Mavzuни мустаҳкамлаш учун саволлар
Шахс иқтидорли бœлиши учун ирсият муҳимми ёки тарбия?
Инсон интеллектуал коэффициенти деганда нимани тушуниш лозим?
Амалий машғулотлар учун вазифалар
Бирор тарихий шахс (гений) психобиографиясини таҳлил қилинг.
Œз қобилиятларингиз кœпроқ қайси омилга боғлиқ эканлигини субъектив кузатиш асосида аниқланг.
V mavzu. ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТ СТИМУЛЛАРИ
Darsning maqsadi: talabalarda ijodiy fajliyat mohiyati to’g’risida tushuncha hosil qilish. Ijodning umumiy tuzilishi va motivlari haqida, uning ahamiyati va vazifalari haqidagi tushunchalarni shakllantirishdir.
Tayanch iboralar: stimul, motiv, motivatsiya, ehtiyoj.
Dars o’tish usuli: ma’ruza.
Pedagogik texnologiyalar: interaktiv usullar, aqliy hujum, klaster, an’anaviy usullar.
Dars o’tish vositalari: kompyuter texnologiyalari tadbiqi: slaydlar, animasiyalar, elektron darslik, elektron ma’ruza, elektron qo’llanmalar.
Mashg’ulotning xronologik xaritasi: kirish, masalaning qo’yilishi – 10 minut; 1-savol – 20 minut; 2-savol – 20 minut; 3-savol – 20 minut; xulosalar – 10 minut.
Darsning mazmuni:
V.1. Тœсиқлар. Ижод билан шуғулланувчи киши кœп қийинчиликларни енгишга мажбур. Бу турли хилдаги тœсиқ, антистимуляторлар бœлиб, ижодий жараёнга озми-кœпми салбий таъсир қилади.
Ташқи тœсиқларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ноқулай шароит (масалан, бино), ташқи халақит берувчи нарсалар (шовқин, иссиқ, совуқ ва б.), жамоадаги ёмон психологик муҳит, фаолиятга паст баҳо бериш ва бошқа бир қатор нарсалар.
Ички тœсиқларга қуйидагилар киради: паришонлик, дангасалик, ишга қизиқиш йœқлиги, касаллик, айни вақтдаги нохуш руҳий ҳолат, ёмон одатлар, тартибсиз ишлаш, вақтдан унумли фойдаланмаслик, характер ва умуман психиканинг қатор салбий сифатлари.
V.2. Стимуллар. Инсон ижодий фаолиятга киришиш учун унга албатта стимул керак бœлади. Стимул (лотинчадан stimulus – ҳайвонларни ҳайдаш учун мœлжалланган учли таёқ, химич) – индивид психик ҳолатлари динамикасини вужудга келтирувчи ва унинг натижасига сабаб бœлувчи таъсир. «Стимул» тушунчаси физиология ва психофизиологияда «қœзғовчи» деган маънони билдиради. Бихевиоризмда стимул ва реакция œртасидаги муносабат механик нуқтаи назардан тушунтирилар эди: стимулга кœпроқ муҳитнинг œзгариши (ташқи таъсирот) киритилар, реакцияга – организмнинг жавоб ҳаракатлари киритиларди. Аслида психологияда стимул тушунчаси – қœзғалиш бœлиб, унинг самараси инсон психикаси, дунёқараши, ҳиссиётлари, кайфияти, қизиқишлари, интилишлари ва ҳ.к.ларга боғлиқдир. Стимул мотив билан бир нарса эмас, бироқ у баъзи ҳолларда мотивга айланади.
Ижодий қобилиятлар œз-œзидан ижодий ютуққа айланиб қолмайди. Ижодий натижага эришиш учун хоҳиш ва ирода зарур. Инсон психикаси ижтимоий-тарихий тараққиёт билан боғлиқ. Бу ижтимоий эҳтиёжлардан пайдо бœлувчи ижодий фаолият – инсоннинг юксак руҳиятига боғлиқ. Ижтимоий таъсирлар туғма интилишлар ва қобилиятларни ижодий фаолият тизимига айлантиради.
Инсонга аждодлардан мерос қолган ва ижодий барқарорлашган майллар хос. Булар – яшаш учун курашга интилиш: овқатланиш ва ҳимоя инстинктлари; насл қолдиришга интилиш: жинсий ва ота-оналик инстинктлари.
Шунингдек, туғма хусусиятлар ҳисобланувчи ирсий дастурланган имкониятларни амалга ошириш учун фаолликка интилишни ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин. Бу ориентировка (аниқлаш, мœлжаллаш), мақсад ва эркинлик рефлексларида намоён бœлади.
Œзига œхшашлар билан мулоқот қилишга туғма интилиш ҳам бœлиб, у тақлид қилиш ва œзини тан олдириш рефлексларида кœринади.
Кœпчилик психологларнинг фикрича, инсон хулқ-атворида асосий œринни майллар (интилишлар) эмас, эҳтиёжлар эгаллайди. Ижтимоий тажрибани акс эттирувчи эҳтиёжларнинг œзи майллар асосида шаклланади. Буни қуйидаги чизмада акс эттириш мумкин:
ҳиссиёт фикр
Майл хоҳиш
эҳтиёж ҳаракат
Одатда одам бу тушунчалар кетма-кетлигини англамайди: майл (эҳтиёж) – ҳиссиёт – хоҳиш – фикр – ҳаракат. Бу кетма-кетликнинг тœртинчи босқичида (тафаккур) у мақсад қœяди, кейин уни амалга оширишга киришади. Одамнинг œзига айнан мақсадни англаш вақти фаолият мотивини қœзғатувчи бœлиб кœринади. Бажарилган иш ҳақида гапира туриб, у шундай моментларни ажратиб кœрсатади: мақсад – объект – усул – натижа. Бунда яна бир босқични кœрсатиш мумкин: мақсад – объект – усул – натижа – хулоса.
Do'stlaringiz bilan baham: |