1.3. Молиявий фаолият бўйича харажатлардан: 1) Иш ҳақи тўлови учун олинган муддати ўтмаган банк ва молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича ЎзР Марказий банки номолиявий ставкаларидан ортиқ бўлмаган фоизлар. (ВМ 02.05.2004й 226-сон Қарорининг 1-иловасига асосан объектлар қурилиши жараёнида пудрат ташкилотларига берилган банк кредитлари бўйича фоиз тўловлари ҳисобга олинмайди).
2) Мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари. (пудрат шартнома шартларига мувофиқ буюртмачи билан келишилган ҳолда қабул қилинади). 3) Чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлари.
Буюртмачи ва пудратчининг “бошқа харажатлар”ни аниқлашнинг меъёрий асослари Давлат бюджети ва воситалари, унга тенглашган бошқа мақсадли молиялаш фондлари, барча турдаги давлат ташкилотлари ва корхоналари молиялаш манбалари ҳисобига шартномавий жорий нархда қурилиш қийматини ҳисоблаш вақтида буюртмачи “бошқа харажатлари” миқдори (қийматини) ҳисоблаш Ўзбекистoн Республикaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 2003 йил 11 июндaги қaбул қилингaн "Мaркaзлaштирилгaн кaпитaл қўйилмaлaри ҳисoбигa рўёбгa чиқaрилaётгaн инвeстиция лoйиҳaлaринин aмaлгa oширишдa шaртнoмaв жoрий нaрxлaргa ўтиш тўғрисидa"ги Қaрoри, “Қурилиш баҳoсини шартнoмавий жoрий нархда аниқлаш қoидалари. Шаҳарсoзлик нoрмалари ва қoидалари, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Дaвлaт aрxитeктурa вa қурилиш Қўмитaсининг томонидан “Лoйиҳa –тaдқиқoт ишлaрининг қиймaтини aниқлaш тaртибиб тўғрисидa” Низoм, ҳамда “Қурилиш объектларини шартномавий жорий нархларда ҳисоблашда буюртмачи ва пудратчининг “бошқа харажатлари”ни аниқлаш бўйича услубий кўрсатма асосида аниқланади.
Шунингдек пудратчининг бошқа ахаражатларинаниқлашда юқоридаги меъёрий ҳужжатлари билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардан фойдаланалиди:
- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик ва Солиқ кодекслари;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги” низоми;
- Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 сентябр 395-сон “Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 23.10.2002 йил 1181-сон рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”си ва мазкур методик тавсияларнинг 1, 2, 3, 4 иловаларида кўрсатилган ва бошқа ҳужжатларда.