V.4. Ҳиссиёт ва установка. Юксак ҳисларнинг илмий ижодга стимул бœлишига венгер олими, биохимик А. Сент-Дьерди скептик муносабатда бœлади. Унинг фикрича, «...œспирин инсониятни бахтли ва фаровон қилиш учун илмга интилаётган бœлса, у яхшиси, меҳрибонлик жамиятига ишга кирсин». Олимнинг асосий ҳаракатлантирувчи стимули – қизиқиш. Ижодкорнинг қизиқиши фаннинг тараққиёт даражаси, олимнинг ҳаётий тажрибаси, у ёки бу муаммога бœлган ижтимоий қизиқиш билан белгиланади. Лекин бу онгсизликдаги ҳолат бœлиб, уни олим œзи ҳамма вақт ҳам англайвермайди.
Илмий ижоднинг яна бир стимули – ажралиб туриш. Лондоннинг етакчи илмий-техник кутубхоналаридан бири 1996 йилда œз œқувчиларига 7820 та даврий нашрни таклиф қила олган. Улардан 4800 таси бир марта ҳам œқувчиларнинг қœлига тегмаган, 2274 таси фақат бир мартадан талаб қилинган, бирмунча нуфузли журнал 382 марта, 60 та журнал эса ҳар бири 100 мартадан œқилган. Бу рақамлар илмий ахборотнинг катта қисми тор доирадаги етук олимларнинг мақолаларида бœлишини ва илмий жамоатчилик фақат уларнинг мақолаларини œқишини тасдиқлайди. Бироқ, олимлар œз мақолаларини эълон қилиш учун нашр танламайдилар. Босилган мақола илмий иш якунланганлигидан гувоҳлик беради ва одамнинг фанга тааллуқли эканлигини ҳис қилишига сабаб бœлади.
Ижодий фаолиятни стимулловчи ҳиссиётлардан ташқари, ижодни тормозловчи ҳиссиётлар бор. Ижоднинг энг хавфли душмани – қœрқув. Муваффақиятсизликдан қœрқиш тасаввурни ва ташаббусни сиқади.
Ижоднинг иккинчи душмани – œз-œзига танқидий назарнинг жуда юқорилиги. Œз-œзига ва ижодга объектив баҳо бера олиш ижодий фаолиятнинг давомли бœлишига сабаб бœлади. Ижодий тафаккурнинг учинчи душмани – ялқовлик. Одам бирор нарса қилишни хоҳласа, уни албатта бошлаши керак. Бошлаш, давом эттириш ва якунлаш – уч психологик босқич бœлиб, у турли даражадаги иродавий кучни талаб қилади. Кœп одамлар ишни бошлашга қийналадилар. Бежиз, турли халқлар бу mavzuда мақоллар яратмаганлар. Фаолиятни бошлаш билан боғлиқ қийинчиликни кœпроқ «касби ижодкорлик билан боғлиқ одамлар» ҳис қиладилар.
Психологик установка бу босқичда жуда муҳим бœлиб, у ижоднинг самарасига ҳам таъсир қилиши мумкин. Установка – субъектнинг тайёрлиги, мойиллиги бœлиб, берилган объектга нисбатан фаолиятнинг барқарор мақсадга йœналиб кечиш характерини таъминловчи, маълум объектга нисбатан ижобий ҳиснинг юзага келишидир. (Установка дастлаб экспериментал психологияга немис психологлари томонидан киритилган).
Ишни бошлаш тезлиги темпераментга ва бошқа омилларга ҳам боғлиқ. Масалан, флегматик бирдан ишга киришиб кетмайди. Меланхолик атрофдагилардан руҳий мадад олиб, кейин бошлаши мумкин. Сангвинник бу масалада тез (шошади) ва ҳ.к.
Кейинги босқичлар осонроқ кечади. Одам ишга киришади, қизиқиш ҳосил бœлади, иш жараёнидан ва олинган оралиқ натижалардан ёқимли ҳиссиётлар пайдо бœлади. Бошлаш учун эса итарувчи куч – иш жадвали, қатъий белгиланган тартиб, ҳуқуқий мажбуриятлар ёки бевосита буйруқ лозим. Баъзиларга ташқи тартибнинг қатъий чегараси яхши руҳий куч беради, бошқаларга фақат эслатиш кифоя қилади. Эслатиш ҳам буйруқнинг кучсиз шакли ҳисобланади.
Пассивлик, фаолиятни тœхтатишга мойиллик фаолликка интилиш кучсизлигидан, мақсад рефлекси яхши шаклланмаганлигидан юз беради.
Демак, ижод стимуллари ичида энг аҳамиятлиси мақсадга йœналганлик. Мақсад аралаш-қуралаш ассоциацияларни англанган изланишга айлантирувчи, фаолият бошини ташкил этувчи нарса. Бир мақсадга диққатни тœплаш фикрлаш жараёнининг самараси учун жуда муҳим. Ақлий меҳнат билан шуғулланиш учун, аввало, шахс бœлиш лозим. Шахс эса билим, кœникма ва қобилиятлар билан бирга юксак ривожланган ҳиссиётларга ҳам эга бœлади. Бусиз ақлий иқтидорни ва кенг қизиқишларни амалга ошириб бœлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |