Излаш бўйича ёрдамчи
Windows XP Professionalда излаш бўйича ёрдамчидан фойдаланилганида тасвир, мусиқий файллар, ҳужжатлар, принтерлар, компьютерлар ва одамлар каби объектларнинг ҳамма типлари бўйича излашни бажариш имконияти мавжуддир. Ўз компьютерингизда, бошқа компьютерларда (тармоққа ёки ишчи гуруҳига улаши мавжуд бўлган ҳолларда), шунингдек интернетда олиб бориш мумкин. Қидирувни анимация қилинган персонаж ёрдамидан фойдаланиб ҳам бажариш мумкин.
Кўтариб юриладиган компьютерда ишлаганда катта ўлчамли экрандан фойдаланишни хоҳлайсизми? Dualview технолгияси кўтариб юриладиган компьютерга ҳар хил экранда ҳар хил дастурни кўриш учун алоҳида монитор улаш имкон беради. масалан, битта экранда электрон почтанинг хабарларини бошқасида эса электрон жадвални кўриб чиқиш мумкин. Dualview технологияси бир нечта монитордан фойдаланиш технологиясига ўхшаш, аммо унинг учун битта видеоадаптер зарур. Ҳамма видеоадаптерлар ҳам Dualview технологиясини қўллаб-қувватламайдилар.
Windows файлларни ҳимоя қилиш
Операцион тизимдан фарқ қиладиган дастурий таъминотни ўрнатиш, айниқса агар янги дастурий таъминот операцион тизимнинг муҳим файлларини алмаштириши мумкин бўлса, маълум даражадаги маҳоратни талаб қилиши мумкин. Бунақанги ҳаракатлар тизимнинг ва дастурларнинг беқарор ишлашига ва шунингдек операцион тизим ишининг бузулишига олиб келиши эҳтимоли бор. Буларнинг олдини олиш чоралари кўрилган. Бундай чоралардан бири бўлган “Windows файлларини ҳимоя қилиш” воситаси тизим файлларининг алмаштирилиши ёки ўчирилишининг олдини олиш учун ишлатилади. Windows файлларини ҳимоя қилиш фон режимида амалга оширилади. Бунинг натижасида Windowsнинг ўрнатиш дастури томонидан ўрнатилган ҳамма файллар ҳимояланади.
Тизимни қайта тиклаш
Тизимнинг ишлашида муаммолар юзага келган ҳолларда компьютерни шахсий маълумотлар (Интернетда ишлаш учун «Танланган» папкаси ичидаги ҳужжатлар, электрон почта хабарлари каби маълумотлар) файлларини йўқотмасдан сўнгги барқарор ҳолатгача қайта тиклаш мумкин. «Тизимни қайта тиклаш дастури компьютердаги ўзгаришларни кузатиб боради ва вақти-вақти билан осон идентификацияланадиган қайта тикланиш нуқталарини яратади. Бу қайта тикланиш нуқталари тизимини олдинги холатига қайтариш имконини беради. Фойдаланувчи шунингдек исталган вақтда қайта тиклашнинг ном қўйилган нуқталарини яратиш имконига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |