эришишида бухоролик бошқа бир табиб Абу Мансур ал-Ҳасан ибн Нуҳ ал-Қумрийнинг хизмати катта бўлди. Ибн Сино ундан табобат дарсини олиб, бу илмнинг кўп сирларини ўрганган. Қумрий бу даврда анча кексайиб қолган бўлиб, 999 йилда вафот этди.
У 1037 йилда (ҳижрий 428) 57 ёшида Ҳамадон шаҳрида вафот этади. Мутафаккирнинг турли фанларга оид 450 дан ортиқ илмий асарлар яратганлиги маълум. Бироқ бизгача Ибн Синонинг 242 та асари етиб келган. Шулардан 4 таси адабиётга, 5 таси мусиқага, ўндан ортиғи астрономияга оид асарлардир ва ҳок.
Do'stlaringiz bilan baham: |